Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2025 йил 16 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 8,99 сўмга пастлаб, 12 962,01 сўм бўлди;
- евро 56,88 сўмга кўтарилиб, 13 365,13 сўм бўлди;
- рубль 0,02 сўмга тушиб, 126,02 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 1,08 сўмга пастлаб, 12 971,00 сўм бўлганди. Рубль ҳам тушиб, евро кўтарилганди. Тижорат банкларида доллар сотув курси 14 январь куни 13 035 сўмгача кўтарилганди.
Ушбу валюта расмий курси 2024 йилда 4,71 фоизга қимматлаган.
Изоҳ (0)