“Юлдузлар жанги”, “Супермен” ва “Супермен II” фильмларидаги роллари билан танилган Голливуд актёри Теренс Стемп жорий йил 17 август куни 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг оиласи Reutersъга маълум қилди.

“Оскар” мукофотига номзод бўлган Стемп Пасолинийнинг “Теорема” (1968), “Дўзах мавсуми” (1971) ва “Присцилла саргузаштлари” (1994) фильмларида суратга тушган.
“У актёр ва ёзувчи сифатида юксак ижодий мерос қолдирди, бу мерос яна узоқ йиллар давомида инсонларга илҳом беришда давом этади”, дейилади Стамп оиласи баёнотида.

Фото: IMDb
1938 йилда Лондоннинг Шарқий Энд ҳудудида туғилган актёр Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомбардимонларни бошидан кечирган. У ўзига хос актёрлик истеъдоди билан машҳур эди.
Янги Жеймс Бонд бўлишга уринишидан натижа чиқмагач, у италян фильмларида рол ижро этди ва машҳур режиссёр Федерико Феллини билан ишлади. Кейинчалик Стемп Голливудга қайтиб, “Супермен” (1978) ва “Супермен II” (1980) фильмларида генерал Зод образини гавдалантирди.

Фото: IMDb
Шунингдек, актёр “Валкирия” (2008), Тим Бёртоннинг бир нечта фильмлари, Жим Керри иштирокидаги “Ҳар доим ъҳаъ дегин”, ҳамда “Юлдузлар жанги. 1-қисм: Яширин таҳдид” картиналарида ҳам иштирок этган.
Стемп узоқ вақт давомида турмуш қурмаган, аммо 2002 йил 31 декабрь куни 29 ёшли австралиялик Элизабет ОРурк билан никоҳдан ўтган. Аммо жуфтлик 2008 йилда ажрашган. Актёр ҳеч қачон фарзанд кўрмаган. 1960 йилларда эса актриса Жули Кристи ва модел Жин Шримптон билан бўлган муносабатлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.
Изоҳ (0)