Туркия Суперлигаси 2-тури доирасида “Башакшеҳир” ўз майдонида “Кайсериспор”ни қабул қилди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ҳисоб биринчи бўлимда очилди. 41-дақиқада “Башакшеҳир”нинг хорватиялик легионери Иван Брнич меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиб, натижани 1:0 кўринишига келтириб қўйди. 62-дақиқада мезбонлар иккинчи голни ҳам уришга муваффақ бўлди, бироқ ҳакам тўп қўл билан ўйналгани сабаб голни бекор қилди.
69-дақиқада “Кайсериспор” ҳисобни тенглаштирди. Португалиялик футболчи Мигел Кардозу аниқ зарба билан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Ўйиннинг қолган дақиқалари ҳам шиддатли ўтди, аммо бошқа голлар киритилмади.
Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва 70-дақиқада захирага олинди. Яна бир ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев ўйин қайдномасига киритилмади.
Туркия Суперлигаси
2-тур
17 август, якшанба
“Башакшеҳир” — “Кайсериспор” 1:1
Голлар: 1:0 — Брнич (41), 1:1— Кардозу (69)
Изоҳ (0)