Намибиялик ёш йигит Симон Петрус SIM-карта ва аиртимеъсиз (эфир вақти) ишлайдиган мобил телефонни лойиҳалаштирди. Бу ҳақда Africa Global News хабар берди.

Қурилма анъанавий уяли алоқа тармоқларини бутунлай четлаб ўтиб, радиочастоталар ёрдамида қўнғироқларни амалга ошириш имкониятига эга.
Симон талабалик давридаёқ қайта ишланган электрон қисмлардан фойдаланиб, телефон ясашни бошлаган эди. У қисқа тўлқинли частоталар орқали бошқа радиолар билан тўғридан-тўғри алоқа қила оладиган ишчи қурилмани яратиш учун эски уй телефони, телевизор ва икки томонлама радио тизимининг таркибий қисмларини улаган. Энг муҳими у SIM картасиз ва ҳеч қандай трафик ҳам талаб қилинмайди. Бу амалда мустақил алоқа тизими ҳисобланади.

Телефон, шунингдек, қўшимча функцияларни ўз ичига олади: кичик телевизор, LED чироқ, вентилятор ва USB қувватлаш портлари. Уларнинг барчаси битта қувват манбаига — оддий радиаторли тизимга уланади.
Ёш ихтирочи биринчи марта мактаб илмий ярмаркасида ихтирони тақдим этганида жамоатчилик эътиборини тортган. У мукофотни қўлга киритиб, маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларининг эътиборига тушишга улгурган.
Аммо Петрус ўрта мактабдан кейин университетга киришга қийналган. Охир-оқибат у 2023 йилда электроника муҳандислиги бўйича дипломни қўлга киритган. Ҳозирда эса унинг ишсиз экани айтилмоқда. Унинг ихтироси ҳали ҳам бозорга чиқарилмаган.
Изоҳ (0)