• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Озарбайжон президенти авиаҳалокат юзасидан Россияга талаблар қўйди

    Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Оқтовда ҳалокатга учраган Embraer 190 самолёти юзасидан баёнот бериб, Россия авиаҳалокат ишини яширишга уринганини айтди. Президент ҳалокат юзасидан Россияга талаблар қўйди. 

    Фото: Озарбайжон президенти матбуот хизмати

    Озарбайжон авиаҳалокатни текшириш бўйича Россиянинг давлатлараро қўмитаси таклифини рад этди. Алиев бунинг сабабини қуйидагича изоҳлади.

    “Россия томони бизга бу ишни Давлатлараро авиация қўмитаси томонидан текширишни расман таклиф қилди. Биз бундан қатъиян воз кечдик. Сабаби аниқ, чунки бу институт асосан россиялик амалдорлардан иборат бўлиб, унинг тепасида россиялик фуқаролар туриши сир эмас.
    Бу ерда объективлик омиллари тўлиқ қаноатлантирилмаслиги мумкин. Агар биз ҳалокатдан сўнг дарҳол Россия томонидан кўрилган адолатли ва адекват қадамларни кўрганимизда, эҳтимол, эътироз билдирмаган бўлардик. Аммо бу масалани яширишга аниқ уринишлар борлигини кўрдик. Самолётга тушган “осколка”ларнинг йўловчилар ва экипаж аъзоларига етказган жароҳатлари аниқ. Буни қандайдир қушларга ёки газ баллонининг портлашига йўйиш ҳам аҳмоқлик, ҳам инсофсизлик”, деди Озарбайжон президенти.

    Россияга қўйилган талаблар

    “Биз Россия томонига ўз талабларимизни аниқ баён қилдик. 27 декабрь куни бу талаблар уларга расман топширилди. Улар нимадан иборат? Биринчидан, Россия томони Озарбайжондан узр сўраши керак. Иккинчидан, улар ўз айбларини тан олиши лозим.

    Учинчидан, улар айбдорларни жазолаши, жиноий жавобгарликка тортиши ва Озарбайжонга, жабрланган йўловчилар ва экипаж аъзоларига товон тўлаши керак — бу бизнинг шартларимиз. Улардан биринчиси кеча тақдим этилганди. Умид қиламанки, бошқа шартларимиз ҳам қабул қилинади”, деди Илҳом Алиев.

    У самолёт атайлаб уриб туширилмагани, айбни тан олиш, Озарбайжондан ўз вақтида кечирим сўраш ва буни жамоатчиликка етказиш амалга оширилиши керак бўлган чоралар эканини айтди.

    “Афсуски, дастлабки уч кун давомида Россиядан мантиқсиз версиялардан бошқа ҳеч нарсани эшитмадик. Бизни хафа қилгани ва ҳайратга солган жиҳатлардан бири шундаки, Россия расмий тузилмалари қандайдир газ баллонининг портлаши ҳақида тахминларни илгари суришди. Яъни бу Россия томони масалани бостиришни хоҳлаётганини очиқ кўрсатди ва бу, албатта, ҳеч кимга шараф келтирмайди” деди сиёсатчи.

    Путин Алиевдан узр сўради

    29 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан суҳбат чоғида AZAL самолёти билан содир бўлган фожиали воқеа учун узр сўради.

    “Владимир Путин фожиали ҳодиса Россия ҳаво ҳудудида юз бергани учун узр сўради ва қурбонларнинг оила аъзоларига яна бир бор чуқур ҳамда самимий ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади”, дейилади Кремль хабарида.

    Кремлнинг таъкидлашича, Озарбайжон самолёти Грозний аэропортига бир неча бор қўнишга уринган.

    “Ўша вақтда Грозний, Моздок ва Владикавказ Украина жанговар дронлари томонидан ҳужумга учраган ва Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бу ҳужумларни қайтарган”, дейилади баёнотда.

    Қозоғистондаги авиаҳалокат

    Бокудан Грознийга J28243 рейсини амалга ошираётган Embraer 190 самолёти 25 декабрь куни эрталаб Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Диспетчерлар Грозний ва Махачқалъада қўнишни рад этганидан кейин лайнер мажбурий қўнишни амалга оширишга уринди. Оқтов аэропортига бир неча километр қолганда у қулаб тушди, портлаб, ёниб кетди.

    Бурун қисми тўлиқ ёнган, дум қисмида эса омон қолганлар бўлган. Камида 29 нафар тирик қолган йўловчи айнан шу қисмда бўлган. Улар касалхонага олиб кетилган. Azerbaijan Airlines самолёти қулаши оқибатида 38 киши ҳалок бўлган. Қулаган самолёт кўздан кечирилганда тешиклар аниқланган. Шунга асосланиб, айрим манбалар самолётни Чеченистонга дрон ҳужумини қайтарган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўққа тутган бўлиши мумкинлигини ёзган.

    29.12.2024, 17:30   Изоҳ (0)   13038
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Embraer 190#Azerbaijan Airlines#Илҳом Алиев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда самолёт қулашига оид сўнгги маълумотлар 

    25.12.2024, 14:46

    Шавкат Мирзиёев авиаҳалокат муносабати билан Алиев ва Путинга ҳамдардлик йўллади

    25.12.2024, 15:46

    Кучли чарчоқ, диспетчерлар хатоси, самолёт юкхонасидаги бомба... Энг йирик авиаҳалокатлар тарихига назар 

    25.12.2024, 19:58

    “Учувчига раҳмат, у бизни манёврлари билан қутқарди” — Ақтаудаги ҳалокатда омон қолган йўловчи 

    25.12.2024, 18:25

    “Авиаҳалокат бўйича турли тахминлар мавжуд” — Илҳом Алиев

    25.12.2024, 20:57

    Қозоғистонда қулаган самолёт ўққа тутилган бўлиши мумкин

    26.12.2024, 09:01

    Қозоғистонда қулаган самолётнинг қора қутиси топилди 

    26.12.2024, 10:10

    Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолёт хронологияси. У ўққа тутилган бўлиши мумкинми?

    26.12.2024, 18:07

    Шавкат Мирзиёев авиаҳалокатда кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Илҳом Алиевга ҳамдардлик билдирди

    26.12.2024, 15:27

    Қозоғистон расмийлари самолёт қулаши хронологиясини эълон қилди

    27.12.2024, 09:40

    Самолётнинг қайси қисмидаги ўриндиқлар энг хавфсиз? Авиация мутахассисларининг фикри

    27.12.2024, 14:47

    Озарбайжон қулаган самолёт бўйича Чеченистондан ҳеч қандай ёрдамни қабул қилмоқчи эмас — ОАВ 

    27.12.2024, 17:51

    Azerbaijan Airlines Оқтовдаги авиаҳалокат сабабини маълум қилди

    27.12.2024, 18:20

    “Embraer 190 ҳалокати ҳақидаги сохта маълумотлар тарқалишининг олдини олиш зарур” — Тўқаев 

    28.12.2024, 17:15

    Туркманистон ҳаво йўллари февраль ойига қадар Москвага парвозларни тўхтатди 

    28.12.2024, 18:02

    Путин Алиевдан Оқтовдаги авиаҳалокат учун узр сўради  

    28.12.2024, 18:22

    Путин Тўқаев билан AZAL самолёти ҳалокатига боғлиқ вазиятни муҳокама қилди 

    28.12.2024, 21:47

    Жанубий Кореяда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

    29.12.2024, 07:19

    Шавкат Мирзиёев авиаҳалокат муносабати билан Жанубий Корея раҳбарига таъзия йўллади

    29.12.2024, 13:15
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Президент Садир Жапаров уч кундан буён самолётда ухламоқда” — Қамчибек Ташиев

    Қирғизистон | 30 июн, 13:22

    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари шахсни тасдиқлашни сўрайди

    Реклама | 30 июн, 12:00

    Роналду: “Мураббийлик мен учун эмас”

    Спорт | 30 июн, 13:04

    “Ёшларимизга ҳаётда муносиб ўрин топиши учун зарур шароитлар яратиш бурчимизга айланган” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 30 июн, 12:57

    “ ‘Форсаж’нинг якуний қисмида марҳум актёр Пол Уокер қайтади” — Вин Дизель

    Кино | 30 июн, 12:40

    Эрон 9 та атом бомбаси учун етарли уран захирасини яширган бўлиши мумкин — Reuters

    Дунё | 30 июн, 12:10

    Покистонда сел ва кучли ёмғир оқибатида ҳалок бўлганлар 32 нафарга етди

    Дунё | 30 июн, 11:56

    Термизда 219 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 30 июн, 11:53

    “Калмар ўйини” сериалининг янги версияси АҚШда суратга олинади

    Кино | 30 июн, 11:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.