Тошкент шаҳри Яшнобод тумани, Мустақиллик кўчасида 30 октябрь куни соат 12:30 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1987 йилда туғилган У.И. бошқарувида бўлган Tracker ва 1999 йилда туғилган О.О. бошқарувида бўлган скутер ўзаро тўқнашган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида скутер ҳайдовчиси тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.
Қашқадарёда икки автомобиль тўқнашувидан тўрт киши вафот вафот этгани, Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)