Парижнинг “ПСЖ” клуби бош мураббийи Луис Энрике Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финали доирасидаги “Реал Мадрид”га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Бу “Реал”ни таҳлил қилиш осон эмас. Тактик жиҳатдан бу — янги жамоа, шу боис баъзи мураккабликлар мавжуд. Аммо ҳамма яхши биладики, уларда индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар бор. Хаби Алонсонинг мақсади — мукаммал жамоа қуриш. Бу ўйин биз учун жуда муҳим. “Реал”га қарши тўқнаш келганимиз шуни англатадики, биз тўғри йўлдан кетаяпмиз. Қизиқарли баҳс бўлади. Жамоа кучли мотивацияга эга.
Шунингдек, Луис Энрике ҳимоячилар ҳақида ҳам алоҳида тўхталди:
Ашраф Ҳакими – менинг фаолиятим давомида ишлаган энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири. Чап қанотда эса Нуну Мендеш жаҳон даражасидаги ўйин кўрсатмоқда. Улар “Реал”нинг вингерларига қарши муносиб қаршилик кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, “ПСЖ” – “Реал Мадрид” ярим финал баҳси бугун, 9 июлдан 10 июлга ўтар кечаси соат 00:00 (Ўзбекистон вақти билан) бошланади.
Изоҳ (0)