• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ўғлимга сени онанг туғмаган, деган гап керак эмас”. Муниса Ризаева ҳомиладорлигини исботлашга урингани ва ўғлининг исмини нега сир тутаётгани ҳақида

    Аргентинада кўзи ёриган хонанда Муниса Ризаева YouTubeъга берган интервьюсида мухлисларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.

    Фото: Instagram

    — Фарзандли бўлганим учун Аллоҳимга фақат шукр айтаман. Чунки менда фарзанд кўриш билан боғлиқ жуда катта муаммо бўлган. Кичик ёшимдан бошлаб жуда кўп шифокорларга олиб боришган ва кўп марта муолажалар олганман. Лекин ЭКУсиз, кутилмаганда табиий йўл билан ҳомиладор бўлиб қолдим. Бу ҳаётда ҳар нарсанинг ўз вақт-соати бор экан.

    Ижтимоий тармоқлар орқали жуда кўп санъат вакиллари, мухлислар табриклашди. Боламнинг исми билан боғлиқ тахминлар ҳам тарқалди. Кимдир Алан, Муҳаммад ёки Марат деётганлар ҳам бор. Аммо мен шу кунгача ҳеч кимга ўғлимнинг асл исмини айтганим йўқ. Бунинг сабаби аҳли илмлар билан маслаҳатлашганимизда, исмини сир тутишимизни ва ёмон кўзлардан асрашимизни тавсия қилишди. Болам ҳали жуда кичкина, ҳозир юзини кўрсатмаганимда ҳам қорни кўп ўғрийди, инжиқланади. Аслида болам жуда ювош, аммо у билан боғлиқ видеолар қўйсам, ўша куни ўзгариб қолади. Сал катта бўлсин, унинг юзини ҳам, исмини ҳам ошкор этаман. У туғилмасиданоқ машҳур бўлиб кетди.

    Хонанда ҳомиладорлиги билан боғлиқ шов-шувлар тарқалгани ва гап-сўзлар уни чарчатгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Ҳомиладорлигимда жойлаган видеоларим учун оила аъзоларим койиб беришди. “Кимгадир исботлашнинг нима кераги бор?” дейишди. Мен шунчаки, ўғлим эртага улғайганда “онанг туғмаган” деган ёлғон маълумотни эшитишини хоҳламайман. Чунки у ҳам бир кун улғаяди, мактаб, коллежда ўқийди. Бу гап инсонга жуда оғир ботади ва руҳиятига ҳам қаттиқ таъсир қилади, деб ўйлайман. Мен тўғри қилдим, одамларга исботлаганимдан кейин гап-сўзлар ҳам тинди.

    Баъзи инсонлар душманлик қилгиси келиб ёлғон гап-сўзларни тарқатишган. Мунисани гапиришса, уларнинг Instagram’даги фаоллиги ортади. Аммо бундай гап-сўзлар фақат мен ҳақимда тарқалмаган. Масалан, Райҳон ҳақида ҳам қанча гапиришди. Ҳозирги кунда Ситора Фармонованинг оила қурганини муҳокама қилишяпти. “Нега эрини кўрсатмади, иккинчи хотинмикан? Ёки турмушга чиқмадими?” деган гаплар қулоғингизга чалинган бўлса керак.

    Хонанда нима учун Аргентинада фарзандини дунёга келтиргани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Фарзандимизни Аргентинада дунёга келтиришимни турмуш ўртоғим хоҳлади. Унинг дўстларининг аёллари ва яқинлари шу ерда фарзандли бўлишган. “У ернинг об-ҳавоси зўр, яхши шифокор бор”, дегани учун рад этолмадим. Чунки менга турмуш ўртоғининг гапига қулоқ солиш ўргатилган. Англияда яшаган бўлишимга қарамасдан, барибир ўзбекона урф-одатларга амал қилганмиз. Ҳақиқатан қийналмасдан фарзандимни дунёга келтирдим. Тошкент жуда совуқ, Аргентина эса илиқ ҳавоси ва хушманзара жойлари билан машҳур. Фарзандим билан ҳар куни энагаси, мен ёки бувилари ташқарига чиқиб, сайр қиламиз.

    Ўн беш йил шоу-бизнесда фаолият юритиб, анчагина толиққан эдим. Чунки мен ўз-ўзимга продюсерман, ҳар кунлик тўй хизматлари ҳам одамни чарчатади. Аргентинага келиб, миям дам оляпти, ҳеч нарсани ўйламаяпман. Instagram’имни жамоа юритади, менга бундай видео олиб беринг, дейишади, уларга жўнатаман.

    Шароитлар қанчалик зўр бўлмасин, барибир инсон ўз ватанини соғинар экан. Рости, она юртимни жуда соғиндим. Насиб қилса, 1 март куни Тошкентга қайтамиз, дейди Муниса Ризаева.

    3 январ, 14:42   Изоҳ (0)   17938
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Муниса Ризаева#хонанда

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Муниса Ризаева Ўзбекистонга қачон қайтади? Ситора Фармонованинг тўйи яқин, Ҳалима Ибрагимованинг туғилган куни қандай ўтди?  

    31.10.2024, 21:12

    Instagram: Ситора Фармонованинг фотиҳа тўйи бўлиб ўтди, Феруза Юсупова турмушга чиқди, Baby Моҳи янги машинали бўлди  

    12.11.2024, 11:46

    Ёрқинхўжа Умаров жамоасидан ҳайдалган, ҳит қўшиқни арзимас пулга сотган ва отасининг Россияда ишлаган пулига институтда ўқиган Миржалол Неъматов ҳақида (фото, виде...

    13.11.2024, 13:52

    Instagram: “Миллион” кулги жамоаси актёри уйланди, тўйларда сохта Юлдуз Усмоновалар пайдо бўлди, Марям Тиллаева кийинишга қанча пул сарфлайди?  

    17.11.2024, 23:21

    Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди  

    24.11.2024, 20:24

    Instagram: Ҳалима Ибрагимова бетоб, Cosmos жамоаси актёри уйланмоқда, Каниза хонадонида байрам

    25.11.2024, 21:31

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаган Одил Аҳмедов, Ғайбулла Турсуновнинг “биррови” қанча? Муножот Йўлчиева 64 ёшни қарши олди

    27.11.2024, 10:59

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаган Афруза, ота-она бўладиган вайнерлар, Муниса Ризаеванинг ўғли кимга ўхшайди? 

    03.12.2024, 10:35

    “Сўзида туриш борасида унча-мунча эркакка ўрнак бўларди” — Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани хотирламоқда (фото, видео)

    09.12.2024, 13:15

    Instagram: Наргиза Салмонова оиласида жудолик, Бобур Мансуров янги автомобиль харид қилди, Ҳалима Ибрагимованинг сўнгги интервьюси эълон қилинди

    11.12.2024, 10:30

    2024 йил натижалари: Yandex Music энг яхши санъаткорларни тақдирлади ва ҳар бир фойдаланувчи учун мусиқий натижаларни жамлади

    13.12.2024, 13:31

    Instagram: Юлдуз Усмонова туғилган кунини Маккада нишонлади, Жасур Умиров хонадонида тўй, яна бир бор алданган Марям Тиллаева

    16.12.2024, 11:40

    Instagram: Тўйда йиқилган Севинч Исмоилова, ўғлига атаб қўшиқ куйлаган Муниса Ризаева, битта қўшиғи ортидан 4 та уй олган Сардор Мамадалиев

    17.12.2024, 11:50

    Instagram: Ўғлини мухлисларига кўрсатган Муниса Ризаева, қизини узатган Масрур Усмонов, қўлини жароҳатлаган Райҳон Уласенова

    25.12.2024, 11:55

    Озода Нурсаидова, Ҳамдам Собиров ва Лола. “Ўзбегим — 2024” мукофоти қайси санъаткорларга насиб этди? (видео)

    26.12.2024, 21:11

    Instagram: Машинасини уриб олган Феруза Норматова, синглисини узатган Жасур Умиров, Тошкентни соғинаётган Муниса Ризаева 

    27.12.2024, 11:45

    2024 йилда ҳаётдан кўз юмган ўзбекистонлик машҳурлар  

    31.12.2024, 10:45

    2024 йилда ота-оналик бахтига эришган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео) 

    31.12.2024, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил замонавий тарихдаги энг мудҳиш геноцид учун жавобгар — БМТ

    Дунё | 4 июл, 19:26

    Гарри Поттердан Чебурашкагача: таътилда болаларга кўрсатиш керак бўлган 10 та фильм

    Кино | 4 июл, 19:10

    Қозон шаҳри ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб Фарғонадан учувчи авиарейс кечиктирилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 19:00

    Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 18:51

    Лондондаги осмонўпар бино устида гигант Supermen ҳайкали пайдо бўлди

    Кино | 4 июл, 18:47

    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

    Реклама | 4 июл, 18:00

    Эфиопия Нил бўйида мега тўғон қурилишини якунлади

    Дунё | 4 июл, 18:35

    Ҳар бир уйда бўлиши шарт бўлган 7 та тиббий буюм

    Маслаҳатлар | 4 июл, 18:25

    Бухоро вилояти собиқ ҳокими вафот этди

    Ўзбекистон | 4 июл, 18:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.