• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев «Навоийазот» корхонасига ташриф буюрди

    Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни «Навоийазот» акциядорлик жамиятига ташриф буюрди. Бу ерда бирйўла иккита завод — азот кислотаси ҳамда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхоналарининг очилиш маросими бўлди.

    Кимё саноати мамлакат иқтисодиётида асосий драйверлардан бирига айланмоқда. Илгари бу тармоқ, асосан, қишлоқ хўжалиги учун минерал ўғитлар ишлаб чиқариб, бундай маҳсулотларнинг улуши соҳада қарийб 80 фоизни ташкил этар эди. Бугунги кунда замонавий полимерлар ишлаб чиқарилаётгани ҳисобидан минерал ўғитлар улуши 10 фоизга қисқарди, бошқа соҳалар учун тайёрланаётган маҳсулотлар ҳажми эса 6 марта ошди.

    Кейинги беш йилда «Ўзкимёсаноат» тизимида товар маҳсулотлари ҳажми 4 марта ошди, кимёвий маҳсулотлар экспорти 250 миллион долларга етмоқда.

    Бунда «Навоийазот» акциядорлик жамиятининг ўрни жуда катта. Бу ерда мамлакат кимё саноати маҳсулотларининг қарийб ярми ишлаб чиқарилади, 9 мингга яқин муҳандис, технолог ва моҳир ишчилар меҳнат қилади.

    Янги ишга туширилган азот кислотаси ҳамда аммиак ва карбамид корхоналари соҳа ривожига қўшимча суръат беради. Умумий қиймати 1,5 миллиард доллар бўлган ушбу лойиҳалар «Навоийазот»да маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар ошириб, бу кўрсаткични йиллик 150 миллион доллардан 410 миллион долларгача олиб чиқади.

    Ўзбекистонга биринчи марта олиб келинган, энг илғор технологиялар билан жиҳозланган ушбу замонавий мажмуалар 60 йил аввалги эски қувватлар ўрнини тўлиқ эгаллайди.

    Хусусан, биринчи корхонада йилига 660 минг тонна аммиак ва 578 минг тонна карбамид ишлаб чиқарилади. Бунда, бир тонна аммиак ишлаб чиқариш учун энергия сарфи 2,5 марта камаяди.

    Иккинчи корхонада эса йилига 500 минг тонна азот кислотаси ишлаб чиқарилиб, электр энергияси сарфи 18 марта қисқаради.

    Фақатгина ана шу иккита лойиҳа эвазига ишлаб чиқарилаётган азотли ўғитнинг таннархи 30 фоизга пасаяди.

    «Бу рақамларнинг ортида корхонанинг минглаб меҳнатсевар, фидойи ишчилари, юқори малакали мутахассисларнинг машаққатли, айни вақтда шарафли меҳнати мужассам», — деди Шавкат Мирзиёев. Ва уларга миннатдорлик билдирди.

    Давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, азот кислотаси ҳамда аммиак ва карбамид корхоналарини ишга туширди.

    2019 йил 28 декабрь куни Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилган эди.

    Бугун поливинилхлорид корхонасининг иккинчи босқичи қурилиши бошланди. 400 миллион доллар қийматга эга бўлган ушбу лойиҳа поливинилхлорид ишлаб чиқариш қувватини йилига 100 минг тоннадан 220 минг тоннага, каустик содани эса 75 минг тоннадан 165 минг тоннага етказиш имконини беради. Шу тариқа электротехника, мебелсозлик, қурилиш материаллари саноати, маиший кимё ва бошқа соҳаларда йилига талаб юқори бўлган 210 миллион долларлик маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Уни 2023 йилда ишга тушириш мўлжалланган.

    Муҳим томони — бу корхона орқали «Навоийазот» ва «Электр кимё заводи» негизида йирик, ўзаро интеграция қилинган кимё кластерини ташкил этиш режалаштирилган.

    Давлат раҳбари ушбу кластер салоҳияти, истиқболини алоҳида таъкидлаб ўтди.

    «Бу кластерда яқин йилларда умумий қиймати 3,4 миллиард доллар бўлган 23 та лойиҳа амалга оширилади. Кластер доирасида 33 турдаги юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Хусусан, йил якунига қадар кластер доирасида кимё, чарм, мебелсозлик ва қурилиш материаллари саноати учун маҳсулот ишлаб чиқарадиган 2 та лойиҳа ишга туширилади. Энг муҳими, шу асосда ‘Навоийазот’да қўшимча 3 мингтадан зиёд янги иш ўринлари очилади», — деди Президент.

    Таъкидланишича, мамлакатдаги иқтисодий лойиҳалар ўзаро оқилона боғланган ва бир бирини тўлдиради. Масалан, 2030 йилгача 8 минг мегаватт қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш режалаштирилган бўлиб, бу йилига 5 миллиард куб метр табиий газни иқтисод қилиш имконини беради. Бу газ эса қайта ишланиб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар тайёрланади.

    «Биз илгари, асосан, пахта билан газ сотардик. Ҳозир четга сотмаяпмиз, ўзимизда қайта ишлаяпмиз. Керак бўлса, газ сотиб оляпмиз. Нимага? Корхоналар кўпайяпти, маҳсулот кўпайяпти», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Шу мақсадда келгуси йилларда 6 та кимёвий технологик кластер ташкил этиш режалаштирилган. Улардан биринчиси мазкур «Навоийазот»дагиси.

    Иккинчи кластер Бухоро вилоятида жойлаштирилади ва у ерда табиий газдан полиэтилентерефталат (ПЭТ), поливинилацетат (ПВА), полипропилен ҳамда бошқа полимерлар ишлаб чиқарилади. Улар асосида тайёр маҳсулот ва буюмлар чиқарадиган ўнлаб замонавий корхоналар ташкил топади.

    Учинчи кластер Қашқадарё вилоятида Шўртан газ-кимё комплекси ва Деҳқонобод калий заводи негизида бўлади. Унда ювиш ва маиший кимё воситаларининг асосий компонентлари, бимодал полиэтилен ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

    «Фарғонаазот» негизида бўладиган тўртинчи кластерда лок-бўёқлар, мебель учун меламин, тўқимачилик саноати учун сунъий толалар ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

    Бешинчи кластер Қорақалпоғистон Республикасида, Устюрт ҳудудида жойлаштирилади. Унда кальцийланган сода, поливинилхлорид, полиэтилен ва полипропилен ишлаб чиқарилади.

    Олтинчи кластер Тошкент вилоятида ташкил этилади. Унда моноаммонийфосфат, олтингугуртли карбамид, бошқа фосфорли ва азотли минерал ўғитлар, протеин, ювиш воситалари тайёрланади.

    Бу лойиҳалар натижасида 2026 йилга бориб, кимёвий товар маҳсулотлари ҳажми жорий йилга нисбатан 3 марта ортади ва 2030 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 7 фоизини ташкил этади.

    Давлат раҳбари бу соҳадаги улкан лойиҳалар учун малакали мутахассислар тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.

    Шу мақсадда Тошкентдаги Улуғбек шаҳарчасида кимё соҳасида илмий ва таълим кластери ташкил этилади. Бу кластер 4 та олий таълим муассасаси ва кимё бўйича замонавий илмий-тадқиқот марказини қамраб олади.

    Президент поливинилхлорид ишлаб чиқариш лойиҳасининг иккинчи босқичи қурилишига тамал тоши қўйди.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев: «Беш йил ичида ЯИМни камида 100 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда»
    • Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистон томонга бирорта ўқ отилмаслиги учун ҳар қандай мулоқотга тайёрман»

    27.08.2021, 20:28   Изоҳ (0)   28680
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевга Жамбил вилоятида юз берган портлаш муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    27.08.2021, 20:13

    Фарғонада эркак туғруқхона шифокорига куч ишлатиб, сочидан судради

    27.08.2021, 19:29

    Хоразмда фотиҳаси бузилгани учун ўзини каналга ташлаган қизнинг жасади топилди

    27.08.2021, 19:14

    Жиззахдаги боғчада 6 ёшли қиз вафот этди

    27.08.2021, 18:28

    «Халқлар дўстлиги» санъат саройи ёнида актёрлар иштирокида муштлашув рўй берди

    27.08.2021, 18:13

    Наманганда машина газ баллони портлаган уйда ёнғин содир бўлди (видео)

    27.08.2021, 17:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Гонсало Гарсия билан янги шартнома имзолайди

    Спорт | 6 август, 11:16

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    Жанубий Корея собиқ президентининг рафиқаси коррупцияда айбланди

    Дунё | 6 август, 11:05

    Кинотавсия: севиб томоша қилинадиган 7 та француз комедияси

    Кино | 6 август, 10:58

    Рақобат қўмитаси Яндекс Маркет рекламаси иши бўйича Uzum Market фойдасига қарор чиқарди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:45

    Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқи берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:24

    Генераллар Путинга Украина мудофааси 2-3 ойда қулашига ваъда берди — Reuters

    Дунё | 6 август, 10:08

    Нима учун Буюк Британияда қироллик тўй тортининг бир бўлаги сақлаб қўйилади?

    Шоу-бизнес | 6 август, 09:58

    “Манчестер Сити” ҳимоячиси Vitoр Рейс фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

    Спорт | 6 август, 09:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.