Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Актриса Юлдуз Ражабова кузатувчиларига янги сурати билан кўриниш берди.
![](/static/2023/photo_2023-12-01_21-13-03.jpg)
Нилуфар Усмонова концертидан сўнг ҳордиқ чиқариш учун Мисрга жўнаб кетди
“Бир куни ҳаётингдаги бўронли кунлар тугайди ва сен у кунлардан қандай ўтганингни эсингдан ҳам чиқариб юборасан. Лекин бир нарса шубҳасиз, бўрон тугаганида сен ундан олдинги инсон бўлмайсан. Бўроннинг ҳаётингдаги аҳамияти шунда эди”, — демоқда хонанда Шаҳзода.
![](/static/2023/photo_2023-12-01_21-13-08.jpg)
Блогер Liil Хуррамов фолловерларига Европа саёҳатида кийимлар харид қилиш учун қанча пул сарфлагани ҳақида сўзлаб берди.
Болливуд юлдузи Прити Зинта онасини таваллуд айёми билан табриклади.
![](/static/2023/photo_2023-12-01_21-13-12.jpg)
Қизиқчи Нодирбек Ҳайитов ота-онасини умра сафарига жўнатди.
![](/static/2023/photo_2023-12-01_21-13-19.jpg)
Шаҳзода Муҳаммедова 1 декабрь куни эрта тонгда ўғил фарзандни дунёга келтирди.
![](/static/2023/photo_2023-12-01_21-13-34.jpg)
Блогер Хонзода ҳам учинчи бор оналик бахтига сазовор бўлди
![](/static/2023/photo_2023-12-01_21-13-23.jpg)
Актриса Ҳалима Ибрагимовага турмуш ўртоғи BMW автомобилини совға қилди
Изоҳ (0)