Ўзбекистонда ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тиббиёт учун магний сулфат ишлаб чиқариш технологияси яратилди ва рўйхатдан ўтказилди.
Фанлар академияси бошқарма бошлиғи Феруза Каримова илмий ташкилотларнинг янги ишланма ва технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш бўйича амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, конструкторлик бюроси ва тажрибавий ишлаб чиқариш илмий техник маркази “Урофлоуметр УФМ-01” тиббий ускунани ишлаб чиқарди. Бу ускуна урофловометр беморларда уродинамикани ўлчаш параметрлари учун мўлжалланган.
Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида Дерматология клиник амалиётида қўллаш учун лазер технологиялари ва УБ-ёруғлик манбалари асосидаги фототерапевтик қурилманинг янги авлоди ишлаб чиқилди. Мазкур фототерапевтик қурилма Республика тери-таносил клиник касалхонасида ва “Дерматолог Саидкосим Арифов” хусусий клиникасида витилига ва псориаз кассаликларини айрим шаклларини даволашда қўлланилди.
Импорт ўрнини босиш йўналишида Полимерлар кимёси ва физикаси институти томонидан юқори даражада тозаланган карбоксиметилцеллюлоза технологияси ишлаб чиқилди ва юқори даражада тозаланган КМС янги маркаси яратилди. Маҳсулот ишлаб чиқарилиши “Promxim Impex” масъулияти чекланган жамият корхонаси базасида амалиётга жорий этилди ва дастлабки тажриба синов партиялари ишлаб чиқарилди. Ишлаб чиқарилган маҳсулот озиқ-овқат, фармасевтика ва бошқа соҳаларда қўлланилишга рухсат этилди.
Изоҳ (0)