Тараққиёт стратегияси, БМТ “оиласи”, яшил иқтисодиёт: давлат дастури муҳокамасидан фотожамланма
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори офиси билан ҳамкорликда Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармони лойиҳасининг халқаро ҳамжамият билан жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилди. Тадбирда 200 дан ортиқ мутахассислар, жумладан, Олий Мажлис аъзолари, БМТ “оиласи”га кирувчи барча агентликларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбарлари ва экспертлари, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари ҳамда дунёнинг турли чеккаларидан 30 дан ортиқ хорижий экспертлар иштирок этди.
Давлат дастури 295 та амалий чора-тадбирлар, 87 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва 269 та мақсадли кўрсаткичларни ўз ичига олади. Жамоатчилик муҳокамаси жараёнида тадбир қатнашчилари ҳужжатни янада такомиллаштириш учун ўз фикр ва таклифларини билдирди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси 2025 йил 8 январдан бошлаб www.uzbekistan2030.uz порталига кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган. Портал орқали аҳолига стратегия ва давлат дастурларининг ижроси, шунингдек ҳар бир мақсад ва кўрсаткичлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини қолдириш ҳамда таклифларини билдириш имконияти яратилди.
Фотогалереяда муҳокамадан ёрқин лаҳзалар, қатнашчиларнинг нутқлари ва иш жараёни акс этган.
Изоҳ (0)