Парижнинг “ПСЖ” клуби янги футболчиси Илия Забарнийнинг рафиқаси Ангелина Забарна эрининг россиялик дарвозабон Матвей Сафонов билан яқин муносабатда экани ҳақидаги хабарларни “аҳмоқлик” деб атади.

Аввалроқ Франциянинг Paris No Limit нашри Забарний ва Сафонов мамлакатлари ўртасидаги урушга қарамай, жамоа ичида бир-бири билан яхши чиқишаётгани ҳақида хабар тарқатган эди. Нашрга кўра, улар УЕФА Суперкубоги доирасидаги Удинеда бўлиб ўтган “Тоттенҳэм”га қарши ўйиндан олдин самолётда ёнма-ён ўтириб келишган.
Менимча, ҳамма бизнинг позициямизни яхши тушунади. Биз ўз принципларимиздан чекинмаймиз. Француз ОАВ эса кўпроқ аудитория йиғиш учун бундай асоссиз гапларни ўйлаб топмоқда. Бундай миш-мишларни изоҳлашнинг ўзи ортиқча. Раҳмат, — деди Забарна Tribuna нашрига.
Маълумот учун, “ПСЖ” ёзги трансфер ойнаси вақтида Англиянинг “Борнмут” клубидан 22 ёшли Илия Забарнийни 63 миллион евро эвазига харид қилган эди. Матвей Сафонов эса 2024 йил ёзида Россиянинг “Краснодар” клубидан парижликлар сафига қўшилган.
Изоҳ (0)