• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    Кимё саноатида рақамлаштиришнинг ўрни қай даражада? Йэтакчи муҳандис-дастурчи Албина Каипова билан суҳбат

    Бугун кимё саноати рақамли трансформация даврини бошдан кечирмоқда. Рақамли технологиялар кимё саноатида, айниқса, математик моделлаштириш соҳасида тобора кўпроқ қўлланилмоқда.

    Бу эса, ўз навбатида, кимёвий жараёнларнинг ҳаракатини аниқ башорат қилиш ва ишлаб чиқариш циклининг барча босқичларида уни оптималлаштириш имконини беради. Албина Каипова – “Кимёавтоматика” компанияси ва Ўзбекистондаги “Honeywell ГЭС Uzbekistan” марказининг ушбу соҳадаги етакчи муҳандис-дастурчиларидан бири, халқаро лойиҳаларда қарийб ўн йиллик тажрибага эга.

    Албина технологик жараёнларнинг математик моделларини яратиш ва “УниСим Design Суите” дастурий таъминоти асосида операторларни тайёрлаш учун симуляторлар яратиш билан шуғулланади. У технология, автоматлаштириш ва ўқитишни кимё заводларидаги реал ишлаб чиқариш шароитларига мослаштирган ҳолда ягона симуляторга бирлаштиради.

    Қуйидаги интервьюда қаҳрамонимиз билан рақамли симуляторларнинг аҳамияти, автоматлаштиришга нисбатан замонавий ёндашувлар ва кимё саноатининг келажаги ҳақида суҳбат қурилган.

    — Албина, аввало, ўзингиз ва касбий фаолиятингиз ҳақида қисқача гапириб берсангиз.

    Мен Тошкент кимё-технология институти битирувчисиман. Бу ерда нефть ва газ қайта ишлаш жараёнлари ва аппаратлари йўналишида магистрлик даражасини олганман. 2015 йилдан буён “Кимёавтоматика” ва “Honeywell ГЭС Uzbekistan” компанияларида фаолият юритиб келмоқдаман. Бу давр ичида мен муҳандис-дастурчиликдан етакчи мутахассис даражасигача кўтарилдим. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россиядаги лойиҳаларда иштирок этганман. Менинг асосий вазифам — кимё саноати объектларида операторларни тайёрлаш учун компьютер ўқув-машғулот комплекслари ва математик моделларини ишлаб чиқиш, яратиш ва келгусида жорий этиш.

    — Кимё саноатида рақамли симуляторларнинг роли қандай?

    Бугун симуляторлар кимё саноатида кадрлар тайёрлашнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Юқори малакали операторларни ишлаб чиқиш учун биргина назариянинг ўзи етарли эмас, имкон қадар реал ҳаётга шароитлардаги амалиёт зарур. Рақамли симуляторлар қувурларнинг ёрилиши, босимнинг кескин пасайиши ва бошқа фавқулодда вазиятлардаги каби мураккаб ва потенциал хавфли сценарийларни хавфсиз тажриба қилиш имконини беради. Бу реал шароитларда хатоликлар хавфини сезиларли даражада камайтиради ва аварияларнинг олдини олишга ёрдам беради.

    Симуляторлар таълимий ва хавфсизликни ошириш мақсадларидан ташқари, юқори сифатли операторларни тайёрлаш ҳамда инсон омили билан боғлиқ хатоликлар хавфини камайтириш орқали қайта ишлашдаги технологик жараёнларни бошқариш самарадорлигини оширишда ҳам муҳим рол ўйнайди. Аниқ математик моделлар эвазига асбоб-ускуналар ва технологик тизимларнинг ишини олдиндан ҳисоблаш, турли хил ечимлар самарадорлигини баҳолаш ва ишлаб чиқаришдаги йўқотишларни олдини олиш мумкин. Бу харажатларни сезиларли даражада камайтириш ва корхона рентабеллигини ошириш имконини беради.

    Кимё саноати — стратегик муҳим ва ўта нозик соҳа бўлиб, арзимасдек кўринган хатолик ҳам жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун бу йўналишда ҳақиқий объектлар устида тасодифлар ва тажрибаларга ўрин йўқ. Мутахассисларни тайёрлаш имкон қадар аниқ, амалиётга йўналтирилган ва хавфсиз бўлиши керак.

    Қандай қилиб ходимларни одамлар ва ускуналарга зарар етказмаган ҳолда самарали ўқитиш мумкин? деган савол туғилиши табиий. Симуляторлар айни шу саволга жавоб бўла олади. Биз реалликка имкон қадар яқин бўлган виртуал муҳитда кенг кўламли технологик ва фавқулодда вазиятларни моделлаштириш имконини берувчи симуляторларни яратамиз. Бу илғор халқаро тажрибаларга мос, замонавий ва ишончли ўқув-тайёрлов воситасидир.

    Ҳозирда кимё саноати корхоналарида қандай автоматлаштириш тизимлари қўлланилмоқда?

    Кимё заводларида — қазиб олиш ҳамда қайта ишлашдан тортиб ташиш ва тарқатишгача бўлган барча босқичларни қамраб олувчи кенг турдаги автоматлаштириш тизимларидан фойдаланилади. Жумладан:

    ДCС (Дистрибутед Control System, тақсимланган бошқарув тизими)

    Бу кимёвий жараёнларни узлуксиз назорат қилиш учун асосий калит тизимдир. ДCС барқарорлик, хавфсизлик ва бошқарувнинг юқори аниқлигини таъминлайди. Тизим операторларга реал вақт режимида параметрларни кузатиш ва созлаш имконини беради. Мисоллар: Honeywell Эхперион ПКС, Ёкогаwа CENTУМ ва бошқалар.

    SCADA (Супервисорй Control анд Дата Аcқуиситион)

    Диспетчерлик назорати ва маълумотларни йиғиш тизимлари тақсимланган объектлар устидан, айниқса нефть ва газ қазиб олиш ҳамда ташишда (қудуқлар, насос станциялари, қувурлар) мониторинг ўтказиш учун ишлатилади. SCADA операторга визуализация, маълумотларни йиғиш ва масофадан бошқариш имкониятларини тақдим этади.

    ИIoT-платформалар ва рақамли эгизаклар

    Industrial интернет ускуналари (ИIoT)га уланган сенсорлар прогнозли техник хизмат кўрсатиш, энергия самарадорлигини ошириш ва технологик қурилмаларнинг рақамли эгизакларини яратиш учун таҳлил қилиниши мумкин бўлган катта ҳажмдаги маълумотларни тўплаш имконини беради.

    — Қайси лойиҳа сиз учун энг мураккаби бўлган?

    Ҳар бир лойиҳада ўзига яраша қийинчиликлар бўлган, лекин мен учун энг мураккаби ОАЖ “Азот” (Кемерово) “Карбамид” заводи лойиҳаси эди. Биринчидан, бу эҳтимол фаолиятимдаги энг “совуқ” лойиҳа бўлган (кулади). Иккинчидан, карбамид УниСим Design дастурий таъминоти орқали моделлаштиришда ўзига хос мураккабликларга эга. Чунки бу дастур қаттиқ моддалар учун мўлжалланмаган ва карбамид эса қаттиқ моддадир. Лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш учун ностандарт ечимлардан фойдаланиш ва дастурдаги чекловларга мослашишга тўғри келган. Бироқ, қийинчиликларга қарамай, лойиҳа муваффақиятли якунланган.

    — Ўзбекистонда рақамли симуляторлар ва автоматлаштиришнинг ривожланиши билан боғлиқ ишлар қандай кетмоқда?

    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам бу борада рақамли ечимлар фаол татбиқ этилмоқда. Биз аллақачон бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб улгурдик. Жумладан, Қандим ва Uzbekistan GTL. Буни халқаро стандартларга мослашув ва кадрларни замонавий усулларда тайёрлаш йўлидаги муҳим қадам деб биламан. Ишончим комилки, Ўзбекистон кимё саноатида рақамли инфратузилмаси энг ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллай олади.

    Зиёдбек Исмоилов суҳбатлашди

    24 июн, 16:03   Изоҳ (0)   1492
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон – Мўғулистон муносабатларида янги саҳифа

    23 июн, 21:02

    “Турон” мактаб театри ва “Иқтидор” мактаб ансамбли танловларининг ғолиблар аниқланди

    22 июн, 12:27

    Ҳар қандай ёшда ўзини бахтли ҳис қилишга ёрдам берадиган омил аниқланди

    19 июн, 22:25

    Бутун дунё изидан қуваётган 5 та ноёб Labubu: нега улар бу қадар қиммат?

    18 июн, 17:59

    Марказий Осиё – Хитой” саммити: минтақавий ҳамкорлик манзараси ва истиқболлар

    18 июн, 16:38

    “Марказий Осиё – Хитой” ҳамкорлиги: янги босқич сари

    17 июн, 17:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Чорвоқ сув омборига айрим дачалардан қувур орқали сув оқизилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 7 август, 10:35

    Трамп Путин билан келаси ҳафта учрашишини айтди

    Дунё | 7 август, 10:22

    “Реал Мадрид” Кроос ва Модричга муносиб ўринбосар топди

    Спорт | 7 август, 10:16

    Япония ҳукумати ҳақиқий ўқ узиши мумкин бўлган 16 мингта ўйинчоқ тўппончани сотувдан олиб ташлайди

    Қўзиқорин | 7 август, 10:00

    Африкада буқа овга чиққан миллионерни шохлаб ўлдирди

    Дунё | 7 август, 09:45

     Самарқандда олтин маъданлари жойлашган махфий хариталарни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    Ўзбекистон | 7 август, 09:36

    “ПСЖ” Родригони Бредли Баркольяга ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 7 август, 09:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.