Футбол бўйича клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган ўйинлар 4 февраль, шанба куни ўтказилди.
Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси Марокашнинг “Видад” клубини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди (1:1, 5:3) ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Мисрнинг “Ал-Аҳли” клуби эса “Сиэтл Саундерс”ни (АҚШ) таслим этди (1:0).
Шу тариқа мусобақанинг ярим финал жуфтликлари аниқланди. 7 февраль куни Жанубий Америка чемпиони “Фламенго” ОЧЛнинг амалдаги ғолиби “Ал-Ҳилол” билан тўқнаш келади. 8 февралда эса ЕЧЛ соҳиби “Реал” Африка Чемпионлар Лигаси ғолиби “Ал-Аҳли”га қарши ўйнайди.
Учинчи ўрин учун баҳс ва финал ўйини 11 февралда ўтказилади.
Изоҳ (0)