• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    Инвестисион муҳит жозибадорлиги — Ўзбекистон иқтисодий дипломатиясининг ютуғи

    Бугунги глобаллашув ва кескин рақобат шароитида мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти, аввало, унинг инвестисион муҳити қай даражада жозибадор эканига боғлиқ. Инвестисион муҳит эса, ўз навбатида, тўғри инвестисия сиёсати, ҳудудларда фаолликни рағбатлантириш механизмлари ҳамда хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун қулай шарт-шароитларни таъминлашга таянган ҳолда шаклланади.

    Бугунги бозор иқтисодиёти тезкор ривожланаётган бир пайтда, кўпгина давлатлар ўз иқтисодиётига катта миқдорда инвестисия жалб этишга эҳтиёж сезмоқда. Чунки ички ресурслар етарли эмас. Шу сабабли хорижий сармоядорларни жалб қилиш ҳар қандай давлатнинг иқтисодий стратегик мақсадларидан бирига айланган. Бунинг учун эса инвестисион муҳитни яхшилаш, молиявий хатарлар ва бюрократик тўсиқларни камайтириш, ҳуқуқий кафолатларни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

    Ўзбекистонда сўнгги йилларда инвестисион сиёсатда қатъий ва изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мамлакатда барқарор макроиқтисодий муҳит, қулай бизнес шароити яратиш, ер ресурсларидан тортиб, лисензия ва рухсатнома бериш тизимини соддалаштиришгача бўлган йўналишларда амалий чоралар кўрилмоқда. Бу ўз навбатида, Ўзбекистонни хорижий сармоя учун жозибали ҳудудга айлантирмоқда.
    Шу мақсадда, 2022 йилдан бошлаб Тошкент шаҳрида Халқаро инвестисия форуми ўтказиш анъанага айланди. Ушбу форум нафақат сармоядорлар ва ҳукумат вакилларининг учрашув майдони, балки Ўзбекистон иқтисодий дипломатиясининг муваффақиятли намоён бўлиш саҳнасига айланди.

    Ишонч, имконият ва ҳамкорлик платформаси

    2022 йил 24–26 март кунлари ўтказилган I Халқаро инвестисия форумида 7,8 миллиард АҚШ долларига тенг шартномалар ва инвестисиявий битимлар имзоланди. Шунингдек, қиймати 3,5 миллиард долларлик лойиҳалар бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Тадбирда 56 давлатдан 2000 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

    2023 йил 27–28 апрель кунлари бўлиб ўтган II форум эса 70 дан зиёд мамлакатдан келган 2500 га яқин ишбилармон вакилларини жамлади. Форум доирасида 160 дан ортиқ лойиҳа тақдим қилинди, мамлакат ҳудудларининг салоҳияти таништирилди. Бу орқали халқаро тажриба ва билимлар алмашуви таъминланди, янги ҳамкорликлар учун йўл очилди.

    2024 йилнинг 2–3 май кунлари ўтказилган III Халқаро инвестисия форуми эса кўлам ва натижалар бўйича янги босқичга кўтарилди. 84 давлатдан 2500 дан ортиқ иштирокчи қатнашган тадбирда умумий қиймати 26,6 миллиард АҚШ долларига тенг келишувлар имзоланди. Бундай кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий муносабатлардаги роли ортиб бораётганидан далолат беради.

    Амалий натижалар: рақамларда

    Шу каби форумлар натижасида 2024 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЙAIМ) 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етди. Хорижий инвестисиялар ҳажми 1,6 баробар ўсиб, қарийб 35 миллиард долларни ташкил этди. Қиймати 10 миллиард долларлик 242 та лойиҳа амалда ишга туширилди. Илк бор экспорт кўрсаткичи 27 миллиард долларга етди. Энг муҳими, нефть-газ, кимё, қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон саноати каби соҳаларда инвестисиялар икки баробар ошиб, 50 туманга 100 миллион доллардан ортиқ сармоя киритилди.

    2025 йил учун ҳам халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликда умумий қиймати 5,2 миллиард долларлик лойиҳалар режалаштирилган. Жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан 1,1 миллиард доллар, Ислом тараққиёт банки билан 1 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади.

    Янги форум — янги босқич

    Жорий йилнинг 10–12 июнь кунлари бўлиб ўтаётган навбатдаги IV Халқаро инвестисия форуми аввалгиларга нисбатан анча йирик кўлам олди. Унда дунёнинг 100 га яқин мамлакатидан 3000 хорижий меҳмон, умумий 8000 дан зиёд иштирокчи қатнашмоқда. 

    Форум доирасида энергетика, инфратузилма, рақамли технологиялар, қишлоқ хўжалиги ва фойдали қазилмалар соҳаларига оид умумий қиймати 30 миллиард доллардан ошиқ инвестисия лойиҳалари тақдим этилади.
    Бундай кўламдаги тадбирнинг ташкил этилиши Ўзбекистонга бўлган ишончнинг, мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятига бўлган қизиқишнинг, шу билан бирга, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигининг ёрқин ифодасидир.

    Инвестисион муҳит жозибадорлиги бугунги кунда Ўзбекистон ташқи сиёсатида стратегик устуворликка айланган. Давлат раҳбариятининг қатъий ирадаси, очиқ иқтисодиётга асосланган сиёсий курс ҳамда халқаро ҳамкорликнинг кенгайиши мамлакатни инвестисиявий жиҳатдан рақобатбардош ва ишончли шерик сифатида намоён қилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, иқтисодий дипломатиянинг энг катта ютуғидир.

    Нодирбек Расулов, 
    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари, Иқтисодиёт фанлари доктори

    11 июн, 14:03   Изоҳ (0)   2055
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қадимги мисрликлар нега кўзларига сурма қўйган?

    11 июн, 10:05

    Бугунги Ўзбекистон дунёга очилган, муносиб шерик бўла оладиган мамлакатга айланди

    10 июн, 16:15

    Жаҳон юлдузларининг шов-шувларга сабаб бўлган, бироқ узоққа чўзилмаган севги ҳикоялари 

    4 июн, 14:21

    Бўстонлиқда “Кимё саноати ёш мутахассислари” миллий форуми бўлиб ўтди

    31 май, 21:07

    Шавкат Мирзиёев Остонада стратегик аҳамиятга эга ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда

    30 май, 11:19

    Элдор Арипов: "Термиз мулоқоти Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга"

    21 май, 17:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Сунъий интеллект 2 та супербактерияга қарши антибиотик яратди

    15 август, 12:02

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оммавий тозалаш: Telegram 20,9 млн дан ортиқ каналларни ўчириб ташлади

    Лайфстайл | 15 август, 14:05

    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

    Реклама | 15 август, 13:30

    17 август куни Ер яқинидан хавфли астероид учиб ўтади (видео)

    Дунё | 15 август, 13:23

    ОЧЛ 2 мусобақасига қуръа ташланди. “Андижон”га Қатар, Баҳрайн ва Туркманистон клублари рақиблик қилади

    Спорт | 15 август, 13:06

    Жанубий Корея президенти КХДР билан “ҳарбий ишонч” ўрнатмоқчи

    Дунё | 15 август, 12:53

    “Путин билан учрашув муваффақиятсиз бўлиш эҳтимоли 25 фоиз” — Трамп

    Дунё | 15 август, 12:53

    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки

    Реклама | 15 август, 12:00

    Қорақалпоғистон Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 15 август, 12:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.