• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    27 та тоъй либоси, 90 та шахсий самолёт ва меҳмонлар орасида жаҳон юлдузлари: миллиардер Жефф Безоснинг Венециядаги тоъйи ҳақида энг муҳим тафсилотлар

    Венецияда никоҳ маросими бўлиб ўтаётган 61 ёшли миллиардер Жефф Безос ва 55 ёшли Лорен Санчеснинг тўйи аллақачон “аср тўйи” деб ном олган. Меҳмонлар байрамга йиғилаётган пайтда, шаҳар деярли ёпилган ва сайёҳлар меҳмонхоналардан чиқарилган улкан байрамнинг янги тафсилотлари тармоққа тушмоқда.

    Фото: Instagram

    Маълум бўлишича, Амазон асосчиси ўзи, турмуш ўртоғи ва икки юздан ортиқ таклиф этилганлар учун бир нечта ҳашаматли меҳмонхоналарни ижарага олган. Улар орасида россиялик миллиардер Владислав Доронинга тегишли Аман Вениcе меҳмонхонаси ҳам бор. Хабар қилинишича, ушбу меҳмонхонада жой банд қилган ва ҳатто жойлашиб олган сайёҳларга компенсация тўланган ҳамда бошқа юқори тоифали меҳмонхоналарга кўчиб ўтиш таклиф этилган. Бу ҳамма меҳмонларга ҳам маъқул келмаган.

    Фото: Instagram

    Венеция аҳолиси орасида ҳам норозилар кўп. Улар тўйни бузишни режалаштирмоқда, чунки маросим шаҳар учун кўп муаммо келтириб чиқараётганини ёқтирмаяптилар. Хавфсизликка таҳдидлар туфайли Безос меҳмонхоналардаги барча хоналар, йўлаклар ва жиҳозларни кузатув мосламалари бор-йўқлигини синчковлик билан текширадиган қўриқчиларни кучайтиришга мажбур бўлди. Кўплаб меҳмонлар, жумладан Иванка Трамп эри ва фарзандлари билан, шунингдек Кардашианлар оиласи Ст. Регис Вениcе меҳмонхонасида жойлашди. Бу меҳмонхонанинг кириш қисми ва қабулхонаси маҳаллий полиция томонидан куну тун қўриқланади.

    Фото: Instagram

    Тармоқдаги хавфсизлик чоралари билан бир қаторда, Жефф ва Лореннинг тўйига таклифнома ҳам муҳокама қилинмоқда, буни фойдаланувчилар аллақачон масхара қилишган. Таклифнома оқ фонда курсив билан ёзилган бўлиб, капалаклар, юлдузлар ва гондолалар билан безатилган.

    Фото: Instagram

    Безос ва Санчес совғалардан воз кечиш қарори учун мақтовга сазовор бўлишди: улар меҳмонлардан совғалар ўрнига ЮНЕСКОнинг маҳаллий бўлимига хайрия қилишни сўрашган.

    Таомномага келсак, маълум бўлишича, тўй тортини тайёрлаш учун ташкилотчилар машҳур француз қандолатчиси Седрик Гролени таклиф қилишган. У мевага ўхшаш ширинликлар яратиши билан танилган. Седрик замонавий француз қандолатчилик саноатининг етакчиларидан бири ҳисобланади ва Instagramъда 13 миллиондан ортиқ обуначиси мавжуд.

    Фото: Instagram

    Миш-мишларга кўра, яқинда Кети Перри билан космосга учган Лорен Санчес маросим давомида Dolce & Gabbanaънинг 27 та либосини кийиб кўрсатади. Мода уйи унга шунча либос тайёрлаб қўйган. Эҳтимол, уларнинг баъзилари дабдабали, баъзилари эса зиёфатлар ва қабул маросимлари учун нафис бўлади.

    Ёзнинг энг кутилган тўйи 26-28 июнь кунлари бўлиб ўтади, асосий маросим эса сўнгги куни бўлади. Дастлаб, келин-куёв Венеция марказидаги XVI асрга оид ҳашаматли сарой - Сcуола Гранде делла Мисериcордиаъда никоҳ қурмоқчи эдилар. Аммо таҳдидлар ва норозиликлар туфайли улар сўнгги дақиқада режаларини ўзгартиришга мажбур бўлдилар. Тантана ташкилотчилари тадбирни марказдан узоқроққа - Венеция Арсенали биносига кўчирдилар.

    Уч кунлик байрам бюджети 40-48 миллион еврони ташкил этади (46,5-55,6 миллион доллар). Таққослаш учун: ўтган йили Ҳиндистонда Анант Амбани ва Радхика Мерчантнинг тўйи 128 миллион еврога тушган эди. Тахминан 250 нафар меҳмон ташриф буюриши кутилмоқда, улар орасида Даша Жукова миллиардер эри Ставрос Ниархос билан, Иванка Трамп фарзандлари билан, Кардашьянлар оиласи ва кўплаб Голливуд юлдузлари бор. Улар учун 90 та хусусий самолёт ва 30 га яқин элита сув таксилари банд қилинган.

    Фото: Instagram

    Эслатиб ўтамиз, сайёрамизнинг энг бой одамларидан бири, Амазон асосчиси, Blue Origin аэрокосмик компанияси эгаси ва The Washington Post газетаси эгаси Жефф Безос ва Лорен Санчес 2019 йилдан бери бирга. Илгари миллиардер Маккензи Скоттга уйланган бўлиб, у билан 2019 йилда 25 йиллик турмушдан сўнг ажрашган. Уларнинг тўрт фарзанди бор. Лорен Санчес икки марта турмуш қурган, учта фарзанди бор. Жефф Безоснинг бойлиги 227 миллиард долларга баҳоланмоқда.

     

    28 июн, 11:40   Изоҳ (0)   1519
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Никоҳ маросими#миллиардер Жефф Безос#Иванка Трамп#Лорен Санчес#Амазон#Кардашианлар оиласи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Узуклар ҳукмдори”даги Фродо — Элайжа Вуд яширинча уйланди

    8 феврал, 11:50

    Никоҳ санаси ва янги уй: Том Ҳолланд ва Зендая тўйга қандай тайёргарлик кўрмоқда? 

    10 феврал, 12:35

    Шарқ маликалари: тўйида энг гўзал образда намоён бўлган машҳур араб келинлари (фото)

    12 феврал, 15:58

    Болливуд юлдузларидан бадавлат меросхўрларгача: Ҳиндистонда ўтказилган энг қимматбаҳо ва дабдабaли тўйлар Топ-10 талиги

    15 март, 11:40

    45 ёшда она бўлган ва Кореянинг энг бой актрисаларидан бири: “Қиш сонатаси”даги Южиннинг тақдири қандай кечди? 

    23 март, 09:15

    Отасиз ўтган болалик, чиройли турмушнинг хунук якуни ва иккинчи уринишда топилган бахт: хонанда Рухшона 31 ёшда 

    25 март, 18:45

    Сайёрадаги энг бадавлат инсонлардан бири Жефф Безос уйланмоқда

    25 март, 15:17

    75 ёшли америкалик актриса Мерил Стрип турмушга чиқмоқда

    2 апрел, 10:26

    Машҳур фильм ва сериаллардаги энг эсда қоларли тўй саҳналари

    30 май, 17:59

    Дунёдаги энг бой инсон Жефф Безос ва Лорен Санчеснинг никоҳ маросими бўлиб ўтиши кутилаётган 5 ҳашаматли меҳмонхона

    9 июн, 11:38

    Зиверт, Ургант ва Киркоров хизматда: Тошкентда ўтказилган дабдабали тўйга 50 млн доллар сарфлангани айтилмоқда

    17 июн, 13:41

    Жеф Безос ва Лорен Санчес ўртасидаги “чексиз” никоҳ шартномаси ҳақида нималар маълум?

    18 июн, 13:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.