Америкалик 47 ёшли сайёҳ Колизей деворидан ошиб ўтмоқчи бўлганида умуртқа поғонаси билан панжарага санчилиб қолди. Тахминларга кўра, у атрофни яхшироқ кузатишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
-FBHGJ8D-.avif)
Воқеага гувоҳ бўлганлар тез ёрдам чақирган. Улар оғриқ азобидан сайёҳ ҳушидан кетгунига қадар бақирганини айтмоқда. Воқеа жойига тезда ҳуқуқ-тартибот идоралари ва тез ёрдам ходимлари етиб келган. Сайёҳни панжарадан ажратиб олиш учун 20 дақиқадан ортиқ вақт кетган.

Таъкидланишича, сайёҳнинг бел соҳасида олган жароҳати 80 дан ортиқ чок билан тикилган. Ҳозирда у шифохонада оғир аҳволда қолмоқда. Воқеадан кейин бир неча соат давомида гапира олмаган сайёҳ оиласи ва дўстлари билан Римга таътилга келгани маълум бўлган.
Изоҳ (0)