• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бутун дунёда иқтисодиёт бўйича вазият оғир. Ҳеч кимга осон бўлаётгани йўқ» — Шавкат Мирзиёев

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 30 апрель куни ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда маҳаллий саноатни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинган.

    Таъкидланишича, сўнгги уч йилда Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 бараварга ошган. Лекин маҳсулотлар ҳажми ва турлари ҳали ички эҳтиёжни тўлиқ қоплаётгани йўқ. Умуман, ўтган йили қарийб 1 миллиард долларлик қурилиш материаллари импорт қилинган.

    «Кўриб турибсизлар, бутун дунёда иқтисодиёт бўйича вазият оғир. Ҳеч кимга осон бўлаётгани йўқ. Шунинг учун бор имкониятдан фойдаланиб, пешона теримиз билан топган пулимизни халқимизга ҳалол етказиб, натижага эришишимиз керак. Маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳокимларнинг қўлидаги масала. Ақл билан, пухта иш туца, бунинг замирида жуда кўп ишчи жойи, тадбиркорларнинг манфаатдорлиги, одамларнинг розилиги бор», – дейди Шавкат Мирзиёев.

    Бу борадаги ишларни «ички талабни ўрганиш – импортни таҳлил қилиш – ресурс базасини аниқлаш – янги лойиҳалар ишлаб чиқиш» занжири асосида ташкил этиш зарурлиги қайд этилган.

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига маҳаллий саноатнинг ҳар бир йўналиши, хусусан, қурилиш материаллари, тўқимачилик, ипакчилик, фармацевтика, электротехника, чарм-пойабзал, заргарлик, чинни буюмлари, мебелсозлик, озиқ-овқат саноати каби тармоқлар бўйича ҳудудлар кесимида алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 24 та туманни қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш таклифини қўллаб-қувватлаган. Бу ҳудудлардаги мавжуд хом ашё ва йирик заводлар инфратузилмасидан фойдаланиб, уларга яқин жойда янги корхоналар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилган. Мазкур 24 та туманда инфратузилмани яхшилаш учун бюджетдан қўшимча 400 миллиард сўм, геология ишларини амалга оширишга 100 миллиард сўм маблағ ажратиладиган бўлди.

    Қурилиш материаллари тармоғида умумий қиймати 5 миллиард долларлик мингдан зиёд янги лойиҳалар шакллантирилган. Бу орқали 25 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

    «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан ушбу соҳадаги лойиҳалар учун 300 миллион долларлик кредит линияси очиш, банк филиалларидаги консалтинг марказлари орқали тадбиркорларга амалий ёрдам бериш таклифи билдирилган. Президент бунга қўшимча, мазкур банк орқали давлат томонидан 200 миллион доллар ажратиш бўйича кўрсатма берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Янги турдаги қурилиш ва пардозлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларига 15 миллиард сўмгача кафиллик берилиши таъкидланган. Шунингдек, бундай корхоналарга миллий валютадаги кредитлар бўйича Марказий банк ставкасидан 10 фоизгача ортиқ қисми ва хорижий кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 50 фоизи қоплаб берилади.

    Бундан ташқари, қишлоқ жойларидаги саноат зоналари ҳамда конлар ва карерлар учун ер солиғи 10 бараваргача камайтирилади. 500 та норуда қазилмалар кони аукцион орқали сотилиб, уларнинг негизида саноат корхоналари ташкил этилади.

    Шунингдек, имкониятлардан фойдаланиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги лойиҳалар эвазига маҳсулот турларини кўпайтириб, импорт ўрнини тўлдириш мумкинлиги қайд этилган.

    Масалан, сўнгги икки йилда 6 мингга яқин кўп қаватли уйлар қурилган бўлиб, уларга ишлатилган материаллар 30 фоизгача четдан келтирилган. 2021 йилда қурилиши режалаштирилган 100 мингга яқин хонадоннинг ҳар бирига камида 20-30 миллион сўмлик электр техникаси, мебель, ошхона буюмлари ва бошқа хўжалик моллари керак.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга бозор талабини таҳлил қилиш асосида, иқтисодий самарадорлиги бор бўлган товарларни маҳаллийлаштириш, бундай лойиҳаларни ҳудудлардаги саноат зоналарига оқилона жойлаштириш бўйича топшириқлар берилган.

    Йиғилишда саноат тармоқлари учун малакали мутахассислар тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. Олий ва ўрта махсус таълим вазирилигига ҳудудлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликда муҳандис ва технологлар тайёрлашни кенгайтириш юзасидан топшириқ берилган.

    Мавзуга доир:«Бирорта вилоят раҳбари маҳаллий саноат салоҳиятидан фойдаланишни пухта ўйлаб кўргани йўқ» — Шавкат Мирзиёев

    Аввалроқ, 29 апрель куни Шавкат Мирзиёев «Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида»ги қонунни имзолагани тўғрисида хабар берилганди.

    01.05.2021, 12:15   Изоҳ (0)   20654
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирус 2021 йилги янги антирекордни ўрнатди — бир кунда 442 кишида касаллик аниқланди

    01.05.2021, 10:45

    Ўзбекистонда аэропорт ва вокзалларга кириб-чиқиш соддалаштирилади

    01.05.2021, 10:15

    Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Қашқадарёда уч нафар болани операция қилди

    01.05.2021, 09:03

    Бухорода 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда тилла каштачилик ва заргарлик буюмлари фестивали бўлиб ўтади

    01.05.2021, 08:02

    Қутқарилмаган ногиронлар, туғилган кунида ерга қўйилган аёл, қўш тобутда кетган қўша қариганлар. Сардоба тошқини қурбонлари хотирасига

    01.05.2021, 07:37

    Ойлар султони — Рамазон: Йил давомида қўшилган қийматдан закот бериладими? Қурилиши битмай қолган бино ҳисобидан-чи?

    01.05.2021, 04:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.