• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    “Ҳар ерни қилма орзу” — Голливуд юлдузлари кино олами ва машҳурлик ортидаги разилликлар ҳақида

    Кўпчилик ўз ишининг қанчалик қийин эканлигидан нолийди. Бизни худбин раҳбарлар, паст ойлик маош, эрта туриб тиқилинч транспортда ишхонага бориш, иш кунининг зерикарли ўтиши каби омиллар чарчатади. 

    Тасаввур қилинг, сиз бир ондаёқ машҳур шахсга айландингиз, кинокомпаниялар сизнинг биргина ролингиз учун минглаб доллар гонорар беришга тайёр. Бу кўпчилик учун гўёки орзудаги ҳаёт. Бироқ бундай ҳаётдан ҳам нолийдиганлар топилади. Қуйида Голливуд юлдузларининг кино олами ва шон-шуҳрат ортида кўпчилик билмайдиган ҳақиқатлари келтирилади.

    Элайжа Вуд

    Фото: Дзен

    Болалигидан кинода суратга тушган Элайжа бир неча бор кинематографияда болаларни эксплуатация қилиш ҳақида гапирган ва ёш актёрларни яхшироқ ҳимоя қилишни ёқлаб чиққан.

    “Голливудда қандайдир ёмон нарса содир бўлгани аниқ. Бу соҳада илонлар, фақат ўз манфаатини ўйлайдиган одамлар кўп. Унинг тубида қоронғилик бор. Бундай вазиятларда мени хафа қиладиган нарса шуки, жабрланувчилар ҳокимиятдаги одамлар каби баланд овозда гапира олмайди. Бегуноҳ одамлар билан нима содир бўлаётганини фош қилишга уринишнинг фожиаси шундаки: уларни эзиб ташлаш мумкин, аммо уларнинг ҳаёти тузатиб бўлмас даражада издан чиқади”, деган эди Вуд 2016 йилда.

    Риз Уизерспун

    Фото: Дзен

    2017 йилда Риз 16 ёшида бир режиссёр томонидан тажовузга учраганини тан олди.

    “Ухлашим қийин, ўйлашим қийин, ташвиш, ўз вақтида гапирмаганим учун ўзимда бўлган кўп ҳис-туйғуларимни изҳор қилишда қийналаман. Менга тажовуз қилган одамга нисбатан ҳақиқий нафрат, ҳамда жим бўлишим эвазига ишда қолишимни ҳис қилишга мажбур қилган агентлар ва продюсерларга нисбатан нафрат ҳис қиляпман”, деди юлдуз.

    Ҳоакин Феникс

    Фото: Дзен

    Ҳоакин узоқ вақтдан бери шуҳрат билан боғлиқ ноқулайлик ҳақида гапириб келмоқда. 2014 йилда у мухлислари кўчада расм олиш учун унинг ёнига келганида ваҳимага тушишини айтган эди. “Оскар” совриндори А тоифали актёрлар дуч келадиган шахсий ҳаёт дахлсизлигининг йўқлигини кўп марта қоралаган.

    “Машҳурлик кўпинча шахсий ҳаёт ва анонимликнинг йўқолишидир. Бироқ бунинг ижобий томони ҳам бор — сиз қилган ишларингиз учун жамоатчилик ҳурмати ва миннатдорчилигига сазовор бўласиз”, дея ўз фикрини билдирди Феникс 2023 йилда.

    Шарлиз Терон

    Фото: Дзен

    2017 йилда Шарлиз Голливудни қолоқ деб атаб, аёлларга камдан кам ҳолларда катта бюджетли фильмларни суратга олишга рухсат берилишини таъкидлади.

    “Бизда шундай даврлар бўлдики, аёллар ўзларини намоён қилиб, шиша шифтларни синдиргандай бўлишди. Аммо кейин буни давом эттира олмадик. Ёки битта муваффақиятсиз фильм туфайли тўсатдан ҳеч ким бош ролни аёл ижро этадиган лойиҳани суратга олишни хоҳламай қолди. Мен ‘Мўжизакор аёлʼ фильми бюджетидан юқори маблағ билан аёлларга ишлашга рухсат бермаган саноатнинг бир қисми эканлигимдан уяламан. Бу жуда ибтидоий туюлади”, дея фикрларини баҳам кўрди “Оскар” мукофоти соҳибаси.

    Жиллиан Андерсон

    Фото: Дзен

    1990 йилларда Жиллиан “Махфий ҳужжатлар” сериали бўйича ҳамкасби Девид Дуҳовни билан тенг маош олиш учун қатъий курашган эди. Бироқ йиллар ўтиб, у яна худди шу вазиятга дуч келди: унга “Махфий ҳужжатлар” қайта суратга олиниши учун Девидга нисбатан икки баравар кам ҳақ таклиф қилишди.

    “Айниқса, ҳозирги шароитда, аёллар тенг бўлмаган иш ҳақи ҳақида гапираётган бир пайтда, бу масалани кўтариб чиқиш ва эшитилиши жуда муҳим. Ўтмишда бизга адолатли ҳақ тўлашлари учун жуда кўп меҳнат қилганман. Бу масала устида узоқ ишладим ва ниҳоят ниманидир ўзгартира олдим. Энди эса яна ўша аҳвол такрорланди! Бу ҳақда нима дейишни ҳам билмайман”, деди актриса.

    Aманда Сайфред

    Фото: Дзен

    Аманда юқори бюджетли фильмда қатнашганида унга эркак ҳамкасби олган пулнинг ўндан бир қисмигина тўланган. Бу эса ўша пайтда иккаласи ҳам Голливудда жуда машҳур бўлишига қарамай содир бўлган.

    “Менимча, одамлар мени кўнгли очиқ ва ижобий инсон бўлганим учун улар таклиф қилган ҳар қандай суммани қабул қилаверади, деб ўйлашади. Масала қанча пул олишда эмас, балки бу қанчалик адолатли эканлигида”, дея таъкидлади юлдуз.

    Меган Фокс

    Фото: Дзен

    15 ёшида актёрлик фаолиятини бошлаган Меган Голливудни “аёлларга нисбатан нафратли” деб атайди ва кино саноатида ёшлигиданоқ ўзини буюм сифатида кўришгани ҳамда жинсий объектга айлантиришганини таъкидлайди.

    “Менимча, мен МеТоо ҳаракатидан деярли ўн йил олдин бу ҳақда гапира бошлаганман. Мен доимо Голливудда 2008 ва 2009 йилларда содир бўлган баъзи ҳақоратли, патриархал ҳодисаларга қарши чиққанман, одамлар буни қабул қилишга ёки чидашга тайёр бўлишидан анча олдин. Ва бунинг учун мени масхара қилишган”, деб эслайди Фокс 2022 йилда.

    1 июл, 11:41   Изоҳ (0)   2353
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд юлдузлари#Актрисалар#Шарлиз Терон#Меган Фокс#«Оскар»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Экрандаги муҳаббат: бир неча бор севишганлар ролини ижро этган Голливуд юлдузлари (фото)

    13.10.2020, 12:59

    Роли учун чиройини қурбон қилган Голливуднинг гўзал юлдузлари (фото)

    12.09.2021, 19:52

    Оламшумул машҳурликка эришган бўлса-да, чин инсоний хислатларини сақлаб қолган жаҳон юлдузлари (фото)

    18.05.2022, 16:47

    Раж Капурнинг невараси, Саиф Али Хоннинг рафиқаси, маҳоратли актриса Карина Капур 44 ёшда (фото, видео)

    23.09.2024, 17:10

    Ҳанузгача “Оскар”га муносиб кўрилмаган Голливуд юлдузлари

    17.10.2024, 14:50

    Ақлдан озган мухлис, акула ҳужуми, суратга олиш пайтидаги клиник ўлим: ҳаётдан кўз юмишига оз қолган Голливуд юлдузлари 

    09.11.2024, 12:40

    “Сумерки”, “Темир одам” ва бошқа машҳур фильмларда ижро этган ролларини унутган 6 та актёр

    02.12.2024, 15:59

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    Киану Ривз Голливуддаги энг меҳрибон ва камтар актёр эканини исботловчи ҳолатлар

    15 феврал, 10:15

    Ҳинд киносининг бир нечта тилда эркин сўзлаша оладиган юлдузлари  

    21 феврал, 15:49

    Жанг санъатини ўзлаштирган жаҳонга машҳур актрисалар (фото)

    10 март, 13:50

    Голливуднинг олтин авлоди: машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган актёр ва актрисалар

    31 март, 10:55

    Леонардо Ди Каприо, Меган Маркл ва бошқа киноюлдузларининг ноодатий ҳоббилари 

    14 апрел, 13:12

    Голливуд юлдузлари машҳурликнинг ҳақиқий баҳоси ҳақида очиқ-ойдин сўзлаб берди

    30 май, 11:51

    Актёрлар Эдди Mёрфи ва Мартин Лоуренс қуда бўлди

    2 июн, 19:46

    Исми ортидан миллиардлаб доллар топадиган жаҳон юлдузлари

    5 июн, 14:35

    Голливуд юлдузлари қандай атирларни яхши кўради? Машҳурлар танлаган энг севимли парфюмерия брендлари

    9 июн, 19:45

    Машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган Голливуднинг ёш юлдузлари

    11 июн, 19:15

    Фарзандларини бегона кўзлардан асрайдиган Голливуд юлдузлари

    17 июн, 20:55

    Британиялик хонанда Дуа Липа турмушга чиқмоқда

    13 июн, 14:17

    Машҳурликдан панжара ортигача: қамоқда ўтириб чиққан Голливуд юлдузлари

    14 июн, 15:50

    Юлдузлар тавсияси: 5 дақиқа вақтингизни оладиган, бироқ кўринишингизни сезиларли даражада яхшилайдиган муолажалар

    17 июн, 18:24

    Ишдаги ишқ: суратга олиш майдончасида танишган Голливуд юлдузлари

    19 июн, 21:40

    Ҳарви Вайнштейн Голливуд юлдузларининг асл юзини фош этадиган китоб ёзмоқчи

    17 июн, 19:45

    Тасаввурга сиғмайдиган миқдорда бойлик орттирган Голливуд юлдузлари

    18 июн, 12:12

    Леонардо Ди Каприо, Силвестр Сталлоне ва съёмка жараёнида жароҳатланган бошқа Голливуд юлдузлари

    24 июн, 16:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ливерпуль” Жотанинг 20-рақамини абадий музлатиб қўйди

    Спорт | 4 июл, 12:46

    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди

    Реклама | 4 июл, 12:00

    “Россия Украина уруши мақсадларидан чекинмайди” — Путин

    Дунё | 4 июл, 12:34

    Instagram: Дилноз Ҳакимованинг қиёфадоши топилди, Севара Назархон табиатни асрашга чорлади, Тошкентдаги тадбирда хорижлик машҳурлар жамланди

    Маданият | 4 июл, 12:28

    Таиландда янги муваққат бош вазир тайинланди

    Дунё | 4 июл, 12:12

    Бир гуруҳ ўқитувчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди

    Ўзбекистон | 4 июл, 11:59

    Машҳур мексикалик боксчи АҚШда қўлга олинди

    Спорт | 4 июл, 11:55

    Гитлер ҳақидаги қоъшиқ туфайли Канье Уэстга Австралияга кириш тақиқланди

    Мусиқа | 4 июл, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.