• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Спорт бўйича нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий таълим муассасаларига тўғридан-тўғри қабул қилинади

    Президент Шавкат Мирзиёев 1 июль куни Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълумки, 2024 йилда Парижда ўтган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида юртимиз спортчилари муваффақиятли иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида ҳар икки йўналишда 13-ўринни эгаллаган эди. Жорий йил 13 февралда бўлган видеоселектор йиғилишида юртимизда олимпия ҳаракатини яна-да ривожлантириш, келгусидаги мусобақаларга пухта ҳозирлик кўриш вазифаси қўйилганди. Шунга мувофиқ, 2028 йилда АҚШнинг Лос-Анджелес шаҳрида бўладиган XXXIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    Қарор билан 10 та устувор вазифа белгиланмоқда. Булар – спорт турларини устувор, истиқболли ва ривожланаётган тоифаларга ажратган ҳолда кучайтириш, натижадор спорт турлари географиясини кенгайтириш, иқтидорли ёшларни қуйи бўғиндан бошлаб шаффоф усулда саралаб олиш, хорижий мамлакатлар тажрибасига асосланган миллий методика яратиш, терма жамоалар учун аниқ мақсад ва натижадорликка йўналтирилган ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш кабилардир.

    Шунингдек, Ўзбекистон спортчиларини 2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлаш дастури ва мақсадли кўрсаткичлар белгиланмоқда.

    Бу соҳадаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида Миллий олимпия қўмитасининг 14 та ҳудудий бўлими ташкил этилди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Олимпия ҳаракатини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон президентининг махсус вакили бўлади. Ҳар бир ҳудудга Спорт вазирлиги ва Олимпия қўмитасидан масъуллар бириктирилади.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Асосий мақсад фақат битта Олимпиада эмас, доимий ва мустаҳкам замин яратишдир. Иқтидорли спортчиларни энг қуйи бўғиндан бошлаб саралаш ва профессионал этиб тайёрлаш учун уч босқичли “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаси йўлга қўйилади. Унинг финал босқичи ҳар йили Олимпия шаҳарчасида “Президент Олимпиадаси” сифатида ўтказилади. Ғолиб ва совриндор спортчилар Олимпия марказларига жалб этилиб, профессионал тайёрланади.

    Республика олимпия ва паралимпия марказининг фаолияти миллий терма жамоалар захирасини яратишга қаратилади. Унинг таъминоти 2026 йилдан бошлаб республика бюджетига ўтказилади. Марказ 8-11-синфлар учун мактаб, 1-2-курслар учун коллеж сифатида фаолият кўрсатади ҳамда қабул квотаси оширилади. 1-2-курс ўқувчиларига Спорт вазирлиги стипендияси берилади. Ўқув-машғулотлар ўтказиб бориш учун Олимпия шаҳарчаси иншоотлари марказга беғараз асосда бириктирилади.

    Шунингдек, атлетлар захирасини кенгайтириш мақсадида хусусий спорт клублари фаолияти такомиллаштирилиб, расмий мусобақалардаги иштироки таъминланади. Юқори натижа кўрсатган спортчилар миллий терма жамоаларга қабул қилиниши мумкин бўлади.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Спортчи ва мураббийлар учун кўплаб рағбатлар ҳам назарда тутилмоқда. Жумладан, нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий таълим муассасаларига тўғридан-тўғри қабул қилинади. Маҳоратли спортчиларни бошланғич бўғинда етиштирган мураббийлар учун ҳам устаманинг муайян қисми тўлаб борилади.

    Давлат раҳбари спорт федерациялари фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳудудларда соҳа инфратузилмасини яхшилаш, спортчи ва мураббийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

    1 июл, 20:26   Изоҳ (0)   1448
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#спорт

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дарё” дайжести: 16 июннинг энг муҳим хабарлари

    16 июн, 23:00

    Россияда болалар учун дронларни бошқариш бўйича мусобақалар ўтказилади

    17 июн, 09:30

    “Халқимизнинг харид қобилияти, бозор маданияти ошяпти” — президент

    19 июн, 16:24

    Ўзбекистонда 1 июлгача “Оила ҳамкори” платформаси ишга туширилади

    20 июн, 10:42

    Роналдудан пенальтини тортиб олган, Касиляс билан можарода Моуриньони қўллаб-қувватлаган ва майдондаги “ўйновчи мураббий” бўлган Хаби Алонсо ҳақида 

    20 июн, 22:03

    Шавкат Мирзиёев Кўкдала тумани маъмурий марказидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди (фото)

    20 июн, 19:09

    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

    24 июн, 15:00

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди

    24 июн, 19:44

    “Дарё” нашри мусаҳҳиҳи Муножот Адилова “Шуҳрат” медали билан мукофотланди

    26 июн, 19:45

    Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ йигит-қизлар “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    28 июн, 19:40

    Бобир Абдиҳолиқов “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    28 июн, 19:46

    Бир гуруҳ йигитлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди

    28 июн, 20:00

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширди (фото)

    30 июн, 15:56

    Канада АҚШ билан савдо алоқасини тиклаш учун рақамли хизматлар солиғидан воз кечди

    30 июн, 17:20

    Ўзбекистонда заргарлик соҳасидаги тадбиркорларга имтиёзлар берилди

    30 июн, 16:41

    Шавкат Мирзиёев ёшларнинг турли соҳалардаги лойиҳалари, кашфиёт ва ютуқлари билан танишди (фото)

    30 июн, 16:59

    UzAutoMotors даромади кескин камайди

    30 июн, 17:07

    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

    30 июн, 18:00

    Ўзбекистонда қимматбаҳо металларга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

    30 июн, 19:50

    Ўзбекистонда пенсия миқдорини олдиндан аниқлаш бўйича “Менинг пенсиям” онлайн хизмати жорий этилади

    30 июн, 20:50

    БМТ қароргоҳида Маҳалла форуми: Ўзбекистоннинг тажрибалари глобал майдонда эътироф этилди

    30 июн, 20:05

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    30 июн, 23:00

    Қозоғистонда жамоат жойларида юзни ёпиш тақиқланди

    1 июл, 08:33

    Лукашенко аҳолини “ҳокимият учун дуо қилиш”га чақирди

    1 июл, 09:55

    Россия кузгача Одессани босиб олиши ва фронтни ёриб ўтиши мумкин — FТ

    1 июл, 10:52

    Россияликлар фарзандлари учун хитойлик энагалар ёлламоқда — NYT

    1 июл, 13:22

    Илон Маск янги партия тузиш билан таҳдид қилди. Трамп жавоб қайтарди

    1 июл, 11:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ғазода 73 нафар фаластинлик “сабабсиз отиб ташланди”

    Дунё | 3 июл, 15:37

    Нодавлат олий таълим муассасаларининг фаолияти такомиллаштирилмоқда

    Ўзбекистон | 3 июл, 11:48

    Голливуднинг машҳур бўйдоғи — Леонардо Ди Каприонинг юрагини забт этган Виттория Черетти ким ўзи?

    Лайфстайл | 3 июл, 15:30

    Шавкат Мирзиёев Ҳайдар Алиев ва Озарбайжон ватанпарварлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди (фото)

    Ўзбекистон | 3 июл, 15:02

    Юз терисини парвариш қилишда кўпчилик йўл қўядиган 5 та хато

    Аёллар саҳифаси | 3 июл, 14:50

    Диогу Жотанинг ўлими тафсилотлари маълум бўлди

    Спорт | 3 июл, 14:39

    10 млн доллар талаб қилинган: “Анорбанк” раҳбари Францияда ўғирлаб кетилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 14:32

    Тошкентдаги банкдан 90 минг доллар ўғирланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 14:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.