Ерда ўрта G2 даражадаги магнит бўрони бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия фанлар академияси Физика институти Рентген астрономия лабораториясининг веб-саҳифасига таяниб «РБК» хабар берди.
Лаборатория маълумотларига кўра, магнит бўрони 1 март куни (Тошкент вақти билан) соат 8:00 дан 11:00 гача бўлиб ўтди. Магнит бўрони классификациялари бешта даражада фарқланади: G1 (заиф бўрон)дан G5 (экстремал даражада кучли бўрон)гача. Соат (Тошкент вақти билан) 11:00 дан 14:00 гача унинг даражаси G1 гача тушди.
Шу билан бирга, олимларнинг прогнозларига кўра, 1 март куни магнит бўрони эҳтимоли 10 фоизни ташкил этди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, яқин уч кун ичида бошқа магнит бўронлари кутилмаяпти, лекин 3 мартга ўтар кечаси магнитосфера уйғониши мумкин.
Аввалроқ Россия фанлар академияси Астрономия институти физика ва юлдузлар эволюцияси бўлими раҳбари Дмитрий Вибе магнит бўронлари инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмаслигини айтган эди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)