Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Брентфорд” ҳужумчиси Брайан Мбеумони трансфери борасида келишувга эришди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манбага кўра, бир неча ҳафта давом этган музокаралардан сўнг томонлар ўзаро келишувга эришишди. Трансфер қиймати 71 миллион фунт стерлинг (тахминан 82,4 миллион евро) бўлиб, бу миқдор тўрт босқичда тўланади. Шунингдек, бонус тарзида қўшимча 6 миллион фунт (7 миллион евро) ҳам кўзда тутилган.
25 ёшли камерунлик футболчи бошқа таклифларни рад этиб, айнан “Манчестер Юнайтед”ни танлаган. Ҳозирда трансфер жараёни расмийлаштириш босқичида.
Маълумот учун, 2024/25 йилги мавсумда Мбеумо Англия Премер Лигаси доирасидаги 38 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 20 та гол ва 7 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали ҳужумчининг қийматини 55 миллион еврога баҳолаган.
Изоҳ (0)