• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Фарзандим билан синалдим” — отасидан эрта айрилган ва “Бу менинг онам” сабаб кўпгина туҳматларга қолган Малика Равшанова 41 ёшда (фото, видео)

    “Бу менинг онам” қўшиғи билан эътиборга тушган хонанда Малика Равшанова 6 декабрь куни 41 ёшни қаршилади. Шу кунгача айрилиқ, моддий қийинчиликлар ва беморлик дардини ҳис қилган хонанда қандай қилиб машҳурлик шоҳсупасига эришди? Келинг, барчаси ҳақида батафсил тўхталамиз.

    “15 ёшгача отамни кутиб яшадим”

    “Сиз мен учун энг яхши инсон” дея дадаларни мадҳ этувчи қўшиқ куйлаган Малика Равшанова отасидан жуда эрта айрилган. Унинг отаси Равшан ака 27 ёшида оламдан ўтган. Хонанда отасининг исми ўзининг исми билан доим ёнма-ён тилга олинишини истаб, Равшан исмидан фамилия сифатида фойдаланади.

    Фото: Instagram

    — Болалик гаштини ҳис қилмай катта бўлганман. 15 ёшимга қадар эрта-индин отам қайтади, деган умид билан яшаганман. Биз-ку, отасиз қийналганмиз, онамга эса икки ҳисса қийин бўлган. Онам ўша пайтларда гилам тўқиш цехида ишларди, уйга келиб келинлар сарпосига кашта тикарди. Онам қийналиб пул топаётганини кўрганим учун бирор марта қўғирчоқ ёки ширинлик олиб беринг, демаганман. Ҳатто катта танаффус пайтида дугоналарим ошхонага чиқиб, у-бу нарса олишса, мен синфда қолардим, — дейди хонанда Малика Равшанова.

     “Етимнинг ҳаққи ҳеч кимга буюрмайди”

    Малика Равшанова кимларни кечиролмаслиги ҳақида ҳам гапириб ўтган. 

    Фото: Instagram

    — Кечиролмаганларим бегона бўлганида, бунчалик қалбим яраланмас эди. Бироқ кечирмаган инсонларим қаторида ўзимнинг энг яқинларим бор. Дадам ўтган кундан бошлаб етимларнинг ҳаққини талон-торож қилишган, уларни кечира олмайман. Етимнинг ҳаққи ҳеч қачон ҳеч кимда қолиб кетмайди. Бу нарса бизни тез улғайтирди.

    Болалигим қийинчиликда ўтган. Оиламиз моддий жиҳатдан кўп қийин кунларни бошдан кечирган. Оилада уч фарзанд эдик, акам болаликдан онамга рўзғор ишларида кўмаклашишга ҳаракат қиларди. Раҳматли шу даражада меҳрибон эдики, қишда синглим иккимизни ҳовлига чиқармай “Ишларни мен қиламан, ҳовлига чиқманглар”, деб уқтирарди, — дейди Малика Равшанова.

    “Мактаб сумкаси йўқ, пакетга солиб туринглар”

    Хонанда бева аёлларга қанчалик қийин эканлигини онасининг бошдан ўтказган қийинчиликлари орқали қуйидагича изоҳлайди.

    Фото: Instagram

    — Дунёда ёмон она бўлмайди. Боласига кимдир нимадир қилса, биринчи куйиб-ёнадиган она бўлади. Онамнинг кўп вақти пул ишлаб топишга кетарди. Гилам тўқирди, кашта тикарди, нон ёпарди, тикувчилик қиларди. У эрта саҳар олтида кетиб, кечки олтида қайтарди. Кузда мактаб учун керакли нарсаларни олиб берай, деб ёзда ишларди. Ҳаракат қиларди, бир сафар ишлаб менга, кейин акамга ўқув-қурол олиб берарди. Аммо бир сафар сумка олиб беролмай, “Дафтарларни пакетга солиб бориб туринглар”, деган, — дейди хонанда.

    “Онамга осон бўлмаган”

    Фото: Instagram

    — Бир йили қиш қаттиқ келди, қор, ёмғир ёғди. Оёғимда этик йўқ эди, бола пули берилмасди, кейин онам пакет кийиб борасанми, деб ўйланган. Этигимдан сув ўтаётган бўлса ҳам, мактабга борсам бўлди, деб кийиб бораверганман. Ўшанда дадам тушимга кирганди. У олдимга келиб, оёғимга этик кийдириб кетган. Ўша пайтда бола бўлсам ҳам, этигим йўқ, деб хафа бўлмаганман. Ҳозир ўйлаб кўрсам, онамга осон бўлмаган экан, — дейди хонанда Малика Равшанова.

     “Акам соғайишини интиқлик билан кутдим”

    Хонанда акасининг бевақт ўлими оила узоқ оғир зарба бўлганини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram

    — Зафар акам 19 ёшда эди. Ҳалигача Жиззахдаги ота уйимга борсам, қўни-қўшнилар “Аканг бошқача бола эди, қўлдан келганича ҳаммага ёрдам берарди”, деб эслашади. Афсуски, акам ҳеч нарсага улгурмади, ундан биргина зурриёт ҳам қолмади, деб кўп сиқиламан. Акамнинг ўлими тасодиф бўлган, унинг соғайиб кетишини интиқиб кутгандик. Афсуски, умри шундай якун топиши керак экан. Амаким катта юк машинасини ҳайдарди, унинг баллонини алмаштириш керак бўлган. Акам машина баллони тагига лом қўйиб, уни алмаштирмоқчи бўлган. Аммо ғилдирак дискаси жойидан силжиб, унинг бошига келиб тушган. Уни шошилинч касалхонага олиб келишган, 11 кун давомида жонлантириш бўлимида даволашган. Акам кўзини очишини интиқлик билан кутгандик. Онам билан касалхона ҳовлисидаги ўриндиқда соатлаб ўтириб, шифокорларнинг хабарини кутардик. Афсуски, шифокорлар “Бандалик экан” дейишган. Энг алам қилгани, акам умрининг сўнгги дамларини уйқуда ўтказган, ичидаги гапларини айтолмаган, — дейди хонанда Малика Равшанова.

     “Тирикчилик қилишга мажбур эдим”

    Хонанда акасининг ўлимидан кейин онаси руҳий тушкунликка тушиб қолгани ва уни Тошкентга олиб келишга қарор қилгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — Акамнинг ўлими оиламиз учун оғир зарба бўлган. Дадам раҳматли 27 ёшида вафот этган. Онам турмуш ўртоғидан кейин бош фарзандини ҳам йўқотишни тасаввур қилолмасди. Аммо пешанада ёзгани бўларкан. Акам ўлганидан кейин у билан боғлиқ хотираларни эсламаслик учун уйдаги ҳамма нарса, ҳатто идиш-товоқларгача тарқатиб юборди. Уйимизда акамни эслатувчи ҳеч нарса қолишини истамаганди. Мен у пайтда Тошкентда ўқирдим. Онамнинг Жиззахда қийналаётганини кўриб, уни Тошкентга чақирдим. Аввалига иккимиз ижара уйда турдик, ундан кейин пул тўплаб уй сотиб олдим. Дарсдан кейин тўйларга чиқардим, тирикчилик қилишга мажбур эдим, — дейди Малика Равшанова.

     “Меҳнатнинг ортидан келган бахт”

    Малика Равшанова оилавий бизнеслари ҳақида тўхталиб ўтди.

    Фото: Instagram

    — Мақом бўйича ўқиганман, кўплаб танловларда иштирок этганман. Аммо пул бўлмаса, ижод қилиш имконсиз эди. Шу боис турмуш ўртоғим билан тадбиркорлик билан ҳам шуғулланишга қарор қилганмиз. Ҳозирги кунда саёҳат агентликлари, ишлаб чиқариш ва фермерчилик бўйича ҳам ишлаймиз. Айримлар ўйлаганидек, турмуш ўртоғим бадавлат инсон бўлмаган. Оила қурганимизда иккимизнинг молиявий шароитимиз бир хил эди. Ҳамма нарсага ўз меҳнатимиз билан эришганмиз, — дейди Малика Равшанова.

    “Бир қўшиқ ортидан келган муаммолар” 

    Хонанда “Бу менинг онам” кўрсатувининг собиқ бошловчиси Шоира Мирсодиқова билан қандай танишгани ва ундан нега ранжигани ҳақида ҳам гапириб ўтган.

    Фото: Instagram

    — У билан санъаткорларнинг Telegram гуруҳида танишганман. Сотиладиган уй сўраган, мен яхшилик қилиш умидида унга билганимни айтганман. Кейин у “Оилавий” каналда ишлашини ва истасам битта кўрсатувда пул эвазига чиқаришини айтди. Бошқаларга фалон сўм, сизга бунча деди. Умуман кўрсатувда чиқиш ниятим йўқ эди, турмуш ўртоғим “Майли, чиқаверинг”, деганидан кейин оддий уй бекаси сифатида кўрсатувига олиб чиқди. “Кўрсатувнинг харажати бор”, деганди. Аммо операторларининг олдида пулни олишга хижолат бўлди, агар ҳаммаси очиқчасига бўлганида, бундай қилмаган бўларди. Хуллас, шу орқали танишдик, шундай кейин яна бир нечта кўрсатувларида, ҳатто болаларимни чиқариш учун ҳам пул сўради. У пайтлари учинчи фарзандим чақалоқ бўлгани учун кўчага чиқолмасдим. Нодира деган танишимиз билан уйимга келиб “Бу менинг онам” кўрсатуви ҳақида биргаликда ўтириб гаплашганмиз. “Сиз ҳомийлик қилинг, кўрсатувнинг илк сонини телеканалга олиб борамиз”, деган. Мен мусиқасига жавобгар бўлганман ва ўз ҳисобимдан мусиқани яратганман. “Шоирага сўзларини айтиб турдим”, деган гаплари ҳам ёлғон. Шунга ҳит қўшиқларни яратган Рислиғой Ҳотамова кимнингдир ўргатиб туришига муҳтож эмас. Кўрсатув формати аввалига бутунлай бошқача эди, телеканал раҳбарлари келишиб уни ўзгартиришни сўрашган. Айтмоқчи бўлганим, кўрсатув ҳам, қўшиқ ҳам бир инсоннинг ғояси асосида яратилган эмас, — дейди Малика Равшанова.

    “Ундан қарзим йўқ”

    Хонанда нега бошловчи билан келишмовчиликка боргани ҳақида қуйидагиларни айтган.

    Фото: Instagram

    — Ҳар бир тўйдан улуш берардим. Бу бир ойда анчагина сумма бўлиб кетарди. Аммо бу ҳақида икки йилгача ҳеч кимга оғиз очганим йўқ. “Мен уни кўтардим”, деб интервью берганидан кейин жаҳлим чиқиб кетди. У инсоннинг аслияти қандайлигини яхши биламан. Ҳамма нарсадан фойда кўришга ҳаракат қиларди. “Кўрсатувга пул эвазига чиқадиганлардан топинг”, дерди. Ҳатто бир неча қаҳрамонларни пул эвазига олиб чиққанини биламан. Аммо мен бу ҳақида ҳеч кимга айтмаганман. Фақатгина каналдан ҳайдалишида менинг қўлим борлигини ва унга нисбатан туҳмат қилганимни айтганидан кейин нималар бўлганини халққа ошкор қилишга мажбур бўлдим. Ундан ҳеч қандай қарзим йўқ, — дейди Малика Равшанова.

     “Аварияда машинанинг ярми йўқ бўлиб кетган”

    Малика Равшанова жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ва шундан кейин бир неча йил рулга ўтиролмагани ҳақида ҳам сўзлаб берган.

    Фото: Instagram

    — 2008 йил Жиззахга тўйга кетаётганимизда жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учраганмиз. Яъни йўлдан эшак чиқиб қолган. Биз кетаётган машина ҳайдовчиси уни уриб юбормаслик учун машинани четга олган. Бахтга қарши, машина бетон тўсиққа бориб урилган. Ўшанда машинанинг ярми йўқ бўлиб кетганди. Ундан кейинги воқеаларни эслолмайман. Кўзимни очганимда Тошкентга олиб келишганини айтишганди. Бир ярим ой давомида ўрнимдан турмай даволанганман. Чунки умуртқам жиддий шикастланган эди. Шу воқеадан кейин 8 йил рулга ўтиришга қўрққанман. Турмуш ўртоғим хориж сафарларида кўп бўлгани учун машина ҳайдашга мажбур бўлганман. Агар шу мажбурият бўлмаганида, рулга ўтириш фобиямга айланиб қолган бўларди, — дейди Малика Равшанова.

    Хонанда оилали, 3 фарзанднинг онаси. У хонандаликдан ташқари, оилавий тадбиркорлик билан ҳам шуғулланади.

    “Фарзандим билан синалдим”

    Хонанда кенжа қизининг мингтадан битта одамда учрайдиган касалликка чалингани ва гемотологияда даволангани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

     

    — Одамлар ҳар доим бахтли, ҳеч нарсадан ками йўқ Маликани кўришади. Шундоқ ҳам инсонларнинг дарди ўзига етарли. Лекин менинг ҳам ич-ичимдан йиғлаб тонг оттирган кунларим бор. Аллоҳ кимнидир фарзанди билан, кимнидир бошқа яқин инсони билан синайди. Кичкина фарзандимизни ҳеч кимга ишонмай жуда эркалатиб юрардик. Кўз бор нарса, дейман. Instagramъга ҳам расмларини қўймай қўйсам мухлислар кичкинангизни соғиндик, деб ёзишади. Уни жуда яхши кўришади. Бир куни Солиҳамиз мингтадан биттада учрайдиган касалликка чалиниб қолди. Турмуш ўртоғим иккаламиз бизга бу синовни Аллоҳ “Бандам ушбу синовни қандай енгиб ўтади, қандай сабр қилади?”, деган маънода берди, деб тушундик.

    Фото: Instagram

    Турмуш ўртоғим фақат бағрини ерга бериб ётдилар. Гематология шифохонасида ётибмиз. Карантиндан аввал бўлаётган гаплар. Онам умра сафарига бориб келганларидан кейин, ҳали мен Малика Равшанова бўлиб танилмаганман. Хўжайинимнинг бизнеси гуркираб яшнаган пайти. Улар фарзандимизнинг касаллигини билиб, биттада букилиб қолдилар. Гематологияда яшаб, у ерда қанчалик ҳаёт билан курашаётганларни кўрдим, инсонларнинг дардини ҳис этдим. Ўшанда мўжиза рўй бериб, қизимиз тузалиб кетди. Шифокоримиз ҳам “Худога айтган яхшиликларинг бор эканки, мингтадан битта ҳолатда сизнинг фарзандингиз тузалди”, деган.

    Фото: Instagram


    Битта хонада биз билан ётган бемор боланинг онаси билан ҳозиргача гаплашиб турамиз, у тузалмади. Ўшанда қизим қаттиқ шамоллаганидан қондаги тромбоцитлар миқдори тушиб кетган экан. Бундай ҳолатда организмда қони увишмай қоларкан. Биз АКДСлар билан эмланмаганимиз ўшанда қўл келди. Ҳар гал оладиган пайтимизда нимадир бўлиб, ололмай қолардик. Ўша ҳолат фойдамизга ишлаган экан. Бу касаллик биз эр-хотинни руҳан синдириб қўйган. Ўша йилдан бошлаб, турмуш ўртоғим ишхонага корпоративлар, туғилган кунларни қилишни тўхтатганлар. Бундай тадбирларга кетадиган маблағни гематологияда касал бўлиб ётганлар дориларига ишлацинлар, деб пулни беморларга олиб бориб берадиган бўлдилар, дейди хонанда. 

    07.12.2024, 15:30   Изоҳ (0)   77227
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Малика Равшанова#Instagram#концерт#гонорар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Феруза Норматова хонадонидаги тўй, Дубайга кетган Жаҳонгир Позилжонов, Абдуҳошим Исмоилов ва Зулайҳо Бойхонованинг ноодатий рақси

    11.04.2021, 22:30

    Instagram: Туғуруқхонадан чиққан Каниза, Жасур Умировнинг тўйи куни аниқ бўлди, ўғил фарзанд кўрган актёр

    28.11.2022, 22:35

    Instagram: Нилуфар Усмонованинг Шоҳруххонга сюрпризи, туғуруқхонадан чиққан Ойхон Ифорзода, Малика Равшановадан янги қўшиқ

    07.12.2022, 22:41

    Instagram: Асал Шодиева қандай автомобиль бошқаради? 35 ёшида уйланадиган Liil Xurramov, «мойка»да ишлаб кўрган Феруза Норматова

    14.12.2022, 22:42

    Instagram: Ортиқ Султонов ўғлини уйлантирди, Интизор Тожибоева турмушга чиқди, Юлдуз Усмонова Умра сафаридан қайтди

    18.12.2022, 22:42

    Instagram: Наргиза Абдуллаева янги уйга кўчди, Нилуфар Усмонова Истанбулда, Имрон Нью-Йоркда концерт берди

    19.12.2022, 22:24

    Instagram: Дўкон очган Нилуфар Усмонова, Райҳон Уласенова Италияда, “кўз қувончи” бўлган Феруза Норматова

    15.02.2023, 22:50

    Instagram: Озодбек Назарбеков неварали бўлди, Шаҳло Зоирова фарзанд кутмоқда, Муниса Ризаева Сакраментода концерт берди 

    16.02.2023, 22:45

    Instagram: АҚШда Трампни учратган Муниса Ризаева, Зарина Низомиддинова Жаҳонгир ва Асални “уриштириб қўйди”, Юлдуз Турдиева хонадонига саёҳат

    24.02.2023, 22:39

    Instagram: Нью-Йорк “ҳокими”дан мақтов эшитган Муниса Ризаева, ҳижобга кирган актрисалар, инглиз тилини “ёрворадиган” Муҳаммадисо Абдулхаиров

    26.02.2023, 22:44

    Instagram: Умидахонникида уй тўйи, лицензияси ўзида қолган Каниза, Ганя Усмонованинг ҳашаматли ҳовлисига саёҳат 

    01.03.2023, 22:55

    Instagram: Метрода қўшиқ куйлаган Муниса Ризаева, цивилизация ортидан қувмасликка чорлаган Юлдуз Усмонова, “Ҳоким бува”га айланган Шукрулло Исроилов

    31.03.2023, 22:42

    Instagram: Наргиза Салмонова она бўлди, фарзанд кутаётган Ирода Исмоилова, унвон ололмаётганидан нолиган Каниза

    27.05.2023, 22:30

    Instagram: Ота-онасига ҳовли совға қилган Дурдона Қурбонова, Mercedes-Benz харид қилган Жаҳонгир Позилжонов, фарзандли бўлган Ойбек ва Нигора 

    02.06.2024, 08:35

    Instagram: Ойбек ва Нигора фарзандини туғруқхонадан олиб чиқди, Афрузанинг энг катта орзуси ушалди, Муштарий Зафар янги машинали бўлди

    07.06.2024, 11:28

    Instagram: Ёрқинхўжа Умаров фарзандли бўлди, Гуласал Абдуллаева пойтахтдан ҳашаматли ҳовли харид қилди, Даврон Кабулов туғилган кунини нишонламоқда

    16.06.2024, 19:35

    Instagram: Съёмка жараёнида тоби қочган Азиза Ёқубова, Собиржон Мўминовнинг Тошкентдаги ҳовлисига саёҳат, Муниса Ризаева бир кунда нечта “бирровга” боради?

    25.06.2024, 10:45

    Instagram: Паркинсон касаллигидан тузалган Жасур Жабборов, Рашид Холиқов хонадонида байрам, Азиза Низомова ажрашдими?

    06.07.2024, 10:16

    Instagram: Адиз Ражабов нега фильмларда кўринмаяпти? Райҳон Уласенова онасининг туғилган кунини нишонлади, Асал Шодиева Coldplay концертида Уилл Смитни учратди 

    16.07.2024, 11:30

    Instagram: ҳовлига кўчадиган Шаҳзода Муҳаммедова, уйини таъмирлатаётган Хонзода Дўстова, Истанбулда текширувдан ўтаётган Малика Равшанова 

    17.07.2024, 10:33

    Instagram: Тошкентда ўтган “Йил тўйи”да машҳурлар жам бўлди, Диёрбек Бекжонов отасига автомобиль совға қилди, Дилдора Ниёзова ажрашишини маълум қилди 

    02.08.2024, 21:53

    “Мингтадан биттада учрайдиган касалликка чалинган”. Малика Равшанова қизи билан гематологияда даволангани ҳақида сўзлаб берди

    20.09.2024, 19:18

    Instagram: Ўткир Шодмонов 52 минг долларга автомобиль харид қилди, Шаҳзода Муҳаммедова инглизчани ўрганмоқда, бир кунда энг кўп “бирров”га борадиган рекордчи хонан...

    06.10.2024, 22:48

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаган Одил Аҳмедов, Ғайбулла Турсуновнинг “биррови” қанча? Муножот Йўлчиева 64 ёшни қарши олди

    27.11.2024, 10:59

    Instagram: Ботир Қодировга шогирд тушган ДЖ Пилигрим, онасига автомобиль совға қилган бошловчи, Шаҳзода Муҳаммедова хонадонида байрам

    06.12.2024, 11:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06

    Расман. Женнаро Гаттузо — Италия терма жамоаси бош мураббийи

    Спорт | 15 июн, 20:03

    “Барселона” Клублар ўртасидаги ЖЧда “Леон”нинг ўрнига қатнашиш учун FIFA’га илтимос билан чиқди

    Спорт | 15 июн, 18:44

    “Толибон” 40 ёшгача бўлган аёлларга Термиздаги бозорга боришни тақиқлади

    Дунё | 15 июн, 18:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланди: қайси жамоалар иштирок этади, ўйинлар қаерда бўлиб ўтади ва мукофот пули қанча?

    Спорт | 15 июн, 16:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.