Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 1 июль куни соат 23:30 ларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида 22 ёшли Ж.П. Matiz русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 35 ёшли А.Х. бошқарувидаги электроскутер транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.
ЙТҲ оқибатида скутер ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин Андижон вилоятининг Марҳамат туманида тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Тошкент вилоятида юк машинаси 4 та автомобилни уриб юборгани тўғрисида хабар берилганди. Пойтахт ИИББга кўра, 2024 йилнинг беш ойи давомида Тошкент шаҳрида 393 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган, уларда 29 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)