Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2025 йил 21 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 8,09 сўмга кўтарилиб, 12 975,09 сўм бўлди;
- евро 21,31 сўмга ошиб, 13 373,43 сўм бўлди;
- рубль 1,14 сўмга кўтарилиб, 127,63 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси уч кунлик пастлашдан кейин кўтарилиб, 12 967,00 сўм бўлганди. Тижорат банкларида доллар сотув курси 14 январь куни 13 035 сўмгача кўтарилганди.
Ушбу валюта расмий курси 2024 йилда 4,71 фоизга қимматлаган.
Изоҳ (0)