Тошкентда скутер ҳайдовчиси Damas уриб юборишидан ҳалок бўлиши, пенсия ва нафақалар, иш ҳақи ва стипендиялар оширилиши, Тошкентда чўкаётган қизни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланиши – “Дарё” нашри 3 июнда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Жуда кўп миқдорда фирибгарлик қилган ўзбекистонлик АҚШдан экстрадиция қилинди
У жиноятни Ўзбекистонда содир этган ва қидирувда бўлган.
Тошкентда скутер ҳайдовчиси Damas уриб юборишидан ҳалок бўлди
ЙТҲ оқибатида автомобиль ағдарилиб кетган.
Ўзбекистонда 2030 йилгача 1,5 млн гектарда ўрмонлар барпо этилади
Тоғ ва тоғолди ҳудудлардаги 500 гектарда “терраса” усулида дарахт ва бута кўчатлари экилади.
Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар 1 июлдан, иш ҳақи ва стипендиялар 1 августдан оширилади
Кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари ҳам 10 фоизга ошади.
“Яшил макон”га ажратиладиган пуллар ҳар бир тийини сарфланишини кузатиш имкони яратилади
Лойиҳа электрон платформасида очиқлик янада таъминланади.
“Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди
“Қарз ошди деб гапирадиган одам Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 115 млрд долларга етганини ҳам айтиб ўтиш керак”, дейди иқтисодиёт ва молия вазири.
ДХХ ҳажга юборишини айтиб фирибгарлик қилган яна тўрт кишини ушлади
Улардан бири 10 кишини алдаб, 50 минг доллар олган.
Ўзбекистонда Ўрмон агентлиги ташкил этилади
Агентлик барча ўрмонларнинг давлат ҳисобини ҳамда давлат ўрмон кадастрини тузади ва юритади.
Қурбон ҳайитида Тошкентда жамоат транспорти соат 3 дан ишлайди
Ҳайит намозини ўқийдиганларга қулайлик яратиш мақсад қилинган.
“Мобил алоқа ҳақи ҳам камида 35 минг сўм”. Жамшид Қўчқоров электр энергияси нархи паст даражада оширилганини айтди
“Тарифлар оширилишида ҳеч қандай жиддий масала кўрмаяпмиз”, дейди бош вазир ўринбосари.
Тошкентда чўкаётган қизни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди
Шунингдек, қизалоқларни қутқаришда жонбозлик кўрсатган “Бўрижар” спорт мажмуаси ишчиси Нурмуҳаммад Мамасалиев ҳам медал билан тақдирланган.
Россияда ўзбекистонлик ишчи бошига цемент тўлдирилган челак ташлаб юборилди
Ўзбекистон фуқароси олган жароҳати сабабли вафот этган.
Самарқандда 18 яшар қиз нега мактаб ўқувчисини “самосуд” қилгани айтилди
У ўртоғи билан бирга келиб, директорга ўзини блогер деб таништирган.
Сувда чўкишнинг олдини олиш: Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?
Икки мингдан зиёд чўмилиш тақиқланган сув объектлари аниқланган.
Бўрижарда чўкаётган қизчаларни қутқариб, ҳалок бўлган Абдуманноп Самиқовнинг оила аъзоларига “Жасорат” медали топширилди
Шунингдек, “Бўрижар” спорт мажмуаси ишчиси Нурмуҳаммад Мамасалиевга ҳам “Жасорат” медали топширилди.
Қашқадарёда 74 та қоидабузарлик қилиб, қидирувда бўлган ҳайдовчи ушланди
У жами 43,4 миллион сўм қарздорликни тўламаган.
Изоҳ (0)