• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Фуқаролар орган ходимларини тасвирга олиши ва тарқатиши мумкин” — Сенат баҳсларга сабаб бўлган қонунни маъқуллади 

    Бугун, 24 январь куни Сенатда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

    Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 2023 йил 28 ноябрь куни маъқуллаб, Сенатга юборганди. Ўшанда қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига янги киритилиши айтилган 195-прим 2 моддаси жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлган.

    Сенат ҳужжатни биринчи марта 2024 йил 16 август куни кўриб чиққан ва камчиликлари борлиги сабаб такомиллаштириш учун Парламент келишув комиссиясига қайтарган.

    Бугунги муҳокамада сенатор Қутбиддин Бурхонов қатор моддалар орасида 195-прим 2-модда ҳам тўлиқ қайта ишланганини айтди.

    Фото: Сенат
    “Сенат томонидан билдирилган таклиф ва эътирозлар келишув комиссияси йиғилишида батафсил кўриб чиқилди, барча масалалар муҳокама қилиниб, қонун такомилига етказилди. Сенаторлар эътирозларига сабаб бўлган қонундаги жиҳатлар бартараф этилди.
    Яъни кодекснинг 192-прим-2- моддаси тўлиқ қайта ишланди. Бунда фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларини фото, видеотасвирга тушириш ва уларни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди. Келишув комиссияси фуқароларнинг ушбу ҳуқуқи чекланмаслиги кераклиги ҳақида якдил хулосага келди. Яъни фуқаролар орган ходимларининг хатти-ҳаракатини бемалол тасвирга тушириши ҳам, уни ижтимоий тармоқларга жойлаштириши ҳам мумкин. Бошқача айтганда, орган ходимлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тўлиқ сақлаб қолинмоқда. Олдинги таҳрирдан фарқли равишда, бу нарсани ижтимоий тармоққа жойлаганлик учун жавобгарлик белгиланмаяпти.
    Қонун фақатгина ходимлар тасвирини уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатмаслик, яъни ходим ҳаракатлари, сўзлари ва ҳолатини бузмасликни, монтаж қилмасликни талаб этади”, деди сенатор.

    Мазкур моддада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган фото ёки видеотасвирни уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Жумладан, ушбу модда доирасида қонунбузарлик содир этилса, БҲМнинг 20 баравардан (7,5 млн сўм) 50 бараваргача (18,7 млн сўм) жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

    Фото: Сенат

    Қонунда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмасликнинг салбий оқибатларининг олдини олишга хизмат қилувчи янги нормалар ўрин олган. Жумладан, ҳужжатда 2018 йилдан буён жорий этилиши кутилаётган жарима баллари тизими ҳам ишга туширилиши белгиланган.

    Ҳужжатга биноан, “Жиноят кодекси”га тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Бундан ташқари, кодексда автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, имтиҳон ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Шу билан бирга, автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс транспорт воситасини бошқарса, метан, пропан, дизель ёки газсимон ёнилғи аралашмасида ишлайдиган машинада хавфсизлик қоидаларини бузиш ҳам жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

    Фото: Сенат

    Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, автомобилни кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган “агрессив бошқариш”, “дрифт”, “шахмат” шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

    Қонун муҳокамалардан сўнг сенаторлар томонидан маъқулланди. Энди ҳужжат имзоланиши ва эълон қилиниши учун президентга ўн кундан кечиктирмай юборилади.

    24 январ, 16:04   Изоҳ (1)   4449
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сенат

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. zonibekturgunov@gmail.com / 25 январ, 17:03

      йххб ни янги карори нотугри бал белгилаш ноаник. розиэмасман. тасдикламайман. демократия йук

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Энди булар ҳақиқатни жойлаганлик учун 15 суткага тиқмоқчи” — фаоллар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-прим 2-моддаси ҳақида

    23.01.2024, 22:40

    Сенат 2025 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади

    18.12.2024, 16:14

    “Шу масалани уларнинг қулоғига қуйяпмиз” — Танзила Норбоева маҳаллий кенгашлардан бюджет пулига масъулиятли бўлишни сўради

    18.12.2024, 16:25

    Ўзбекистонда шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

    21.12.2024, 14:15

    Ўзбекистонда 2025 йил учун давлат бюджети тасдиқланди

    25.12.2024, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.