• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат 3-футболчисига айланди

    Transfermarkt портали июнь ойининг бошидан бери футболчиларнинг трансфер қийматларини янгилаб бормоқда. Хусусан, 30 май куни Англия Премьер Лигаси, 3 июнь куни Франция чемпионати, 5 июнь куни Германия Бундеслигаси, 9 июнь куни Испания Ла Лигаси ва 17 июнь куни Италия А Серияси футболчилари рейтинги янгиланди. Шу муносабат билан Европанинг топ-5 чемпионатида тўп сураётган осиёлик энг қиммат 10 нафар футболчининг трансфер нархидаги ўзгаришларга тўхталишга қарор қилдик.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Англия Премьер Лигаси

    Англия Премьер Лигасида ҳаракат қилаётган Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер қиймати 35 миллион евро бўлиб, ўзгаришсиз қолди. Бироқ бошқа футболчиларнинг нархида ўзгаришлар кузатилди. “Брайтон” жамоасининг япониялик чап қанот вингери Каору Митоманинг қиймати 5 миллион еврога камайди ва ҳозирда унинг баҳоси 40 миллион еврога тенг. Шунингдек, “Тоттенҳэм” футболчиси Сон Ҳён Миннинг трансфер баҳоси 10 миллион еврога арзонлашиб, 20 миллион евро этиб белгиланган.

    Франция Лига 1

    Франция чемпионатида тўп сураётган Ли Кан Иннинг трансфер нархи ҳам пасайди. “ПСЖ” футболчиси июнь ойидаги янгиланишдан сўнг 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Аввалги нархи эса 30 миллион евро эди.

    Германия Бундеслигаси

    Германия Бундеслигасида тўп сураётган Ким Мин Жаэ трансфер нархининг пасайишига дуч келди. “Бавария” ҳимоячиси ва Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси 5 миллион еврога арзонлашиб, ҳозирда 40 миллион еврога тенг баҳоланмоқда. “Бавария”нинг яна бир япониялик футболчиси Ҳироки Ито ҳам 5 миллион еврога арзонлашган — унинг нархи ҳозирда 25 миллион еврога тенг. “Фрайбург” жамоасининг вингери Рицу Доан 3 миллион еврога қимматлашиб, унинг қиймати 25 миллион еврога етди. “Майнц” ва Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Каишу Сано ҳам 3 миллион еврога ошди. Унинг ҳозирги нархи — 20 миллион евро.

    Испания Ла Лигаси

    Осиёнинг энг қиммат 10 футболчиси орасида Ла Лигада тўп сураётган ягона футболчи — Такефуса Кубо. Июнь ойидаги янгиланишдан сўнг “Реал Сосьедад” футболчисининг нархи 10 миллион еврога камайди. Аввал 40 миллион евро бўлган Кубо ҳозирда 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

    Италия А Серияси

    Италия чемпионатида ҳам футболчиларнинг трансфер қийматлари янгиланди. Ўзбекистон терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг трансфер нархи 1 миллион еврога ошиб, 5 миллион еврога етди. “Парма” клуби дарвозабони Зион Suzuki ҳам Осиёнинг энг қиммат 10 футболчиси қаторига кирди. Унинг трансфер баҳоси 6 миллион еврога ошиб, ҳозирда 20 миллион еврога тенг деб баҳоланмоқда.

    Осиёнинг энг қиммат 10 футболчиси:

    1. Каору Митомо — “Брайтон” 40 млн евро (олдинги нархи 45 млн евро)
    2. Ким Мин Жаэ — “Бавария” 40 млн евро (олдинги нархи 45 млн евро)
    3. Абдуқодир Ҳусанов — “Манчестер Сити” 35 млн евро (олдинги нархи 35 млн евро)
    4. Такефуса Кубо — “Реал Сосьедад” 30 млн евро (олдинги нархи 40 млн евро)
    5. Ле Кан Ин — “ПСЖ” 25 млн евро (олдинги нархи 30 млн евро)
    6. Рицу Доан — “Фрайбург” 25 млн евро (олдинги нархи 22 млн евро)
    7. Ҳироки Ито — “Бавария” 25 млн евро (олдинги нархи 30 млн евро)
    8. Каишу Сано — “Майнц” 20 млн евро (олдинги нархи 17 млн евро)
    9. Зион Сузуки — “Парма” 20 млн евро (олдинги нархи 14 млн евро)
    10. Сон Ҳён Мин — “Тоттенҳэм” 20 млн евро (олдинги нархи 30 млн евро).

    18 июн, 10:32   Изоҳ (0)   7139
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сон Хён Мин#Абдуқодир Ҳусанов#Ким Мин Жаэ#Такефуса Кубо#Трансфер#АПЛ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Кореянинг энг бадавлат актрисалари: уларнинг орасида Тангем ва Южин ҳам бор 

    6 март, 14:07

    Майдонда ҳақиқий жангчи, ҳаётда эса камтар ва вазмин йигит – Абдуқодир Ҳусанов 

    14 март, 18:26

    Абдуқодир Ҳусанов Саудия Арабистони, Қатар, Ироқ, Австралия терма жамоаларининг тўлиқ таркибидан ҳам қиммат

    19 март, 08:46

    Март ойида тақдим этилган энг яхши корейс фильмлари

    22 март, 13:49

    Фақат Ким Су Хён эмас: Корея кино оламидаги шов-шувли можаролар

    21 март, 10:55

    Биринчи қисмиданоқ қизиқтира олади: кутилмаган сюжетга эга 7 та корейс драмаси

    24 март, 17:54

    “Қиш сонатаси”даги Сан Хюк — кореялик актёр Пак Ён Ҳанинг ўлимига нима сабаб бўлган?

    2 апрел, 07:11

    Дорамалар даври қандай бошланганди? Дунё томошабинларини экран қаршисига михлаган энг машҳур сериаллар

    3 апрел, 16:52

    “Сарой жавоҳири” сериали қаҳрамонлари 22 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    9 апрел, 17:45

    Сон Хён Мин: “Мен афсонаман”

    22 май, 08:45

    Машҳур сериаллардаги ролларни рад этиб, кейинчалик афсусланган корейс актёрлари

    12 июн, 10:20

    Вақтингизга ачинмайсиз: 2025 йилнинг биринчи ярмида намойиш этилган энг сара корейс дорамалари

    17 июн, 18:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда уч ёшли бола комбайн ичига тушиб кетди

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:20

    Юридик университет қошидаги академик лицейларнинг битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:10

    Сийдик ранги организмда кечаётган ўзгариш ва касалликлардан хабар беради

    Саломатлик | 19 июн, 00:00

    Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:50

    Андижон ва Хоразмдаги ноқонуний ҳужраларда таҳсил олаётган болаларга жароҳат етказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:30

    “Технология олиб келиб, жаҳон бозорига сархил ва қуритилган меваларни экспорт қилиш салоҳиятимиз бор” — президент

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:28

    Трамп АҚШни Яқин Шарқдаги янги можарога тортишни истамаслигини таъкидлади

    Дунё | 18 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Видад”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 июн, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.