Ҳумоюн Тожиддинов
Мухбир
Ҳумоюн Тожиддинов
Муаллиф мақолалари

1945 йил баҳорига келиб, Япония жанговар ҳаракатларнинг барча театрларида ташаббусни қўлдан чиқарди. Империяни шармандали мағлубиятдан фақат мўжиза қутқариши мумкин эди. Худди германияликлар супер қурол — Вундерваффега умид боғлаганидек, самурайлар авлодлари ҳам Яматога халоскор сифатида қарашарди. Мақолада Япония императорлик флотининг байроқдори, тарих кўрган энг йирик линкор ва унинг фожиали тақдири ҳақида сўз боради.

Абхазия ва Жанубий Осетия ўз ҳудудий яхлитлигини тиклай олмаётган Грузия учун оғриқли мавзу ҳисобланади. “Атиргуллар инқилоби”дан сўнг ҳокимиятга келган Михаил Саакашвили даврида бу урушга олиб келди. Бўлиб ҳам қудратли душман — Россия билан. Кучлар нисбати тенг бўлмагани боис олти кунлик жангларда руслар ғалаба қозонди. Сулҳ битими босқинчилар Тиблисига яқинлашиб қолганда имзоланди. Мақолада Грузияни парчалаб юборган муаммо илдизи ва 2008 йилги уруш қандай боргани ҳақида ҳикоя қилинади

Окинава учун жангларда кўрган даҳшатли талафотлардан сўнг АҚШ қайсар душманни минимал йўқотиш билан таслим этишни, шу билан бир вақтда Совет Иттифоқининг ҳам “попугини пасайтиришни” истар эди. Қўшма Штатларнинг ўша вақтдаги раҳбарияти буни атом бомбалари орқали бажаришга қарор қилганига ҳам 80 йил тўлди. Мақолада америкаликлар нима учун бундай қадам ташлагани, АҚШ ядро қуроли тарихи ва бошқа жараёнлар ҳақида сўз боради

Таиланд ва Камбоджа беш кун давом этган можародан сўнг сулҳга келишди. Бироқ жароҳатнинг усти ёпилди холос. Вақтида даволанмагани боис у яна қонаши — фақат вақт масаласи. Мақолада Таиланд ва Камбоджа ўртасида қуролли низога сабаб бўлган омиллар, қуролли можаро қандай боргани ва ҳар икки мамлакатнинг ҳарбий қудрати ҳақида сўз боради