Ўзбекистонлик ҳужумчи Ҳусайн Норчаев фаолиятини Португалиянинг “Брага” клубида давом эттириши кутилмоқда. Бу ҳақда Норчаевга яқин манба “Дарё”га хабар берди.
Маълум қилинишича, спортчи яқин киунларда Португалияга жўнаб кетиш учун визага ариза топширади.
Тиббий кўрикдан сўнг расмий шартнома имзолаш шартлари кўриб чиқилади.
Маълумот учун, Португалияда қишки трансфер ойнаси 3 февраль куни ёпилади.
“Брага” ҳақида
“Брага” клуби 1921 йил ташкил топган. Уй ўйинларини 30 минг томошабинга мўлжалланган “Брага” стадионида ўтказади. Айни пайтда жамоани Карлос Карвахаль бошқариб бормоқда.
Жамоа айни вақтда Португалия чемпионатида 19 та ўйиндан 37 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)