Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-турида “ПСЖ” клуби Бразилиянинг “Ботафого” клубига мағлуб бўлган эди. Парижликлар бош мураббийи Луис Энрике мазкур баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Мураббий натижадан ҳафсаласи пир бўлганини айтди.
“Баҳс жуда кескин ўтди. “Ботафого” ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Лига 1 ёки Чемпионлар лигасидаги бир нечта жамоалар каби.
Ўйин бошидан охиригача қийин кечди ва бу нормал ҳолат. Бизга қарши ўйинлар рақиблар учун қўшимча мотивация.
Биз яна-да яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак. Бу борада ҳафта бошидан бери гаплашяпмиз. Турнирдаги учрашувлар қийин кечиши ҳам нормал ҳолат”, — дейди Энрике.
Маълумот учун, икки тур якунига кўра, “Ботафого” 6 очко билан кейинги босқич масаласини ҳал қилиб бўлди. “ПСЖ” ва “Атлетико” ҳисобида 3 очкодан мавжуд. “Сиэтл Саундерс” эса ҳозирча очкосиз қолмоқда.
Изоҳ (0)