• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини трансформация қилишга туркиялик мутахассислар жалб этилди

    Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини трансформация қилишда туркиялик мутахассислар яқиндан кўмак беради. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: ССВ матбуот хизмати
    “Ҳозир Ўзбекистон тиббиётида кенг кўламли трансформация жараёнлари давом этмоқда. Президентимиз бу борада соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари олдига тегишли вазифаларни қўйган. Хусусан, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш — энг асосий талаблардан бири. Бунинг учун эса, биринчи навбатда, халқаро тажрибани чуқур ўрганиш ва амалиётга самарали татбиқ этиш талаб этилади”, дейилади вазирлик хабарида.

    Қайд этилишича, шу эҳтиёждан келиб чиқиб, ҳукумат қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан туркиялик мутахассислар гуруҳи жалб этилди. Ҳозир хорижлик экспертлар Ўзбекистонлик вакиллари билан ҳамкорликда барча бўғиндаги тиббиёт муассасаларида ўрганишлар олиб бормоқда. Шу мақсадда тузилган ишчи гуруҳлар тасдиқланган режа асосида ҳудудларда бўляпти.

    Туркиялик мутахассислар еттита йўналиш бўйича иш олиб бормоқда:

    • бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштириш,
    • тиббий суғурта тизимини жорий этиш ва тизимни рақамлаштириш,
    • шифохоналарда тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш,
    • тиббий хизматларни режалаштириш,
    • фармацевтикани ривожлантириш ва дори воситалари таъминоти,
    • тиббий асбоб-ускуналар самарадорлигини ошириш,
    • шошилинч ва тез тиббий ёрдамни ривожлантириш.

    Туркиядан таклиф этилган мутахассислар сони ҳам етти нафар. Улар юқоридаги еттита йўналиш бўйича катта халқаро тажриба ва малакага эга экспертлар. Ҳар бири тегишли йўналиш бўйича масъул этиб белгиланган.

    Жумладан, гуруҳ раҳбари — Ҳасан Чагил 1986 йилда Истанбул университетини тамомлаган. 2003—2013 йилларда Туркия тиббиётини трансформация қилишда бевосита иштирок этиб, асосий йўналишларга бошчилик қилган. Натижада қисқа муддатда мамлакат тиббиёти 2000 йиллар бошидаги аҳволи оғир соҳадан ривожланган тизимга айланди. 

    “Айни пайтда доктор Ҳасан Чагил Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилишга кўмаклашиш мақсадида тиббий суғурта тизимини жорий этиш йўналиши бўйича иш олиб боряпти. Шу билан бирга, туркиялик экспертлар сафида тиббиёт соҳасида катта илмий салоҳият ҳамда амалий тажрибага эга Меҳмет Угурлу, Талган Кючюк, Муҳаммет Ёрнек, Меҳмет Эрсой, Ҳасан Багджи ва Мехмут Авджи ҳам бор”, дейилади хабарда.

    Ҳозир улар жойларда бўлиб, соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини чуқур ўрганган ҳолда, уни янада ривожлантириш борасида ўз тавсияларини беряпти. Келгусида ана шу таҳлил, таклиф ва тавсиялар умумлаштирилиб, соғлиқни сақлаш тизимининг босқичма-босқич ислоҳотига оид қисқа, ўрта ва узоқ муддатли “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши режалаштирилган.

    Шавкат Мирзиёев 20224 йил 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига йўллаган байрам табригида аҳоли саломатлигига эътиборни кучайтириш орқали инсон қадрини ошириш, унинг ҳаётий манфаатларини таъминлашга қаратилган муҳим ишлар ҳам изчил давом эттирилишини таъкидлаганди.

    “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида тиббиёт соҳасида ҳам катта ўзгаришларни амалга оширишни режа қилинган.

    28.11.2024, 11:30   Изоҳ (0)   3335
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ССВ#тиббиёт соҳаси#соғлиқни сақлаш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ССВ марказий аппарати ходимларининг 40 фоизи вазифасидан озод этилди

    14.12.2021, 19:17

    Ўзбекистонда тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчи Табобат академияси аъзолари Туркияда малака оширади

    11.01.2022, 21:27

    «Шифокорлар беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда». ССВ Навоийда бобоси билан эскалатордан тушиб кетган бола аҳволи ҳақида маълумот берди

    19.02.2022, 19:33

    ССВ Навоийда бобоси билан эскалатордан тушиб кетган 3 ёшли боланинг аҳволи ҳақида маълумот берди

    23.02.2022, 12:41

    Ўзбекистонга келувчи чет эллик шифокорлар учун қатор имтиёзлар берилди

    12.04.2022, 15:36

    Ўзбекистонда оилавий поликлиникаларда иш вақти соат 20:00 гача узайтирилади

    25.04.2022, 14:11

    Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасалари сони қанчага етгани маълум қилинди

    03.05.2022, 18:30

    ССВ Фарғонада калтакланган шифокорнинг аҳволи бўйича маълумот берди

    17.11.2022, 15:11

    Амрилло Иноятов шифокорларнинг фуқаролар томонидан рағбатлантирилишини ёқлади. Антикоррупция агентлиги бунга муносабат билдирди 

    06.02.2023, 17:07

    Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида тиббиёт соҳасида 300 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади

    14.04.2023, 14:48

    Тошкентда Ўзбекистон–Хитой халқаро тиббиёт форуми ўтказилади

    08.05.2023, 19:12

    “Аксарият ҳолатларда пора берган одам жазоланмаяпти” — ССВ раҳбари

    11.08.2024, 14:38

    Қозоғистонда маймунчечакка қарши кураш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди

    22.08.2024, 11:42

    Вейп ва электрон сигареталар янги касалликка сабаб бўлмоқда

    30.08.2024, 11:15

    Андижонда шифокорлар хатоси сабаб ҳомиладор аёл вафот этди 

    10.09.2024, 11:15

    “Дарё” дайжести: 10 сентябрнинг энг муҳим хабарлари 

    10.09.2024, 22:40

    Ўзбекистонда коронавируснинг янги штамми аниқланмади — ССВ 

    19.09.2024, 11:58

    ССВ тиббиёт соҳасидаги коррупцион ҳолатлар бўйича хабар беришни сўради

    16.10.2024, 12:30

    Қорақалпоғистонлик шифокорлар Мисрнинг етакчи тиббиёт мажмуасида малака оширади 

    23.11.2024, 14:28
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марказий Осиё давлати ҳам бор: Трамп 36 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни чекламоқчи

    Дунё | 15 июн, 10:46

    Маҳмуд Мурадов Октагон 72 турнирида вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди (видео)

    Спорт | 15 июн, 10:09

    Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилнинг нишони бўлиши мумкин — WSJ

    Дунё | 15 июн, 09:21

    Кўкрак сути бези саратони ҳақидаги саволларга жавоблар

    Саломатлик | 15 июн, 08:54

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.