Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2025 йил 10 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 22,54 сўмга пастлаб, 12 940,44 сўм бўлди;
- евро 41,38 сўмга тушиб, 13 336,42 сўм бўлди;
- рубль 3,17 сўмга кўтарилиб, 126,85 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 14,88 сўмга ошиб, 12 962,98 сўм бўлган. Рубль ҳам кўтарилиб, евро пастлаганди.
Ўзбекистонда доллар расмий курси 2024 йил 24 декабрь куни биринчи марта 12 900 сўмдан ошганди. Ушбу валюта курси 2024 йилда 4,71 фоизга қимматлади.
Тижорат банкларида доллар сотув курси 6 январь куни 13 000 сўмдан ошди.
Изоҳ (0)