Тошкентнинг Сергели туманида скутер ҳайдовчиси Damas уриб юборишидан ҳалок бўлди.

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизматининг хабар қилишича, ЙТҲ 2 июнь куни соат 23:50 ларда Сергели тумани Мирзо Турсунзода—Меҳригиё кўчалари чорраҳасида содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тўқнашувдан сўнг Damas ағдарилиб кетганини кўриш мумкин. ЙҲХБ ахборотида унинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодекси 266-моддаси 2-қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) белгиланган жиноятни содир этган шахс муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
25 май куни Наманганда Nexia-3 ЙТҲга учраб, ҳайдовчиси билан бирга ёниб кетганди. Фарғонада Nexia ҳайдовчиси босиб кетган велосипеддаги 12 ёшли бола вафот этди. Ҳайдовчи уч йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. 10 майда Тошкент вилояти Бекобод туманида Damas “пешеход”дан ўтаётган пиёдани босиб кетди.
Изоҳ (0)