Фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишда жонбозлик кўрсатган профилактика инспекторининг хизматлари муносиб тақдирланди, деб хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ИИБ.

Унга кўра, 12 июнь куни Косон туманида яшовчи фуқаро ўз жонига қасд қилиш мақсадида Қарши бош каналига ўзини ташлаган. Шу вақтда Қарши тумани ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори, капитан Шербек Тўрақулов фуқарони қутқариб қолган.
Фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишда жонбозлик кўрсатган профилактика инспекторининг хизматлари вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов томонидан муносиб тақдирланди.
Тошкентда чўкаётган қизларни қутқариб, ҳалок бўлган Абдуманноп Самиқов “Жасорат” медали билан мукофотлангани ҳақида хабар берилганди. Пойтахт ҳокимлиги мукофотни топшириш маросимида марҳумнинг турмуш ўртоғига 50 млн сўм берилганини маълум қилган.
Изоҳ (0)