• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Тан соқчисининг пичоқланишидан тортиб тегажоғликкача: тўйларда ўзбекистонлик хонандалар дуч келадиган аянчли ва кулгили ҳолатлар

    Санъаткорлар учун тўй хизматлари ҳар доим ҳам кўнгилдагидек ўтавермайди. Баъзан кулгили, баъзида эса кўнгилсиз воқеалар ҳам бўлиб туради. Ўзбек санъати вакилларининг айримлари ўзлари билан содир бўлган тўй саргузаштлари ҳақида сўзлаб берди.

    Мирзабек Холмедов: «Тўппонча билан қўрқитишган»

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Тўйлар билан боғлиқ кўплаб қизиқарли воқеалар бўлган. Ҳозир-ку санъаткорлар тўйга эмин-эркин бориб келишади. Авваллари эса тўйда хонанда ёки қизиқчига қитмирлик қилиш одатга айланганди. Муштумзўрлар тўй якунида истаган хурмача қилиғини қиларди. Маст-аластга ака, сизники тўғри, деб туришдан бошқа илож йўқ эди. Энг ёмони, 1988—1989 йили тўппонча билан қўрқитиш урф бўлган. Бир куни тўйда хизмат қилаётган икки эркак келиб, четроққа ўтинг, гап бор, деган. Улар мени ўзлари билан бошқа тўй хизматига олиб боришни исташган экан. Йўқ, хизматдаман, дейишим билан костюмининг ички чўнтагидан тўппонча кўрсатган. Хуллас, шундай тўйларда пишиб, Мирзабек Холмедов бўлганман, — дейди қизиқчи.

    Ширин Музаффарова: «Ўлиб қолмасмиканман, деб йиғладим»

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Тўйлар билан боғлиқ қизиқарли воқеалар кўп бўлади. Аммо энг кулгили ва қайғулиси Андижондаги тўйга кетаётганимизда содир бўлган. Тўғриси, у кундаги воқеаларни эслашни ҳам хоҳламайман. Чунки шу воқеадан кейин бўлди, санъатни тарк этаман, қийналиб кетдим, деб йиғлагандим. Хуллас, Қашқадарёда кечки никоҳ маросимини ўтказиб, Андижонда пешинда бўладиган тўйга кетаётгандик. Узоқ йўл, устига-устак хизматдан кейин мижжа қоқмай йўлга тушганмиз. Орада бироз оёқларнинг чигилини ёзайлик деб, машинани йўл четида тўхтатишди. Ўшанда сочларим бехосдан арининг уясига тегиб кетди ва улар менга ҳужум қилишди. Сочимдаги ариларни қоққунимга қадар уларнинг бир нечтаси қўлларимни чақиб ташлади.

    Нарироқда турган йўл-патруль хизмати ходими: «Бу афғон ариси. Қизни тезда касалхонага  олиб бориш керак, бўлмаса аҳволи ёмонлашади», деб хавотиримни яна-да оширди. Ҳақиқатан ҳам бу хавфли ари ҳисобланаркан, тезда тинчлантирувчи ва аллергия қўзғамаслиги учун уколлар қилишди. «Ўлиб қолмасмиканман», деб қўлимга тасбеҳни олиб, роса йиғлагандим. Хуллас, шунча саргузаштлардан кейин айтилган вақтда тўйга бордик. Қўлларим шишган, кўзларим қизарган… Энг ёмони, тинчлантирувчи дори ухлатиш хусусиятига эга экан. Кўзларимни аранг очиб тўйда қўшиқ куйлаганман. Бу мен учун энг оғир кун бўлганди, — дейди хонанда Ширин Музаффарова.

    Жаноб Расул: «Машинамиз ағдарилишига бир бахя қолган»

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — 2019 йили тўйдан қайтаётганимизда жуда ғалати воқеа содир бўлган. Ўшанда Аллоҳ бизни бир ўлимдан сақлаган. Хуллас, тўйдан яхши кайфиятда чиқиб, Бухоронинг «бетонка» йўлида кетаётгандик. Бу йўл текис бўлгани учун машинамиз 150-170 км тезликда ҳаракатланарди. Бирдан машинамиз қаттиқ силкинди. Қўрқиб, машинани тўхтатганмиз. Қарасак, орқа баллон қийшайиб қолган ва баллонни мустаҳкамловчи 5 та болтдан 3 таси чиқиб кетган бўлган. Аслида у машинанинг баллонини бўшатиш осон эмасди. Уни биладиган одам хизматда эканлигимиздан фойдаланиб шундай қилган, деб гумон қилгандик. «Агар ўша иккита болт ҳам чиқиб кетганида, машина ағдариларди. Худо сизларни асрабди», дейишган машина усталари. Кейин тўйлар билан боғлиқ кулгили воқеалар ҳам кўп бўлган.

    Масалан, бир тўйга бориб, тўй эгасининг исмини сўраганмиз. Бизни тўйга айтган одамнинг исмини айтишганидан сўнг, аппаратларни ёйиб, қўшиқни бошлаганимизда, бошқа ансамбл ҳам кириб келган. Битта тўйда иккита ансамбл нега керак, деб ҳайрон бўлганмиз. Кейин билсак, бу тўй эгаси бизни хизматга айтган ака билан адаш экан. Биз бир маҳалла наридаги тўйга кириб қолган эканмиз. Тезда аппаратларни йиғиб, чақирилмаган тўйдан чиқиб кетгандик, — дейди хонанда Жаноб Расул.

    Муниса Ризаева: «Иккита қўриқчимни пичоқлашган»

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Тўйда қизиқарли воқеалар билан бирга хавфли вазиятлар ҳам бўлади. Чунки кимнинг нима мақсадда эканлигини билмайсиз. Кейинги пайтларда ёшлар орасида пичоқбозлик ҳолатлари кўпайиб кетган. Илгари йигитлар уришиш пайтда пичоқ чиқаришса, «Ўзинг уришолмайсанми?» деб мазах қилишарди. Ҳозир аксинча, олдида пичоқ олиб бориш обрўдек бўлиб қолган. Яхши ҳамки, бундай вазиятларнинг олдини оладиган, уларга қарши чора кўрадиган ички ишлар ходимлари бор.Икки марта қўриқчимни пичоқлашган.

    Биттасининг оёқларига тиқилган пичоқни кўриб, қўрқиб кетганман. Яхшиямки, уларни тезда касалхонага олиб борганмиз. Бу ишни қилганлар эса тегишли тартибда жавобгарликка тортилган. Бундай вазиятларга кўп учраганим учун кўнглим бўлмаган тўйхонада қўшиқ куйламайман. Чунки кўнглим бўлмай кирган тўйхонада муштлашув ёки ҳеч бўлмаганда чироқ ўчиши билан боғлиқ вазият бўлади, — дейди хонанда Муниса Ризаева.

    «Ғайрат Усмонов келмаса, ўзимни томдан ташлайман, деган»

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Тўйлар, концертлар билан боғлиқ қизиқарли воқеалар жуда кўп бўлади. Сизга энг кулгили ва энг қайғулисини айтиб бераман. Хуллас, воҳада хизматда эдик. Бир кундан кейин стадионда концерт беришимиз керак эди. Ашаддий мухлислардан бири бир кун аввал тунаб қолган меҳмонхонамизга бориб, «Ғайрат Усмонов билан учрашмоқчиман», дебди. Меҳмонхона ходими кетганимни айтган. Аммо синглимиз гапига ишонмай, ходим билан жанжаллашган. Энг ёмони, меҳмонхона яқинидаги тўрт қаватли бинонинг томига чиқиб, «Ғайрат Усмонов келмаса, ўзимни шу ердан ташлайман», деб таҳдид қилган.

    Бақир-чақирдан кейин туман раҳбарлари ҳам ўша ерга боришган. Жаҳл отига минган мухлиса синглимизни тинчлантириш осон кечмаган. Эртаси кунги концертда олд қаторига ўтказиб, вазиятни юмшатганмиз. Кейинчалик билсам, у бир кун аввалги тўйда мен билан суратга тушолмаганининг аламидан шундай қилган экан.

    Яна бир қизиқ воқеа водийда бўлган. Тўйига айтган куёвбола бизни туман марказида кутиб олиши керак эди. Бир пайт у «ЗАГС»га кетадиган машиналарда ёнимизга келган. «Ака, расмга тушайлик», деди. Хўп, деб сочларимни тўғрилаб турсам, «Фақат сизнинг телефонингизда суратга тушамиз, меники расмга олмайди», деди. Расмга тушгач, кортежга қўшилиб, «ЗАГС»га ҳам борганмиз. Сабабини сўрасам, ортиқча машина бўлмагани учун марказда бизни кутиб олиш муаммо бўлган экан. Шунда йигит марказ орқали «ЗАГС»га кетишга қарор қилган экан, — дейди хонанда Ғайрат Усмонов.

    Лола Аҳмедова: «Сими узилган микрофонда куйлаганман»

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Бир куни чекка қишлоқлардаги тўйга борганмиз. Одам кўп, майдоннинг кенглигидан ҳовлининг у бошидаги одамларни ҳам кўриб бўлмасди. Аксига олиб, навбатчи гуруҳнинг овоз узатиш ускуналари ҳам яхши эмас экан. Микрофоннинг сими камида 2 метр «скотч» ўраб, мустаҳкамланганди. Симли микрофонни қўлимга олиб, мириқиб қўшиқ айтдим, одамлар чанг-тўзонда рақсга тушишаётганди.

    Кейин ерда ётган симни кўриб, кўзларим чақнаб кетди. Билсам, шунча вақтдан бери сими узилган микрофонда фонограммани куйлаётган эканман. Уялганимдан тезда симни ҳам қўлимга олиб, қўшиқни тугатиб, даврадан чиқиб кетганман. Яхши ҳамки, у пайтларда ҳали ижтимоий тармоқлар ривожланмаганди, — дейди кулиб Лола Аҳмедова.

    Каниза: «Чўнтакциз шимимга пул солмоқчи бўлди»

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Тўйлар билан боғлиқ қизиқарли воқеалар кўп. Афсуски, хонанданинг қадр-қимматини ерга урмоқчи бўлганлар ҳам топилади. Масалан, олти ой аввал Бўстонлиқ туманига хизматга чақиришди. Бордик, ҳаммаси чиройли кетаётганди. Аммо бир эркак келиб, чўнтакциз шимимга пул солмоқчи бўлди. Бу хунук кўринадиган ва менга нисбатан ҳам ғалати ҳолат бўлди. Кейин у саҳна яқинидаги столга ўтирди. Орадаги масофа бир ярим метр эди. Кайфиятимни туширмасликка ҳаракат қилдим. Аммо у жуда қўпол ва уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилишни бошлади. Охири чидай олмай, гапига яраша жавоб қайтардим. Аммо вазиятни билмаган баъзи инсонлар мени қоралашди. Эркакнинг менга айтган сўзларини «ўзингга» деб жавоб қайтардим. У шунга муносиб иш қилди, — дейди хонанда Каниза.

    Ҳосила Раҳимовага тегажоғлик қилишган

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Хонанда Ҳосила Раҳимова ҳам тўйлар билан боғлиқ муаммоли вазиятларга кўп учраган. Масалан, 2015 йилнинг 29 август куни Тошкент шаҳридаги лўлилар хонадонига хонанда тўйга таклиф этилган. Ҳосила Раҳимова «бирров»га чақирилган, аммо унга бўлган ёмон муносабатдан сўнг қўшиқни ярмида тўхтатиб, тўйдан чиқиб кетган.  Бунга Ҳосила Раҳимовага маст эркакларнинг тегажоғлик қилавергани сабаб бўлган. Хонанда маст-аласт эркакларнинг қўлларидан аранг қутулиб, уларни куч билан туртиб, даврани тезда тарк этган. Турган гапки, бу тўйхонадаги инсонларга ёқмаган. Улардан бири микрофонни олиб сўкинган, бошқаси эса хонандага қарата нарса улоқтирган.

    Мавзуга доир:

    • Malibu ойнасини синдирган Дурдона Қурбонова, Шоҳжаҳон Жўраевдан ранжиган Дилфуза Исмоилова, Ҳалима Ибрагимовани «тепган» Аҳад Қаюм. 2021 йилда интернетда «шовқин кўтарган» шоу-бизнес вакиллари
    • Ирқчи, зўравон ва қоидабузар: Голливудда номақбул ишлари учун қора рўйхатга киритилган юлдузлар (фото)
    • Ашаддий мухлислари таъқибига учраган машҳурлар (фото)
    • Бир фильмда суратга тушишни истамайдиган машҳур актёр ва актрисалар (фото)

    03.01.2023, 18:58   Изоҳ (0)   28115
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шукурулло Исроилов — «морг»да, Севара Назархон — «Ипподром»да. Машҳур бўлишидан аввал ўзини турли соҳаларда синаб кўрган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

    03.01.2023, 16:02

    McDonald’s’да идиш ювган актёр, Россияда уй қурган хонанда. Мусофирликни бошдан кечирган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    03.01.2023, 15:00

    Севги ёш танламайди: Ўзбек шоу-бизнесидаги ёши орасида катта фарқ бўлган машҳур жуфтликлар (фото)

    03.01.2023, 13:57

    «Қизил олма», «Эсингдами сени?», «Ишонма» ва ўзбек эстрадасидаги 20-30 йилдан буён «яшаётган» бошқа қўшиқлар (видео)

    03.01.2023, 12:53

    «Севинч», «Дилҳирож», «Севгинатор» ва ўзбекистонлик хонандалар суратга тушган бошқа муваффақиятли фильмлар (видео)

    03.01.2023, 11:55

    Машҳура Зулфиқорова, Миролим Қиличев, Барчин Ғофурова ва салбий роллари учун томошабинлар нафратига учраган бошқа актёр ва актрисалар (фото, видео)

    03.01.2023, 10:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.