Туркия армияси Ироқ шимолида Курдистон ишчи партиясига қарши ер усти операцияси ўтказади. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Биз Қандилга юрамиз. Чегарадан 25 километр наридаги барча лагерларни йўқ қиламиз», — деди у парламентдаги чиқиши чоғида.
Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари 2015 йил июлидан буён Ироқ шимолида мунтазам равишда Курдистон ишчи партиясига қарши операциялар ўтказиб келади.
Изоҳ (0)