• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон—Хитой инвестиция форумини ҳар йили ўтказишни таклиф қилди

    Хитойга давлат ташрифининг ишбилармонлик тадбирлари давомида Шавкат Мирзиёев Гуандун музофоти партия қўмитаси котиби Хуан Куньмин билан биргаликда Шэньчжэнь шаҳрида ўтаётган қўшма Инвестиция форумида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари ўтган йил май ойида Хитойга давлат ташрифи доирасида ҳам ушбу мамлакат ишбилармон, молия ва инвестиция доираларининг етакчи вакиллари билан учрашувлар ўтказган эди. Ўшанда эришилган муҳим келишувлар икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни янада кенгайтирди.

    Бугунги инвестиция форуми самарали мулоқотнинг давоми бўлиб, икки мамлакат идоралари ва ҳудудлари раҳбарларини, Хитой йирик бизнесининг 600 нафардан зиёд вакилини тўплади. Хитойнинг Миллий нефть-газ корпорацияси, Миллий кимё-инжиниринг компанияси, Аэрокосмик илмий-саноат корпорацияси, China Energy, Gezhouba Group, China CAMC Engineering, Huawei Technologies, SANY Renewable Energy, BYD Auto Industry, Xinjiang Hualing Group, ZTE, TBEA, Universal Energy компаниялари, Хитой тараққиёт банки, Давлат тараққиёт банки, Экспорт-импорт банки шулар жумласидан.

    Шавкат Мирзиёев форумни очар экан, барча иштирокчиларни самимий қутлади ва тадбир ҳақли равишда Хитойнинг инновациялар пойтахти ҳисобланган Шэньчжэнь шаҳрида ўтказилаётганида ўзига хос рамзий маъно мужассам эканини таъкидлади.

    “Бугун мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли ва ўзаро манфаатли муносабатлар, биринчи навбатда, иқтисодий ҳамкорлик алоқаларидан куч олади”, — деди президент.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    ХХР раиси Си Цзиньпин билан самарали музокаралар ўтказилгани катта мамнуният билан қайд этилди. Эришилган натижалардан бири ҳар икки мамлакат бизнес вакиллари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай шароитлар яратиш бўйича келишувлар бўлди.

    Қабул қилинган тарихий ҳужжат — Ўзбекистон—Хитой муносабатларини барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига олиб чиқадиган давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти ҳам бунга хизмат қилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзбекистон президенти икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик жадал суръатда ўсиб, кенг кўлам касб этаётганига алоҳида эътибор қаратди.

    Шунингдек, Ўзбекистон президенти яқинда Урумчида ўтган ҳудудлараро форум ва саноат маҳсулотлари кўргазмасида муҳим инвестиция келишувлари имзоланганини юқори баҳолади. Ўзбекистон томони ушбу ишбилармонлик платформасига тизимли тус бериш ва навбатдаги форумни мамлакатда ўтказишга тайёрлиги билдирилди. Шунингдек, давлат раҳбари доимий фаолият юритадиган икки мамлакат ҳудудлари кенгашини ташкил этиш бўйича режаларни олқишлади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    “Яна бир янгилик. Ҳар бир хитойлик ҳамкорга лойиҳалар бошидан охиригача ҳамроҳлик қилувчи инвестиция менежери тайинланади. Улар компанияларингиз лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишида янги имкониятлар яратишига қатъий ишонамиз”, — деди президент.

    Гуандун музофоти партия қўмитаси котиби Хуан Куньмин ҳам форум иштирокчиларига мурожаат қилди. Ўзбекистон етакчиси олиб бораётган ортга қайтмас ислоҳотлар сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдириб, мамлакатда очилаётган катта имкониятларни қайд этди ҳамда Хитой бизнесини Ўзбекистонда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишда янада фаолроқ иштирок этишга чақирди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бизнес форуми якунида энергетика, нефть-газ, тоғ-кон, электротехника, енгил саноат, машинасозлик, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, таълим, транспорт ва логистика соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланди.

    “Йўл харита”си ишлаб чиқилиб, ҳар бир лойиҳага масъул менежерлар бириктирилади. Якунда Ўзбекистон президенти ушбу Гуандун инвестиция форумини ҳар йили ташкил этиш ташаббусини илгари суриб, унинг навбатдаги учрашувини келгуси йилда Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф қилди.

    Аввалроқ Ўзбекистон Хитойнинг Huawei, BYD, ZTE компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантирмоқчи экани тўғрисида хабар берилганди. 

    25.01.2024, 12:10   Изоҳ (0)   5044
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой Ўзбекистон йўл-транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини яхшилашга ёрдам бериши кутилмоқда

    24.01.2024, 14:07

    Хитой Эксимбанки Тошкент шаҳрида Марказий Осиё учун минтақавий офисини очмоқчи

    24.01.2024, 18:13

    Ўзбекистон ва Хитой етакчилар ҳузурида имзоланган ҳужжатлар эълон қилинди

    24.01.2024, 19:54

    Ўзбекистонда юк ва йўловчиларни ташишда автотранспорт йўл варақалари электрон юритилади

    25.01.2024, 12:03

    “Ўзгидромет” 26 январь куни қор ёғиш эҳтимоли бор ҳудудларни маълум қилди

    25.01.2024, 11:52

    Асакада электр тармоқлари муҳандиси 13 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланди

    25.01.2024, 11:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.