• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Балки, бу ҳаётимдаги энг катта хатомдир” — бир оилани бузишда айбланган, ҳамкасбидан ранжиган ва оғир дардни енгиб ўтган Феруза Каримова (фото, видео)

    “Дастингдан” қўшиғи билан танилган хонанда Феруза Каримованинг нафақат ижоди, балки шахсий ҳаёти ҳам кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлади. Бир неча йиллик танаффусдан кейин у яна ижодга қайтди. Энг қизиғи, ижодга қайтиш жараёни ҳам кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

    “Санъаткорлар оиласида туғилганман”

    Хонанда ҳеч қаерда таҳсил олмагани ва санъаткорлар оиласида таҳсил олгани ҳақида айтиб ўтган.

    Фото: Instagram

    — Қўшиқчилик бўйича ҳеч қаерда таҳсил олмаганман. Аммо оиламизда санъаткорлар бор, иккита бувим ҳам ҳалфачилик билан шуғулланишган. Болалигимда бувиларим билан бирга аёллар даврасида қўшиқ куйлаганимизни жуда яхши эслайман. Ундан кейин спортга меҳр қўйдим. Сузиш ва енгил атлетика билан шуғулландим. Бир нечта чемпионатларда ғолиб бўлганлигим билан мақтана оламан. Аммо санъатга бўлган қизиқишим устунлик қилди. Лекин ўша вақтда институтда ўқишга имконим бўлмади, дейди хонанда.

    “Продюссеримга турмушга чиқдим”

    Хонанда ўзидан 12 ёш катта инсон Бахтиёр Фаттаҳов билан қандай танишгани ва оила қуриш тарихини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram

    — 2014 йил турмуш ўртоғим билан кўришиб қолиб, 2015 йил ижод бошланди. 2016 йил “Дастингдан” қўшиғим чиқди. Кейин уларда менга нисбатан илиқлик пайдо бўлган. Лекин мен эътибор бермаганман. Продюсерми продюсер, ишми иш, бўлган у пайтда. Улар ўша пайтда биринчи оиласидан ажрашган бўлган. Иш пайтида биз билан кўришиб турардилар, суҳбатлашардилар. Қарасам, яхши инсон, меҳрибон, менга эътиборли. Ҳаёти ҳақида ҳам гапириб берардилар. Мени секин-секин кўниктириб, ўзига ўргатиб, топ этиб, узук олиб келиб, қараб турибдилар: “Менга турмушга чиқасизми?” деб. Бир йил ишладим, характерларини кўрдим, мендаям уларга нисбатан меҳр пайдо бўлди. Турмуш ўртоғимни яхши кўраман, ҳурмат қиламан. Ҳар доим ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб келганлар, дейди Феруза Каримова.

    “У оиланинг бузилишига дахлим йўқ”

    Хонанда продюсерига турмушга чиқишдан олдин ҳаёлидан қандай ўйлар ўтгани ҳақида ҳам сўзлаб берган.

    Фото: Instagram

    — Хаёлимдан кўп нарса ўтди. Мен турмушга чиқмаганман, қиз бола бошим билан ижод бошлаганман. Улар мендан 12 ёшга катта. Менинг биринчи турмушим, уларнинг эса иккинчи турмушлари. Асосий қийнаган нарса шу бўлган. Озми, кўпми ижод қилиб қўйдим. Мухлисларим кўнглидан озгина бўлса ҳам жой олдик. Мен ҳақимда мухлислар қандай фикр билдириши мумкин. Ўзидан каттага тегибди ёки... Кўп нарса эшитдимда, тўғриси. Оиласини ажратиб юборибди, ўз фарзандларини ҳам ташлаб, шу қизга уйланибди. Хотинини ташлаб кетибди шу қизни деб, деган жуда кўп гапларни эшитдик, у инсонлардан кўнглим оғриди. Лекин санъаткор кўзи кўр, қулоғи кар бўлиши керакда. Худо бор, бир куни ҳаммаси ўртага чиқади, ўшанда билишади, дедим. Менинг ҳеч қанақа дахлим бўлмаган. Фақат ўйлаганманки, кейинги ҳаётим нима бўлади, орамиздаги фарқни ўйлаганман, ижодни ҳам ўйлаганман. Қарасам, соҳани тушунадилар, санъатни севадилар, бошқача назар билан қарамайдилар. Майли, Аллоҳга таваккал, деб турмушга чиққанман. Лекин меҳрим бўлган, дейди хонанда.

    “Онам жиддий қаршилик қилган”

    Феруза Каримова онаси ва яқинлари томонидан қаршиликлар бўлганини ҳам яширмади.

    Фото: Instagram

    — Турмушга чиқаётганимда онам жиддий қаршилик қилган. “Тенгинг топилади”, дейишган, тенгим топилган. У менга эрлик қила олмасди. Менинг ҳисобимга яшарди. Мени уларнинг ўтмиши қизиқтирмайди. Менга уларнинг мени деб яшай бошлаганларидан кейинги ҳаёти қизиқ. Мен ўзим тенги болага турмушга чиқиб, бир ой яшаб, бир-биримизни тушунмай ажрашиб кетиб, “Ана, номига турмушга чиқиб олди. Санъаткорда, битта болани бахтсиз қилди”, дегандан, иккинчи марта уйланаётган каттароқ ёшли инсонни бахтли қилганим яхшироқ. Одамларнинг гапи, майли. Мен ҳеч кимга жавоб бермайман. Аллоҳга жавоб бераман фақат, дейди хонанда.

    “Мен санъатни тарк этаман”

    2021 йили хонанда берган интервьюларининг бирида санъатни тарк этиши ҳақида айтиб ўтганди. Аммо орадан уч йил ўтиб, нотўғри қарор қабул қилгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Турмуш ўртоғим билан Умра сафарига боргач, санъатдан кетиш ҳақида қарор қилгандим. Ҳижобга кирдим, тўй-ҳашамларга, концертларга умуман бормай қўйдим. Аммо бу ҳаёт мен учун эмас экан. Анча сиқилиб қолдим. Рўмолимни муҳокама қилаётганларга айтиб ўтмоқчиман. Мен рўмолга доғ туширадиган иш қилганим йўқ. Ҳижобни ечишим мен ва Аллоҳ ўртасидаги масала, бунда бошқаларнинг аралашишга ҳаққи йўқ. Ичимдан нима ўтганини ўзим биламан.Мен ижодсиз, мухлислар олқишисиз яшай олмас эканман, деди хонанда.

    “Ўзимдан ўтгани ўзимга аён”

    Хонанда оғир касалликка чалингани, сочлари тўкилиб, кўп вазн ташлагани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Бир инсоннинг ҳаётини билмай туриб, уни танқид қилиш осон. Мен ҳам ўзимдан ўтганини ўзим биламан. Рўмолни ечганим балки ҳаётимдаги энг катта хатомдир, бундан кўп афсусланаман. Уйда сиқилиб қолдим, касалликка чалиндим. Бу ҳолат турмуш ўртоғим ва фарзандларим ўртасидаги муносабатимизга ҳам таъсир этди. Касалликка чалиниб, бирдан сочларим тўкилиб кетди, оқ тушди. Кўп вазн ташлаб, ўзимга ўхшамай қолдим. Охири турмуш ўртоғим ҳам қароримни қўллаб-қувватлади. Рўмолни ечишим айримлар ўйлаганидек осон кечгани йўқ, дейди хонанда.

    “Мен ранжидим”

    Хонанда “Ой бор қизим” қўшиғи туфайли ҳамкасби билан жиддий келишмовчиликка боргани ҳақида сўзлаб берди.

    — Агар сўраб, розилигимизни олиб қўшиғимни ижро этишса қарши бўлмайман. Чунки қўшиқ учун маблағ сарфлаганмиз, меҳнат қилганмиз. Шерзод Эргашев қўшиқни айтаётгани ҳақида эшитдим, майли, ўша қўшиқ орқали озми-кўпми маблағ ҳам топгандир. Аммо концертда ҳеч қандай ўзгартиришсиз ижро этиб, бирор ерида қўшиқ эгасини айтиб ўтмаганини ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди. Буни эшитиб жуда ранжидим. Турмуш ўртоғимга айтсам, “Майли, эркакларнинг ишига аралашманг, ўзим гаплашаман”, деди. Ҳозир муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича шуғулланишяпти, дейди хонанда.

    Дарвоқе, хонанда турмуш ўртоғи продюсерлик қилган сериалларда ҳам суратга тушган. 

    8 январ, 12:43   Изоҳ (0)   51085
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Феруза Каримова#хонанда#акртиса#кино

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Раъно Зокирова ўғлини уйлантирди, Шукрулло Исроилов неварали бўлди, Зарина Низомиддинова Мессидан дастхат олди

    27.12.2022, 22:54

    Севги ёш танламайди: Ўзбек шоу-бизнесидаги ёши орасида катта фарқ бўлган машҳур жуфтликлар (фото)

    03.01.2023, 13:57

    Instagram: Раққосаликни якунлаган Паризода, фарзандли бўлган “Браво”чи, Абдуҳошим Исмоиловнинг ноодатий рақси, тансоқчи ёллаган “Лалитто” 

    28.01.2023, 23:12

    Instagram: Ситора Фармонова Баҳодир Жалоловга турмушга чиқадими? Ирода Исмоилова аварияга учради, Озода Нурсаидовадан премера

    27.02.2023, 22:45

    “Пахта миллат келажагига хиёнат сиёсати эди”. Cotton Campaign  томонидан Ўзбекистон пахтасига қўйилган 12 йиллик бойкот бекор бўлганига бир йил тўлди

    09.04.2023, 15:32

    Instagram: Озода Нурсаидованинг синглисига қимматбаҳо совғаси, КИА харид қилган Зебо Раҳимова, муҳим санани унутган Шаҳзода Муҳаммедова

    16.04.2023, 22:30

    Ўзбекистонда чиқиндидан тиббий препарат ишлаб чиқариш технологияси ихтиро қилинди

    20.04.2023, 08:31

    Instagram: Дурдона Қурбонова турмушга чиқмоқда, Рашид Холиқовнинг дабдабали туғилган куни, орзуси амалга ошган Ҳуснора Шодиева 

    28.04.2023, 23:31

    Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва ОАВ соҳалари ходимларини мукофотлади 

    26.08.2023, 21:31

    Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳини мукофотлади

    16.11.2023, 22:40

    “Икки фарзанд доғини кўтаришимга санъат ёрдам берган”. Маҳоратли сухандон Ўткир Сиддиқов замондошлари хотирасида 

    27.11.2023, 18:44

    Санъаткорлардан ўқитувчиларгача: Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида қатор соҳа вакилларини мукофотлади

    24.08.2024, 15:32

    Instagram: Феруза Каримова Шерзод Эргашевни плагиатда айблади, Мавлуда Асалхўжаева туғилган кунини нишонлади, Шоҳруххон қиёфадоши билан учрашди 

    16.10.2024, 11:51

    Instagram: Рухшонанинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди, Шаҳло Зоирова оиласида жудолик, Имон Каримова вертолёт бошқариб кўрди

    28.10.2024, 22:50

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаган Афруза, ота-она бўладиган вайнерлар, Муниса Ризаеванинг ўғли кимга ўхшайди? 

    03.12.2024, 10:35

    2024 йилда турмуш қурган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео) 

    31.12.2024, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жорий йил якунигача инфляция 8 фоизга пасайиши кутилмоқда — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 19 май, 18:36

    Наманганда эркак дўконда хотинини пичоқлаб ўлдирди 

    Ўзбекистон | 19 май, 18:21

    Ўзбекистонда айрим ўқитувчилар 20 млн сўм маош олаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 19 май, 18:19

    Трамп Камала Ҳаррисга қарши тергов бошлашни талаб қилди

    Дунё | 19 май, 18:07

    “Чуқур”: турк киносаноатининг энг муваффақиятли сериалларидан бири қандай суратга олинган? 

    Лайфстайл | 19 май, 17:59

    Жорий йил ўтган даврида Ўзбекистонда 1,1 млн янги иш ўрни яратилди — Меҳнат инспекцияси

    Ўзбекистон | 19 май, 17:43

    Шавкат Мирзиёев Венгрияга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 19 май, 17:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.