• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Қаршидаги бир қатор корхоналарни бориб кўрди (фото)

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифининг иккинчи куни Қарши шаҳридаги “Қавали” кичик саноат зонасида жойлашган бир қатор корхоналар билан танишди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, саноат зонасининг ер майдони олти гектар бўлиб, муҳандислик инфратузилмаси яхши ташкил этилган, транспортга жуда қулай. Шу боис ишлаб чиқариш жадал ривожланмоқда. Ҳозир бу ерда қурилиш материаллари, мебелсозлик, тўқимачилик, фармацевтика ва чарм саноати йўналишидаги 11 та лойиҳа жойлаштирилган. Шундан тўрттаси ишга туширилган бўлиб, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрланмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари улардаги иш жараёнини, маҳсулотларни кўздан кечирди.

    Pegas корхонасида темирни қайта ишлаш, лак-бўёқ, эшиклар ҳамда текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ушбу лойиҳанинг қиймати 13 миллиард сўмдан зиёд бўлиб, бу ерда 150 та янги иш ўрни яратилди. Корхона маҳсулотларига ички бозорда талаб юқори. Кейинги босқичда қурилиш соҳасида муҳим саналган бошқа хом ашёлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Натижада яна шунча янги иш ўрни яратилади.

    “1-сон комплекс лойиҳа қурилиш-монтаж” хусусий корхонаси ҳам қурилиш материалларига ихтисослашган. Умумий қиймати 18,5 миллиард сўм бўлган мазкур лойиҳа йилига қарийб 2 миллион квадрат метр профнастил ва 250 минг квадрат метр сендвич панеллар ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхонада ҳозирда 45 киши меҳнат қилмоқда. Маҳсулот ҳажми ортиши эвазига келгусида иш ўринлари сони ортиши мўлжалланмоқда.

    Karshi W and D Factory корхонасида 50 турдаги эшиклар, юмшоқ ва қаттиқ мебеллар ишлаб чиқарилади. Бу лойиҳага 8,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, Германия, Туркия ва Хитойдан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилган. Корхонада 26 та янги иш ўрни яратилди.

    Саноат зонасида яна еттита инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Улар ишга тушса, яна 725 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Президент шу ерда Хитойдан келтирилган замонавий автобус ва микроавтобусларни кўздан кечирди. Тадбиркор Нарзулло Намозовнинг айтишича, 60 ўринли автобусларга талаб юқори. Қашқадарёга ундан 30 та олиб келинган, жами 100 тага етказиш режалаштирилган. Келгусида бундай қулай автобуслар Қарши—Шаҳрисабз ва Қарши—Китоб йўналишларида қатнай бошлайди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари ҳунарманд-тадбиркор Дилором Қувватова билан ҳам мулоқот қилди. Узоқ йиллар хорижда ишлаган бу аёл тадбиркорларга яратилаётган имкониятларни эшитиб, Ўзбекистонга қайтиб келган. Бугун унинг бошчилигида тикилаётган кўрпа-ёстиқ, тўн ва бошқа маҳсулотлар воҳада харидоргир. Дилором Қувватова тадбиркорлик учун яратилаётган имкониятлардан мамнунлигини, келгусида иш ўринларини 300 тага етказишни мақсад қилганини айтди.

    Шу ерда Қашқадарё вилоятида 2024 йилга мўлжалланган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Хусусан, келгуси йил тўғридан-тўғри хорижий сармоя ва кредитлар эвазига жами 4 миллиард долларлик 36 та йирик лойиҳа, 656 миллион долларлик 114 та ҳудудий лойиҳа шакллантирилган. Улар нефть-газ, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва қурилиш саноати, туризм, қишлоқ хўжалиги тармоқларида бўлиб, асосан, маҳаллийлаштириш ва қайта ишлашдаги бўшлиқларни тўлдиришга қаратилган.

    25.10.2023, 14:57   Изоҳ (0)   6534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Кун ўтса бўлди, қабилида иш тутадиган раҳбарлар — энг катта душман” — президент

    25.10.2023, 14:09

    Шавкат Мирзиёев 2024 йилда Қашқадарё вилоятига 1 млрд доллар инвестиция жалб қилиниши кераклигини айтди 

    25.10.2023, 14:21

    “Қашқадарё иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслиги керак” — президент

    25.10.2023, 14:52

    Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди 

    25.10.2023, 13:43

    Тошкентдаги яна бир кўпқаватли уйда ичида одамлар бўлган лифт тушиб кетгани айтилмоқда

    25.10.2023, 13:33

    Миллий ва халқаро ташкилотлар экспертлари ICТWeek Uzbekistan 2023 ҳафталиги доирасида онлайн савдо истиқболларини муҳокама қиладилар

    25.10.2023, 13:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.