Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси айни кунларда Франциянинг Ница шаҳрида сўнгги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда.
Тимур Кападзе шогирдлари Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди. Учрашувнинг 25-дақиқасида Остон Ўрунов ҳисобни очди. 84-дақиқага келиб, рақиб жамоа ҳисобни тенглаштирди.
87 ва 89-дақиқаларда эса Ҳусайн Норчаев икки бор дарвозани ишғол этиб, Ўзбекистон ОТЖга ғалаба олиб келди.
Маълумот учун Янги Зеландия терма жамоаси ҳам Париж Олимпиядасида иштирок этади. Улар мусобақанинг А гуруҳидан жой эгаллаган. Гуруҳда Франция, АҚШ ва Гвинея Янги Зеландиянинг рақиблари ҳисобланади.
Шу тариқа Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси иккинчи назорат ўйинида ҳам зафар қучди. 15 июль куни жамоа “Рейсинг Грасс” клубига қарши ўйнаб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)