Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида июнь ойининг энг яхши футболчиси номи аниқланди.
ПФЛ матбуот хизмати хабарига кўра, “Андижон” ҳужумчиси Рустам Турдимуродов ўтган ойда 5 ўйинда 4 та гол уриб, ойнинг энг яхшиси бўлди.
Турдимуродовдан ташқари, соврин учун Ҳусайн Норчаев (“Нефтчи” — 6 ўйин, 3 гол, 2 ассист), Драган Черан (“Пахтакор” — 5 ўйин, 3 гол, 1 ассист), Абдувоҳид Неъматов (“Нефтчи” — 5 ўйин, 1 гол, 3 қуруқ ўйин), Анвар Ҳожимирзаев (“Динамо” — 5 ўйин, 3 гол) ва Владимир Йовович (“Сўғдиёна” — 5 ўйин, 1 гол, 2 ассист) даъвогарлик қилаётган эди.
Изоҳ (0)