• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Йўқ дейишдан олдин таклифини кўрайлик” — Азиз Абдуҳакимов Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳаси ҳужжатлари ҳали топширилмаганини айтди

    Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омбори бўйида Sea Breeze Uzbekistan сайёҳлик мажмаси қурилиши кутилмоқда. Бироқ лойиҳа ҳужжатлари ҳали ҳукуматга тақдим этилмаган. Бу ҳақда 23 июль куни Тошкент шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида экология вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди, дея хабар берди “Дарё” мухбири.

    Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, лойиҳа тўғрисида норасмий равишда — оғзаки айтилган. Аммо зарур ҳужжатлар ҳозирча тақдим этилмаган.

    “Шунинг учун ҳужжатни олиб келишларини илтимос қилдик. Ҳужжат бўлгандан кейин ўзимиз ҳам, Қурилиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа тегишли вазирлик ҳамда идоралар эътирозлари ёки таклифларини билдира олади. Ҳали ҳужжат йўқ, лекин бизлар “йўқ бўлмасин” демоқдамиз. Олдин ҳужжат келсин. Бир нарсага “йўқ” дейишдан аввал, у нарса пайдо бўлиши керак. Ҳали бизда таклиф ҳам, ҳужжат ҳам йўқ”, деди вазир.

    Азиз Абдуҳакимов лойиҳа ҳужжатлари тақдим этилгач, мажмуа қурилиши масаласи жамоатчилик муҳокамасига қўйилишига ваъда берди.

    “Менимча, уни бекитиб, кечаси шундай қўл қўйиб, чиқариб юборадиган одам йўқ республикада”, деди вазирлик расмийси.
    Aziz Abduhakimov
    Азиз Абдуҳакимов
    Фото: “Дарё”

    Вазир сўзларига кўра, девелопер ўз-ўзидан келиб, Чорвоқда қурилиш қилмоқчи бўлмаган, балки тадбиркор тажрибали экани сабаб Ўзбекистон томони уни мамлакатга таклиф қилган.

    “Унинг минглаб таклифлари бор. Ҳозир мана ким эшитган бўлса, Қирғизистон ҳам чақиряпти, Қозоғистон ҳам. Туркияда жуда катта лойиҳаларни амалга оширяпти. Яна Черногорияга бориб лойиҳа қиламан, деяпти. Шунинг учун мен айтмоқчи бўлганим, бизлар йўқ дейишдан олдин таклифини бир кўрайлик. Олдин таклифини берсин, кўрайлик ўзи нима таклиф қилаётганини. Ҳали кўрмасдан йўқ дейишимиз, менимча, ақлга тўғри келмайдиган нарса”, деган Азиз Абдуҳакимов.
    Chorvoq suv ombori
    Чорвоқ сув омбори
    Фото: “Дарё”

    Маълумот учун, жорий йил 14 апрелда президент Шавкат Мирзиёевга Sea Breeze Uzbekistan халқаро туризм маркази мастер-режаси тақдим қилинган. Умумий қиймати 10 млрд долларлик лойиҳа Чорвоқ сув омбори бўйида, озарбайжонлик тадбиркор Эмин Агаларов томонидан амалга оширилиши маълум. Мажмуа кўприк, хиёбон, пляж, меҳмонхоналар, коттежлар, уйлар, ресторан ва томошагоҳларни қамраб олиши анонс қилинган. Давлат раҳбари мажмуани зарур инфратузилма билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берган.

    Chorvoq suv ombori
    Чорвоқ сув омбори
    Фото: “Дарё”

    Лойиҳа Чорвоқнинг 577 гектар ер майдонини эгаллаши кўзда тутилган. Дастлабки босқичда 100 гектар ҳудуд қамраб олинади. 

    Чорвоқ сув омбори Тошкент шаҳри ва атрофдаги ҳудудлар учун асосий чучук сув манбаи ҳисобланади. Шу сабаб унинг соҳилида қуриладиган мажмуа лойиҳаси ижтимоий тармоқларда фаоллар норозилигига сабаб бўлди. Хусусан, қурилиш ишлари сабабли ичимлик суви ифлосланиб, унинг сатҳи кескин тушиб кетишидан хавотир билдирилди. Қолаверса, ҳудуддаги дарахтлар кесилиб, яшилликка путур етиши, одамлар сув соҳилига киришига чекловлар киритилиши мумкинлиги ҳам этирозлар уйғотган.

    23 июл, 20:35   Изоҳ (0)   2629
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қибрайда катта ёнғин: қурилиш моллари дўкони кулга айланди (репортаж)

    23 июл, 19:30

    Тошкентдаги светофорлар ҳолатини харитада онлайн кўриш имконияти яратилди

    23 июл, 18:45

    Наманганда сигир уй олдида ўйнаётган болакай ва унинг онасини сузиб, жароҳат етказди (видео)

    23 июл, 18:25

    Ўзбекистонда нақд пулга бўлган талаб кескин ортди

    23 июл, 18:15

    23 июл, 18:00

    Академик ва клиник стандартларга қатъий риоя қилинмоқда — Тиббиёт университети Ҳиндистон нашридаги мақолага муносабат билдирди

    23 июл, 17:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.