Смарт-соатлар мутлақо янги дизайнга эга бўлиб, фойдаланувчиларга мақбул бўладиган кенг кўламдаги рангларда ишлаб чиқарилган.
HUAWEI Watch D2 соати ёши катта инсонлар, ота-оналарга совға қилишга айнан мос келади. Сабаби мазкур смарт соат 24 соатлик қон босимини кузатиш функцияси, шунингдек, соғлиқнинг 8 та асосий кўрсаткичларини кузатиш имкониятига эга.
Ақлли соат юпқа ва енгил корпусга эга бўлиб, катта 1,82 дюймли AMOLED экран ўрнатилган. Модель янги Huawei TruSense TM тизими билан жиҳозланган бўлиб, у компания томонидан 2024 йил август ойида тақдим қилинган эди. Технология соғлиқ кўрсаткичлари ҳақида аниқроқ маълумот бериш учун махсус сенсорлар ва алгоритмлардан фойдаланади.
АBPM функцияси 24 соатлик вақт давомида белгиланган оралиқларда қон босимини ўлчайди. У бутун кун давомида, кундузи ва кечаси ўртача босим қийматини аниқлайди, шунингдек, қон босими ритмини таҳлил қилади. Ушбу маълумотлар гипертензия ва юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини баҳолаш ҳамда тиббий диагностика ва даволаш учун кейинчалик мутахассисларга мурожаат қилиш учун ишлатилади.
HUAWEI Watch D2 нинг янги авлоди турли хил тренингларнинг 80 дан ортиқ режимларини, олтита умумий фаолият турларини автоматик таниб олишни, шунингдек, глобал навигация сунъий йўлдош тизими (ГНСС) ёрдамида навигацияни қўллаб-қувватлайди. Ақлли соат Bluetooth қўнғироқларини қўллаб-қувватлайди ва зарядсиз 5 кунгача ишлайди. Қурилма классик рангларда тақдим этилган: қора ва оқ.
Уларнинг ҳар бири қулай виджетлар ва ақлли функцияларни таклиф этади. Хусусий тизимлар физик кўрсаткичлар ва геопозицияни кузатишнинг аниқлиги ва тезлигини таъминлайди.
Мазкур смарт соат Янги йил байрамига ота-онангиз ваяқинларингиз учун энг яхши совға бўлади. HUAWEI Watch D2 соатининг нархи 4 485 000 сўмдан бошланади. Мазкур соатни харид қилганларга совға тариқасида HUAWEI Freebuds 6i қулоқчини тақдим қилинади.
HUAWEI Watch GT 5 қатори иккита версияда мавжуд: Watch GT 5 ва Watch GT 5 Про. Ақлли соатлар юқори сифатли фойдаланувчи тажрибасини тақдим этиш учун инновацион технология ва премиум дизайнни ўзида жамлаган. Энг муҳими мазкур соатлар 14(!) кунгача автоном режимда ишлай олади. Шунингдек, Bluetooth орқали қўнғироқлар ва SMSларга тезкор жавоб бериш функциясини қўллаб-қувватлайди.
HUAWEI Watch GT 5 Про сув ўтказмайди, бу эса ундан кундалик юмушларни бажариш давомида ҳам фойдаланиш имконини беради. Экрани зарбаларга чидамли бўлиб, турли вазиятларда мустаҳкамлигини сақлай олади. Шунингдек, мазкур смарт соатлар ўзига хос ажойиб дизайнга эга, турли ранглар ихлосмандлари учун бирдек маъқул келади.
Гаджет iOS ва Android қурилмалари билан мос келади. HUAWEI Watch GT 5 серия соатини Тошкент шаҳар Афросиёб 28/14 манзилида жойлашган бренд шопдан 2 890 000 сўмдан бошлаб харид қилиш мумкин.
Сиз HUAWEI Watch GT 5 сериясини ва HUAWEI Watch D2 соатларини Тошкент шаҳар Афросиёб 28/14 манзилида жойлашган бренд шопдан харид қилишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)