• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

    Ўзбекистон қонунчилигида 2024 йил 1 ноябрдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради. Қуйида ушбу санадан кучга кирадиган асосий ўзгаришлар тақдим этилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Табиий газнинг ижтимоий норма миқдори оширилади

    Ноябрь ойининг биринчи кунидан табиий газнинг ижтимоий норма миқдори 100 метр кубдан 500 метр кубгача оширилади. Яъни ойлик базавий меъёрлар иситиш мавсуми учун мўлжалланган шкалага ўтади.

    Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:

    • 500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун);
    • 501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм;
    • 2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм;
    • 5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм;
    • 10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм.

    Хорижда таклиф этилаётган иш ўринлари очиқ эълон қилинади

    Президентнинг “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари ҳақидаги барча маълумотлар Миграция агентлигининг электрон платформаси, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилади.

    Бино ва иншоотлар энергия самарадорлиги тоифалари жорий этилади

    200 квадрат метрдан ортиқ майдонли бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифасини аниқлаш учун қуйидаги тоифалар жорий этилади: “А”, “V”, “C”, “Д”, “Э”, “Ф” ва “Г”. Бунда “А” тоифаси энг юқори энергия самарадорлигига эга бино ва иншоотларни, мос равишда “Г” тоифаси – энг паст энергия самарадорлигига эга бўлганларини белгилаш учун қўлланилади.

    Аҳоли турмуш фаровонлиги оширилади

    Қонунчиликка кўра, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури қуйидагиларни назарда тутувчи “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида амалга оширилади: 

    • барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш;
    • таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш;
    • кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш;
    • ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;
    • яшаш шароитларини яхшилаш;
    • давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш;
    • давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш.

    Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри юритилади

    Қонунчиликка кўра, барча учун очиқ ҳолатда юритиладиган Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри жорий қилинади.

    Тадбиркорларга бериладиган кредит 300 млн сўмгача оширилади

    Президент қарорига асосан амалга оширилаётган “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш ёки улар бўйича кафилликлар тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда тижорат банкларига ва микромолия ташкилотларига ўз ресурслари ҳисобига мазкур микрокредит миқдорини 300 миллион сўмгача оширишга рухсат этилади.

    Шунингдек, давлат дастурлари асосида кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга барча тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари жалб қилинади.

    Айрим гаровсиз микрокредитлар қайта молиялаштирилади

    “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар, кичик тадбиркорлар рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан микрокредит берувчиларга қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади: 

    • 5-тоифа учун — 12,5 фоиз;
    • 4-тоифа учун — 13,5 фоиз;
    • 3-тоифа учун — 14,5 фоиз;
    • 2-тоифа учун — 17,0 фоиз;
    • 1-тоифа учун — 18,0 фоиз;

    Шунингдек, микрокредитларни қайта молиялаштиришда улар бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини туманлар (шаҳарлар) тоифасидан келиб чиқиб, компания ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш тизими жорий қилинади.

    Тайёр заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божи камайтирилади

    Чет элда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини, башарти улар бўйича божхона тўловлари амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, сотувга қўйиш ва чакана савдода реализация қилиш ман этилади.

    Бунда ушбу тартиб бухгалтерия ҳисоби қонунчилигига мувофиқ 2024 йил 1 сентябргача расмийлаштирилган (кирим қилинган) заргарлик буюмларига нисбатан татбиқ этилмайди.

    01.11.2024, 09:12   Изоҳ (0)   22786
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #нималар ўзгаради#ўзгариш ва янгиликлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

    31.03.2023, 18:01

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?

    29.04.2023, 09:13

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 июлдан нималар ўзгаради?

    29.06.2023, 20:17

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 августдан нималар ўзгаради?

    28.07.2023, 10:03

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

    28.08.2023, 13:12

    Ўзбекистон қонунчилигида 1-октябрдан нималар ўзгаради?

    29.09.2023, 10:01

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

    29.10.2023, 10:35

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 декабрдан нималар ўзгаради?

    29.11.2023, 11:28

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 январдан нималар ўзгаради?

    28.12.2023, 09:41

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 февралдан нималар ўзгаради? 

    27.01.2024, 16:05

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 мартдан нималар ўзгаради?

    27.02.2024, 08:56

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

    26.03.2024, 11:07

    “Дарё” дайжести: 26 мартнинг энг муҳим хабарлари

    26.03.2024, 22:15

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?

    25.04.2024, 12:55

    Ўсмир ёшдаги фарзандингизнинг ўзига бўлган ишончини оширишга ёрдам бериш йўллари

    26.04.2024, 11:51

    “Қизим чида, деманг!” — оилавий зўравонликка тоқат қилиш мумкинми?

    20.05.2024, 20:05

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 июндан нималар ўзгаради?

    29.05.2024, 13:25

    Самолёт бортида овқатланиш: стюардессалар парвоз вақтида қандай маҳсулотларни ҳеч қачон татиб кўрмайди?

    24.06.2024, 17:50

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 июлдан нималар ўзгаради?

    27.06.2024, 12:10

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 августдан нималар ўзгаради?

    31.07.2024, 13:44

    “Дарё” дайжести: 31 июлнинг энг муҳим хабарлари 

    31.07.2024, 23:01

    “Барселона” “Бавария”га қарши, “Реал” эса “Ливерпуль”га қарши ўйнайди. ЕЧЛ 2024/25 йилги мавсумига қуръа ташланди 

    29.08.2024, 22:06

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

    01.09.2024, 09:00

    “Дарё” дайжести: 18 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

    18.09.2024, 22:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.