• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12886.9
    • RUB160.87
    • EUR14625.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларга 5 нафаргача ишчи олиб, мебел ишлаб чиқаришга рухсат берилади  

    Ўзбекистонда мебелсозликни ривожлантириш бўйича қатор масалалар ҳал этилади. Бу ҳақда 26 май куни президент раислигидаги йиғилишда маълум қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда қайд этилишича, ўтган йилнинг ўзида мебелсозлик йўналишида 920 та янги корхона иш бошлади. Соҳада 6 триллион 700 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Буни каррасига ошириш учун қатор масалаларни ҳал қилиш зарур. Масалан, мебел маҳсулотларининг 25-30 фоизи хонадонларда тайёрланаяпти. Уйдаги ишлаб чиқаришдан саноат босқичига ўтишга интилаётган мебелсозлар кўп.

    Шу боис, якка тартибдаги тадбиркорларга 5 нафаргача ишчи олиб, мебел ишлаб чиқаришга рухсат берилади. Ушбу фаолиятни бошлаш, кенгайиш истагида юрган ёш тадбиркорларга 7 йилга 5 миллиард сўмгача 18 фоизли кредит ажратилади.

    Олтинкўл ва Хонқадаги “Мебелчилик маркази”да 100 дан зиёд корхона замонавий ускуналар ўрнатиб, мебел ишлаб чиқармоқда. Олдин уйидаги тор жойда мебел ясаган тадбиркорлар ҳозир яхлит комплексга жойлашиб, кластер тизимида ишлаяпти.

    Шароф Рашидов, Янги Наманган, Пастдарғом, Ўртачирчиқ, Қува, Бувайда, Юнусобод ва Учтепада ҳам Хонқа тажрибаси асосида мебелчилик марказларини ишга тушириш топширилди.

    Мебел таннархида импорт хом ашё улуши 50-60 фоизни ташкил қилмоқда. Ишлаб чиқарувчилар таннархни пасайтириш учун фурнитура, аксессуар, бўёқ, клей, ДСП каби хом ашёга божни камайтиришни сўраган.

    “Миллий маҳсулотларимиз рақобатбардош бўлиши учун бунга розилик бераман”, деди президент.

    Мутасаддиларга 14 турдаги хом ашё, фурнитура, аксессуар учун 3 йил муддатга импорт божини 1 фоиз этиб белгилаш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди. Мебел учун ёғоч ва ёғоч материалларини марказлашган ҳолда олиб келиш йўлга қўйилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўтган йили мебел экспорти 20 миллион долларга етди. Сифат, дизайн ва брендга эътибор қаратилса, мавжуд қувватларнинг ўзида экспорт ҳозиргидан 10 карра ошиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис, мебелчиларга халқаро сертификат олиш харажати ҳамда хориждан жалб қилинган дизайнер, маркетолог, инженер-технологлар иш ҳақининг ярми қоплаб берилади.

    Халқаро кўргазмаларда ижара пули компенсация қилинадиган майдон ҳозирги 20 квадратдан 40 квадрат метрга оширилади.

    Мутасаддиларга малакали мутахассисларни жалб қилиб, йилига 1 минг нафар мебел усталарини замонавий кўникмаларга ўқитишни йўлга қўйиш топширилди.

    26 май, 13:52   Изоҳ (0)   1214
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #мебелсозлик#мебел

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида саноат кластерлари ташкил этилади

    12.08.2020, 20:20

    «Бутун дунёда иқтисодиёт бўйича вазият оғир. Ҳеч кимга осон бўлаётгани йўқ» — Шавкат Мирзиёев

    01.05.2021, 12:15

    Ўзбекистон мебель саноатида хом ашё сифатида фойдаланиладиган дарахт турлари плантациялари барпо этилади

    22.06.2021, 08:23

    Ўзбекистонда мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил этилади

    22.06.2021, 08:37

    Ўзбекистонда мебеллар нархи 50 фоизгача арзонлашиши мумкинлиги айтилди

    23.06.2021, 23:26

    Шавкат Мирзиёев «Навоийазот» корхонасига ташриф буюрди

    27.08.2021, 20:28

    Андижондаги бу маҳаллада Россияга кетувчилар қолмаган, жиноятчилик ва ажримлар йўқ ҳисоби. Ҳаммасига сабабчи — стол ва стуллар

    25.11.2021, 20:07

    Ўзбекистон Польшадаги халқаро мебелсозлик кўргазмасида иштирок этди

    25.10.2022, 22:50

    Ўзбекистонда мебелсозликка берилган божхона имтиёзлари муддати узайтирилади

    07.11.2022, 19:25

    Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)

    30.03.2023, 23:01

    Шавкат Мирзиёев Чилонзорни индустрия хабига айлантириш бўйича топшириқ берди

    26.05.2023, 19:30

    Андижондаги ҳоким ва собиқ вазир можаросига сабаб бўлган завод йилига 180 миллион дона бир марталик шприц ишлаб чиқармоқда

    15.07.2023, 22:12

    Шавкат Мирзиёев Фарғонада маҳаллалардан биридаги хонадонда бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди (видео, фото)

    27.07.2023, 23:28

    Шавкат Мирзиёев ромитанлик оила хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди (фото)

    10.08.2023, 21:27

    Шавкат Мирзиёев Вьетнам президенти билан учрашди 

    17.10.2023, 20:06

    Шавкат Мирзиёев Қаршидаги бир қатор корхоналарни бориб кўрди (фото)

    25.10.2023, 14:57

    Сурхондарёда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича алоҳида қарор қабул қилинади

    17.11.2023, 14:15

    Хитой компанияси Ўзбекистонда елим ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

    13.01.2024, 17:36

    Маош 1,5 минг доллардан бошланади: Ўзбекистонликлар Японияга ишга таклиф қилинмоқда 

    06.02.2024, 19:19

    “Ўтган йиллардаги энг катта ютуқлардан бири — тадбиркорларимизда онг ўзгарди, ишонч ортди” — президент

    15.02.2024, 17:59

    Президент Зоминда барпо этилаётган саноат технопаркида Хитой инвестициялари иштирокидаги илк лойиҳаларга старт берди (фото)

    27.06.2024, 17:22

    Президент Фарғонада қурилаётган Янги Ўзбекистон мавзесини бориб кўрди

    11.07.2024, 23:40

    Покистонда ўтган Made in Uzbekistan кўргазмасида умумий қиймати 500 млн АҚШ долларига тенг 181 та шартнома имзоланди

    15 феврал, 08:54
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг Starship космик кемаси парвоз вақти носозликка учради (видео)

    Дунё | 28 май, 09:30

    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади

    Реклама | 28 май, 09:00

    Модричнинг кейинги манзили қаер?

    Спорт | 28 май, 09:10

    Депутатлар Ўзбекистоннинг ядровий зарарни қоплаш бўйича конвенцияга қўшилишини маъқуллади

    Ўзбекистон | 28 май, 09:09

    Саудия Арабистони Қурбон ҳайити санасини эълон қилди 

    Дунё | 28 май, 08:33

    Саудия олимлари сувсизланишни аниқловчи мобил технология ишлаб чиқди

    Лайфстайл | 27 май, 23:35

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар малакаси оширилади

    Ўзбекистон | 27 май, 23:20

    Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 27 май, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.