Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 3 июнь кунидан бошлаб 94/93-сонли Тошкент—Андижон—Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Поезд амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади:
94-сонли Тошкент — Андижон йўналиши
- Тошкент 06:07 — Андижон 13:17.
93-сонли Андижон — Тошкент йўналиши
- Андижон 16:51 — Тошкент 23:49.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилса бўлади.
Аввалроқ “Ўзтемирйўлйўловчи” Наврўз байрами муносабати билан Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилишини эълон қилганди.
Изоҳ (0)