Ироқнинг Сулаймония вилоятида Курдистон ишчилар партияси (КИП) жангариларининг қуролсизлантириш жараёни бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Arab News хабар берди.

Бу Туркияга қарши ўнлаб йиллар давом этган қўзғолонни тугатиш йўлидаги рамзий, аммо муҳим қадамдир. Тадбир Сулаймония ҳудудидаги ғорлардан бирида ўтказилмоқда. Тоғ устида вертолётлар парвоз қилмоқда. Ўнлаб ироқлик курд хавфсизлик кучлари ҳудудни ўраб олган.
Туркия билан зиддиятга киришган ва 1984 йилдан бери ноқонуний ҳисобланган КИП май ойида “тарқатиб юбориш, қуролсизлантириш ва айирмачилик курашини тўхтатишга” қарор қилганди. Бу ҳақда узоқ вақтдан бери қамоқда бўлган гуруҳ раҳбари Абдуллоҳ Ўжалон маълум қилганди.
Икки давлат ўртасидаги зиддият Анқарада 40 мингдан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган. Бу қуролсизлантириш қарори минтақада чуқур ижтимоий ва сиёсий бўлинишларни келтириб чиқарган қўзғолонни тугатишга йўл очади.
КИП сўнгги йилларда Туркиянинг жануби-шарқий чегарасидан анча узоққа сурилиб, Ироқ шимолига жойлашган. Турк ҳарбийлари минтақадаги КИП базаларига мунтазам равишда зарбалар бериб, у ерда бир нечта ҳарбий постлар ташкил этганди.
Изоҳ (0)