• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда раҳбарлик лавозимидаги 500 кишининг коррупцияга мойиллигини баҳолаш режалаштирилган 

    Ўзбекистондаги давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга “ҳалоллик вакцинаси”ни сингдириш ҳамда ушбу борада превентив механизмларни жорий этиш мақсад қилинган. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Лойиҳага кўра, 2025 йил февралдан бошлаб йил давомида Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмаси асосида камида 500 нафар раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш режалаштирилган.

    Бу хорижий грант маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

    Давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни сингдириш бўйича қадриятлар тизимини шакллантириш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш асосида таъсирчан чора-тадбирларни жорий этишга оид таклифларни мунтазам (йилига камида бир марта) киритиб бориш ҳам кўзда тутилган.

    Ижро учун асосий масъул этиб Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланган.

    Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилаётгани ҳақида аввалроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов маълум қилганди.

    “Бу давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради”, деган эди агентлик раҳбари.

    Аввалроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш мақсадида “Шаффоф шаҳарлар” ва “Ҳалол туманлар” лойиҳалари ишга туширилаётганини эълон қилганди. Дастлабки босқичда дастур Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри ва Бухоро вилоятининг Вобкент туманида амалга оширилади.

    2024 йил 16 ноябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлигида “Коррупцияга қарши курашда коррупция ҳақида хабар беришнинг ўрни ва таъсири” мавзусида ўтказилган сўровнома натижалари ҳамда “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тақдимоти ўтказилганди. Акмал Бурҳонов лойиҳа натижалари ҳақида фикр билдирар экан, респондентларнинг ярмидан кўпи хабар бериш оқибатидан қўрқиши ачинарли эканлигини таъкидлаганди.

    Март ойида коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегия ишлаб чиқилган. Миллий стратегияни 2024—2025 йилларда амалга ошириш бўйича йўл харитасида 7 та йўналишда коррупцияга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

    2024 йил декабрида ўтказилган тадқиқотда жамоатчилик ва ҳукуматнинг коррупцияга муносабати баҳоланганди. Тадқиқот натижаларига кўра, жамоатчилик кўпинча коррупцияни порахўрлик ва қариндош-уруғчилик деб тушунади. 50 фоиздан ортиқ респондентга кўра, коррупция — бу мансабни суиистеъмол қилиш ва қариндош-уруғчилик, 40 фоиздан камроғи учун эса қимматбаҳо совғалар беришдир. Респондентлар коррупция кенг тарқалган соҳалар сифатида соғлиқни сақлаш, таълим (айниқса, олий таълим) ва маҳаллий ҳокимиятни эътироф этди.

    14 январ, 09:31   Изоҳ (0)   3232
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #коррупция#ҳалоллик вакцинаси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озодбек Назарбеков коррупцияга қарши «адолат тўнини кийиб, маърифат қиличини баланд кўтариб» курашишини маълум қилди

    29.01.2020, 09:04

    Светлана Ортиқова: «Ҳалоллик вакцинаси нафақат прокурорларга, балки барча давлат хизматчиларига керак»

    21.02.2020, 11:31

    Светлана Ортиқова: Коррупция кўпроқ мансабдорларга тааллуқли, аммо фуқаролар шунга замин яратади

    11.06.2020, 17:59

    UzAuto комплаенс назорат тизими: халқаро стандартлар ва илғор компетенциялар

    08.02.2022, 12:00

    “Токи очиқлик таъминланмас экан, коррупцион схемалар авж олиб кетиши эҳтимоли ортади” — Очиқлик идексида юқори натижа кўрсатган матбуот хизмати раҳбарлари 

    17.04.2023, 14:25

    “Энг ёмони — жамият кўрадиган маънавий зарар”. Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши миллий стратегия ишлаб чиқилишини айтди

    19.12.2023, 15:52

    Қирғизистонда коррупционeрларга умрбод давлат лавозимида ишлаш тақиқланиши мумкин

    12.12.2024, 11:55

    Ўзбекистонда аксарият кишилар совға беришни коррупция эмас, миннатдорлик деб билади — тадқиқот

    12.12.2024, 12:35

    Самарқанддаги боғча ва газ заправкада содир бўлган ёнғин, ўзгаришсиз қолган асосий ставка, бепул бўладиган дарсликлар ижараси: 12 декабрнинг энг муҳим хабарлари

    12.12.2024, 22:28

    Клубларда пул йўқ, лига президенти эса ҳибсга олинган — коррупцияга ботган Франция футболи

    14.12.2024, 18:29

    Энг катта бойликка эга мамлакатларда энг камбағал инсонлар яшайди — “Ресурс қарғиши” урган давлатлар қисмати

    24.12.2024, 18:32

    Ўзбекистонда амалдорларнинг коррупцияга мойиллигини текшириш таклиф этилмоқда

    10 январ, 13:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.